Йўқотишдан қўрқаман
11-қисм
Марямнинг келинлик моллари Мардоннинг икки хоналик янги ижара уйини тўлдирган эди.
Янги келинлар тушган уйнинг аллақандай ифори бўлади. Духоба кўрпачаларнингми, оҳорли пардаларнингми, ёки гиламларнингми хуш ифори ҳаммага бирдек ёқади. Ёшлар ҳам бахтидан маст эдилар.
Иккиси ҳам ишга тушиб кетди. Меҳнаткаш, қобилиятли эди улар. Бир хил касб эгаси бўлганлиги боис ҳам суҳбатлари тугамас, ойлик маошлари эса иқтидорлари қадар кўп эди. Пул жамғара бошладилар. Яхши ният билан. Бир йилга қолмай анчагина миқдорда пул йиғилди. Улар уй олиш орзусида шу қадар жидду жаҳд қилар эдиларки, ҳамма нарсани унутган эдилар. Уйга ҳам қўшимча иш олиб келар, биргалашиб катта-катта лойиҳалар, дастурлар яратар эдилар.
Баъзан жуда чарчаб кетсалар, шаҳар айлангани чиқар, шунда ҳам суҳбатлари иш мавзусида бўларди.
Чори билан Гулюз икки-уч ойда бир хабар олгани келар, шунда ижара уйга улар билан бирга қандайдир руҳ кириб келарди. Зерикарли ҳаётлари бирдан ўзгарар, дунёда ҳисоботу, дастурлардан ташқари яна қандайдир гўзал, беташвиш ҳаёт борлиги кўзга ташланиб қоларди.
—Марямжон,-деди бир куни Гулюз
—Сен бундай кўп ишлама, бачам, энди она бўлиш ҳақида ўйла. Худо берса, сабр қилсанг, Мардонжон ўзи ҳам яхши пул топади, сен яхши бир дўхтирга кўрин, хўпми, бизга энди невара олиб келинглар!
Марям бир йил давомида мустақил бўлиб қолгани учунми, негадир қайнонасининг гаплари ёқмай қолганди , аммо беғубор, соддадил ойижониси юрса ҳам, турса ҳам уни дуо қилаверади.
—Ёлғизим ўзидан кўпайсин!
Уч кун ўтмай ота-онасининг яна қишлоққа отланиб қолганини кўрган Мардон ҳар қандай сабаб қўллаб ҳам уларни олиб қололмади.
—Мол-ҳол қўшнига қолиб кетди, уй қаровсиз қолмасин, —баҳона қилди Чори.
Гулюз бу сафар ҳам янгилик бўлмаганидан кўнглини узиб-узолмай кетди. Дуо қила-қила кетди. Назарида, ўғли ҳам келини ҳам уйга пул жамғариш умидида ишга шўнғиб, қадриятларни ҳам, меҳр-эътиборни ҳам унутиб бораётгандек эдилар. Шунча масофа босиб, болаларини кўргани келса-ю иккиси икки бурчакка ўтириб олганча аллақандай кўзойнак тақиб, компьютердан кўзини узмаса!
Марям ҳам аввалгидек илтифотли эмасдек. Ишдан келадию нари-бери бир нарсани қозонга солиб, яна ишга шўнғийди.
Гулюз қишлоққа қайтиб бориб ҳам кўнгли ғаш бўлиб юрди. Унинг назарида ўғлининг ҳаёти бундай бўлиши керак эмас эди. Ўлиб-тирилиб пул йиғаётган эр-хотин унинг кўзига қўрқинчли борган сари қўрқинчли кўринаётганди. Бу ёқда қўшнилари неваралик бўлдими йўқми сўраб ҳоли-жонига қўймайди.
Чора қидирган одам, топади.
Гулюз энди кечалари таҳажжуд намозига турадиган, узоқ дуо қиладиган бўлди.
Чори ҳам кучдан қолиб бораётган, ҳам иш, ҳам мол-ҳол, томорқа, яна уй ишлари билан чарчаб қолаётган эди.
Ўша куни ҳам ишдан чарчаб қайтди. Қандайдир хомуш эди у.
Гулюз дастурхонга ош келтирган бўлди, иштаҳасиз эди эри.
—Нимадир бўлдими? —сўради у эрининг кўзига тикилиб.
—Озодни биласан..
—Ҳа, ҳа, тинчликми?
—Невараси бетоб бўлиб шифохонага тушибди. Юрагида иллат бор экан. Шуни ўғли бизнинг Мардондан кейин уйланганди, қара, болалик ҳам бўлган экан.
Гулюз тамомила бошқа нарсани ўйлаётганди
—Ҳозир яхшимикан болача?
—Операция қилиш керак экан. Пул излаб юрибди.
Гулюз жон ҳолатда Чорига гапира бошлади
—Жон дадаси, эрта бозор она-бола қўйни сотинг, пулини шуларга олиб бориб беринг. Дуо қилсин. Бизнинг Мардонжонга кўрганда кўз қувонадиган, аҳли мўмин фарзандлар берсин!
Феруза Салходжаева
Ҳикоянинг давомини ёпиқ каналда ўқишингиз мумкин
Мурожаат: @Salxodjayeva_bot
@ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21