❗️Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари техникумларга бириктирилади
🔰Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан негизида техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.
🗓 2025 йил 1 сентябргача республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари белгиланган тартибда кадрлар буюртмачиси ва саноат ҳамкори сифатида техникумларга бириктирилади.
✅ 2025/2026 ўқув йилидан техникумларга қуйидагиларни амалга оширишга рухсат берилади:
🔹фанларни бир-бирига интеграция қилишга ҳамда ажратилган соатлар доирасида мутахассислик ва умумкасбий фан (модул)ларнинг соатларини 30 фоизгача ўзгартиришга;
🔹етакчи хорижий таълим ташкилотлари иштирокида тўлов-контракт асосидаги қўшма таълим дастурларини жорий қилишга;
🔹кадрлар тайёрлаш ва қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
🔹фуқаролар ва ишсизларни касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилишга;
🔹касбий кўникмалар марказларидан амалиёт базалари сифатида бепул фойдаланишга.
website | Facebook | Linkedin
💬Подписывайтесь на наш телеграм-канал