#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
(10-қисм)
Бу қиз бахтли, у йиғлай оларкан. Қани мен ҳам тўйиб-тўйиб, бақириб-бақириб йиғласам!
Ўшанда билганман кўз ёш тўка олиш ҳам бир неъмат эканлигини.
Анча юрдим. Бир пайт қарасам, катта кўчага чиқиб кетибман. Кетавердим, кетавердим. Бир пайт қулоғимга жудаям ёқимли товуш эшитила бошлади. Бу Азон овози эди. Беихтиёр оёқларим овоз келган томонга бошлади.
Азон овози тобора яқинлашар, овоз кучайтиргич тўрт томонга бу сеҳрли чақириқни узатиб, улашиб берарди.
Азон тугаганида баланд, кўркам масжид ёнида турар, дағ-дағ титрардим. Эркаклар тўп-тўп бўлиб масжидга кириб кетар, мен худди сеҳрлангандек қотиб турардим.
Қанча турганимни билмайман. Масжид эшигида худди рекламадек алмашаётган яшил таблодан билдимки, ичкарида Аср намози адо этиляпди. Бизда аёллар масжидга кирмаслигини билсамда ичкарига кирмоқчи бўлдим.
Одамлар қайтиб чиқа бошлади. Ўзимни четга олдим. Кейин тўғри юриб бордим.
Устоз, энди эс-ҳушимни йиғиб ўйласам, Аллоҳ ўзи мени тўғри йўллаб қўйган экан. Ҳамма чиқиб кетгач, бир йигит алламбало юмшоқ супурги ва банди узун ҳокандоз билан остонани тозалай бошлади.
—Ассалому алайкум, —овозим эшитилмади деб ўйладим, аммо йигит чўчиб тушди. Кейин довдираб алик олди.
—Сизга ким керак?
—Ҳозир Азонни ким айтди?
—Мен,-деди йигит ажабланиб.
—Илтимос, яна айтиб беринг!
Йигит нима дейишини билмай қолди.
—Аҳволим оғир, мен йиғлолмаяпман, —дедим унга. Руҳшуносга ҳам бордим, тузалмаяпман. Ҳаловатим йўқолган,-дедим. Сўнг қайрилиб кета бошлалим.
—Тўхтанг, кетмай туринг, -деди йигит. Кейин ичкарига югуриб кириб кетди. Қайтиб чиққанида қўлида дафтар билан ручка бор эди. У шошиб бир нарсалар ёзди, сўнг ўша варақни йиртиб менга узатди.
— Онам, онамнинг манзили-бу. Сиз ойим билан гаплашинг, ҳамма дардингизга даво топасиз, иншааллоҳ, —дея қоғозни узатди. Бармоқларим титраб,
раҳмат айтиб қоғозни олдим.
—Қачон борсам бўлади.
—Истаган вақтингизда!
Қоғозни бағримга босдим ва ортимга қайтдим. Ойим ҳавотирланиб ўтирган экан. Кирмасимдан қучоқлаб йиғлай бошлади.
—Мени бунча қийнамасанг, болам!
—Ҳавотир олманг, яхшиман, ойи.
—Вой, кулсанг ўзим айланай сендан. Кулишларингни соғиндим, болам...
Эртасига ойимга яна айланиб келишимни айтиб озроқ пул сўрадим. Қувониб-қувониб пул берди онам шўрлик.
Таксига ўтиргач, қоғозни ҳайдовчига узатдим. Манзил у қадар узоқ эмас экан. Эски урфдаги ўртача катталикдаги оч ҳаво ранг дарвозани тақиллатар эканман, ҳаяжонда эдим.
Эшикни ўша кунги йигит очди.
—Келдингизми? Кираверинг, ойим уйдалар. Сўнг четга чиқиб йўл берди.
—Онажоним! Меҳмон келди.
Кичкина ҳовли гир айлантириб солинган пастқам иморатдан иборат эди. Ўртадаги уйнинг эшиги очилиб, ойим қатори, ўрта бўйли, бошига мошранг рўмол ўраган, кенг-мўл яшил кўйлаги устидан қора нимча кийган дўмбоққина аёл кўринди.
—Келақол, болам, ўзим ўргилий сандан.
Югуриб бориб, аёлни маҳкам қучиб олдим. Димоғимга қалампирмунчоқ иси урилди. Аёл бағрига босар экан , "онанг ўргулсин", дерди.
Уйга кирдик.
—Холажон, мени жинни деб ўйладингизми?
—Йўқ, болам, ўзингни излаяпсан деб ўйладим. Ҳақ йўлида илгарилаш қалбнинг иши, ақлнинг эмас! Қалбинг етаклаб келди бу ерга.
Ўша куни Робия опанинг олдидан кетгим келмади. Суҳбатига тўймадим.
- Ҳар куни келсам, майлими?
—Келавер, болам, зора Аллоҳ бизни сабабчилардан қилса.
Тонг отишини орзиқиб кутаман. Шодланиб йўлга чиқаман. Қалбим сув ичиб уйга қайтаман. Излаган нарсамни топган эдим.
Ва ниҳоят бир куни Робия опага ҳаётимни гапириб бердим.
Онам ҳақида, ўша мудҳиш воқеа ҳақида ҳам. Шунда аввал мен эшитмаган битта ривоятни айтиб бердилар.
—Ривоят қилишларича Арш тарафдан бир жарчи «фалончи ўғли фалончи қаерда?» деб нидо қилади. Бу овозни эшитган ҳар бир кишининг ҳуши бошидан учади. Аллоҳ азза ва жалла ўша кишига: «Сўралаётган сенсан. Осмонлару ернинг Яратувчисига рўбарў бўлишга шошил», дейди. Бутун махлуқотлар Арш томонга тикилиб қолади. Ҳалиги киши Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида ҳозир қилинади.
(давоми👇👇)
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21