Forward from: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Бўлмади! Ҳаммадан биринчи ўрнидан қўзғалди.
—Тўхта,— деди Марварид, — ҳозир эрим келади, уйингга ташлаб ўтамиз!
У кўнди.
Марварид турмуш ўртоғининг машинасини олисдан таниди.
Ўзи олди эшикни очиб ўтирар экан,
— Ўтир!— деди ўртоғига.
—Ассалому алайкум,-овози чиқиб-чиқмай машинага ўтирди у.
—Яхши ўтирдингларми, онаси, чарчоқларинг чиқдими?
—Ҳа, яхши,-бепарво жавоб қилди Марварид. Турмуш ўртоғи йўл бўйи Марваридни кулдиришга, кайфиятини кўтаришга уриниб келди. Эр-хотиннинг муносабатлари ўта самимий,
Марварид бахтиёр, эди.
Нега унинг нигоҳларида қўрқув йўқ?
"Тавба! Шунақа яшаса ҳам бўларкан-да! Аёлига ҳам яхши гапириш мумкин экан-да! Мени уйда нима жанжаллар кутиб турган экан!"
У минг ўй-хаёл билан уйининг остонасидан ҳатлади. Юраги сезибди, эри ҳовлида чақчайиб, нигоҳидан заҳар ёғиб, сўкиниб турарди.
—Келардинг!? Ўзинг кўча-куйда қорнингни тўйдириб юравер, бу уйдагилар очми, тўқми?...
—Овқат солиб кетдим-ку?
—Ўзинг е, ўша ювиндингни!
Эрининг овози ўчай демасди.
Аёл охири портлади!
—Ҳа, мен шунақаман! Истамасангиз, яшаманг! Тўйдим, ажрашаман сиз билан! Ҳаётхон овозининг борича бақирди.
Қизиқ эркак жим бўлиб қолди.
Ўша куни эри биринчи марта овқатини индамай ичди...
Ҳаётхон, барибир, эрига қарашга қўрқиб турар, аммо нигоҳини Жобирнинг нигоҳларига ўхшатиб олишга ўзида журъат топа олганди!
Феруза Салходжаева
Муаллиф исми ва канал линкисиз тарқатманг. Омонат.
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21