#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
(12-қисм)
"Ассалому алайкум, устоз, саломатмисиз? Ёзмаганимга ҳам анча вақт бўлибди-я?! Одамзот шу-да, бошига ташвиш тушса, ҳамдард излаб, сокин кунларда ҳеч кимни эсламайди. Яна бир масалада маслаҳатингиз керак бўлиб қолди. Тўхтанг, аввал, ҳаммасини келган жойидан айтиб берай!
Аслида, Робия опа ҳам ўзимдек бағри куйиклардан экан. Турмуш ўртоғи оламдан ўтгач, ёлғиз ўғлини ўзи катта қилган, уйлантирган, келини вафот этган экан.
Бу дунёда бағри бутун одамнинг ўзи бормикан? Ўша куни уйга бошқача келдим. Аёллар фарзанд деган неъматни ўлимни бўйнига олиб дунёга келтиради. Жигарбанди учун ҳамма нарсага рози бўлади, мен эса қизалоғимн ҳали тузук-қуруқ кўрганим ҳам йўқ.
Ўша куни уйга келдим-у онамга
—Шодияни беринг, —дедим. Мунчоқкўз митти вужудни бағримга босдим, кўзларидан ўпдим, ўз-ўзидан вужудимга бир илиқлик югуриб кирди. Қизалоғим қўлчаларини қимирлатиб кулиб турар, шу чоққача ундан юз ўгирган онасидан сираям ҳафа эмасек эди...Она бўлиш шу қадар ёқимлимиди? Нега аввалроқ болагинамни қучмадим!?
Робия опа билан қалин бўлиб кетдик. Уйларига бораман, юрагим сув ичади, қалбим ҳаловат топади.
—Аллоҳнинг қадарига таслим бўлсанг, пешонангга ёзганига кўнсанг, рози бўлсанг, ҳаммаси жойига тушади,-дейдилар.
Баъзида уларни меҳмонга чақирамиз. Ойим билан апоқ-чапоқ бўлиб қолганлар, анча суҳбатлашиб ўтирадилар.
Устоз, ўтган қисқа умримда шуни тушундимки, инсон инсонга азоб экан, инсон инсонга андуҳ экан, инсон инсонга ҳасрат экан, аммо шу билан бирга одам одамга умид экан, одам одамга дуо экан, одам одамга муҳаббат экан ва энг муҳими одам одамга омонат экан.
Фарзанд онага Аллоҳнинг омонати, аёл эрга омонат, келинлар қайнонага омонат экан. Ҳар ким омонатни гўзал сақлаши, вақти соати етганда эса ундан сўралишини қалбан ҳис қилиши лозим экан...
Ҳаётга қизиқишим орта бошлаган, овқатларнинг таъмини сеза бошлаган, қизимни ўзим парвариш қила бошлаган эдим.
Аммо ўқишимни давом эттириш ниятим йўқ эди. Ойим уйда ўтирганида, ишламаганида Қиёматга қадар қалбини ҳасратга тўлдирган ўша воқеа содир бўлмасмиди?
— Аёл киши ишлаб пул топиши шарт эмас, у бунга буюрилмаган. Дилимдаги гапларни Робия опага айтдим. Бироз сукут сақлаган устозим ўзига ярашган оғир-босиқлик билан менга бир воқеани айтиб бердилар.
—Саъдия, биласанми, келиним қандай вафот этган? Фарзандини дунёга келтираман деб! Келинимга ўхшаб бемор бўлган аёллар, аслида масус назоратда тураркан ва режали асосда жарроҳлик амалиётига олинаркан. Ҳамма нарса Аллоҳдан, аммо бечорагинамнинг ўша кунги оғриқ азобидан маржон-маржон тер оқаётган юзини эсласам, ҳамон кўзларимга ёш келади. Болагинам шаҳид кетди, иншааллоҳ. Робия опа энди кўз ёшларини тўхтата олмай қолди.
Сен ўқишни давом эттиришинг керак, болам. Зўр дўхтир бўлишинг керак. Аёлларни даволайдиган кучли шифокор бўлишинг лозим. Биласанми, бизга аёл жарроҳлар, аёл доялар, умуман, аёл шифокорлар керак. Аёл олималар керак. Сен шуни мақсад қил! Ўзбек аёли бутун дунё муслималарига ўрнак бўлсин.
У ёрдам сўраб, эзилган мушфиқа эмас, балки ўзи барчага ёрдам берадиган ғолиба бўлсин.
Илм ол, излан, сен буни уддалайсан, салоҳиятинг етади. Ҳозир замон бошқача. Эркинлик бор.
Аслида, Робия опа ҳам кўп йиллар олийгоҳда дарс берган, бир сабаб билан ишдан бўшаб кетган экан.
Қизалоғим бир ёшга кирди. Соғлиғим анча тикланган эди.
Кузнинг илк ойидан бошлаб ўқишни давом эттира бошладим. Ойим ишдан бўшаб олган, битта Шодиянинг ўзи ҳам уларга етарди.
Жон-дилим билан илм денгизига шўнғиб кетдим. Мақсадим—аёллар шифокори бўлиш. Мақсадим—олима бўлиш.
Шу кунларда дунёвий илм билан бирга исломий илмларни ҳам ўрганиб бормоқдаман.
(давоми👇👇👇)
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21