* * *
Шоирликка ҳеч даъвоим йўқ,
Тақдиримдан тониб карахтман.
Топа олмай ўзлигим, ўрним,
Унолмаган мудроқ дарахтман.
Меҳрим сочдим борлиққа чексиз,
Кимга ерман, кимга фалакман.
Жаннатмиди инсонлар қалби?
Қолмоқ учун жони ҳалакман....
Ичи тўлиб, тўкилган дардлар,
Малҳами жон, тинглар қулоқман.
Таскин сўзлар қайнаб қалбимда,
Қаламидан тошган булоқман.
То тупроққа айлангунимча,
Ёниб, ўзин эритган шамман.
Бугун сўзман, бугун малҳамман,
Қақраётган қалбларга намман.
Ғирром дунё ўйинларига
Ғариб туғён, ҳайрону лолман.
Таҳажжудда тунлар саждага
Ботаётган тилсиз ҳилолман.
Шоирликка ҳеч даъвоим йўқ...
Саида СУЛАЙМОНОВА,
Осиё Халқаро университети магистранти
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Шоирликка ҳеч даъвоим йўқ,
Тақдиримдан тониб карахтман.
Топа олмай ўзлигим, ўрним,
Унолмаган мудроқ дарахтман.
Меҳрим сочдим борлиққа чексиз,
Кимга ерман, кимга фалакман.
Жаннатмиди инсонлар қалби?
Қолмоқ учун жони ҳалакман....
Ичи тўлиб, тўкилган дардлар,
Малҳами жон, тинглар қулоқман.
Таскин сўзлар қайнаб қалбимда,
Қаламидан тошган булоқман.
То тупроққа айлангунимча,
Ёниб, ўзин эритган шамман.
Бугун сўзман, бугун малҳамман,
Қақраётган қалбларга намман.
Ғирром дунё ўйинларига
Ғариб туғён, ҳайрону лолман.
Таҳажжудда тунлар саждага
Ботаётган тилсиз ҳилолман.
Шоирликка ҳеч даъвоим йўқ...
Саида СУЛАЙМОНОВА,
Осиё Халқаро университети магистранти
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni