#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
(8-қисм)
Иккимиз ҳам жим бўлиб қолгандек. Онам бироз туриб қўшимча қилди.
—Биласанми, ўша Кибриё опанинг ёлғиз қизини куёви пичоқлаб қўйибди. Етим невараларини боқиш учун ҳалиям ишлар экан... Бу қайтар дунё! Нима қилсам шу гуноҳимни юва оламан, бунинг бирор чораси борми? Ойим узоқ йиғладилар.
"Мен шифокор бўлмайман!"
Устоз, дийдам қотиб кетганмиди йиғлай олмадим ҳам, аммо ўзим орзу қилган касбдан ҳам кўнглим қолганди.
Баҳор келди. Кунлар ҳали совуқ бўлса-да шамоллар эрта- индин илиқ ҳаволарни олиб келгандек саросар кезиб қолди. Уйга қайтдим. Онам ўйчан ишга бориб келар, мен эса уйга қамалиб олгандим. Бувим келди. Салом бериб, бошқа гаплашмадим. Ойим ош-овқат берган бўлдилар, аммо ёзилиб гаплашмадилар. Дадам келганларида
—Мени уйга олиб бориб ташлай қол, ўғлим,— дедилар секин
Дадам ишда, ойим ишда, укам ўқишда. Баҳорнинг ёмғирли кунида дераза олдидаги ётоғимга ўтирганча ташқарини кузатар эканман, кўзим йўлагимизга кириб келаётган Шоҳжаҳон акамга тушиб қолди. Юрагим ўйнаб кетди. Нафас олишга қўрқиб ўтирар эканман эшик қўнғироғи жиринглай бошлади.
"Ўша!" "Очсаммикин, очмай қўя қолайми?"
Ғурурим қалбимга бўйсунди.
—Ассалому алайкум, Келинг?!
Саломим "Нега келдинг?" дегандек эшитилди.
—Кирсам бўладими?
Беихтиёр йўл бердим.
Индамай ўтиравердим.
—Лена кетди. Қизимниям опкетди?
Яна индамадим.
—Бутунлай кетди. Россияга кўчиб кетди. Энди қайтмайди.
— Мендан нима истайсиз?
— Тўғриси, сендан уяляпман, шундай бўлса ҳам айтаман. Кел яна бирга яшайлик.
—Жудаям осон сизга. Истасанг кет, истасанг кел. Камига ойингиздан ўлгудек қўрқаман. Мен ўйлаб кўришим керак.
—Хоҳласанг ўзимиз алоҳида яшаймиз. Ҳамманинг ўз ҳаёти бор. Ойим билан яшамаймиз.
Рус мактабида ўқиган, ўйлари ҳам русча бу одам сира ўзбекка ўхшамасди. Гапириши ҳам, ҳаётга қараши ҳам бошқача эди.
Тайинли жавоб айтмадим. Аниқ биламанки, у аёл билан турмуш ўртоғим орасида бирга кечиб ўтилган йиллар бор. Никоҳсиз, қонунсиз яшалган узоқ йиллар... Ўйласам, вужудимга қақшатқич зарба берадиган азобли оғриқлар бор.
Бир гап эшитгандим. Кўнгил бир совуса, исимас экан. Менинг ҳам кўнглим совуб кетган, айниқса, шафқатсиз, иккиюзламачи қайнонамни кўргим келмасди. Т
Жудаям тушкунликка тушиб қолгандим. Онам психологга олиб борди. Машҳур, одамлар томонидан мақталган руҳшуноснинг баландпарвоз гаплари у қулоғимдан кириб, бунисидан чиқиб кетарди. Унинг муолажаси зарра қадар таъсир қилмас, сал қалбим жизиллаб қолса ҳам, уйга келгач асл ҳолимга қайтардим.
"Ўзингни сев", " Ўзингни қўлга ол". Барчаси сафсата!
Устоз, негадир руҳшуносларга кўнгил ёролмадим. Саволларига эса жавоб беришни истамасдим. Аниқ биламанки мен қидирган нарса бу эмасди. Қалбим ҳаловат истаётганди. Бу бошқа бўлиши керак. Мен ўзлигимни, аслимни излаётгандим.
Дард берган Аллоҳии шифосини ҳам ўзи беради.
Шу синовлар сабаб ҳаётимга ҳақиқий бахт кириб келишини ўша вақтларда ҳали билмасдим. Худди онам сингари мен ҳам хатоларимни излаётгандим.
"Шундай кун келадики, юзингда биргина табассум пайдо бўлиши учун ўзини фидо қиладиган, ўзини бахшида қиладиган инсонни топасан. Шундай экан, қалбинг эшикларини қулфлаб олма! Чунки, қалбинг эшикларини чертувчиларнинг ҳаммаси ҳам уни жароҳатлашни ният қилмавермайди"
Топдингиз, устоз, бу Шайх Шаъровийнинг гапи. Қолганини эртага ёзаман, устоз"
(давоми бор)
Феруза Салходжаева
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21