* Қутлов
Бугун – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Самад Муҳаммад Дамин туғилган кун.
Ижодкорни шодиёна кун билан муборакбод этиб, унга янги ижодий зафарлар тилаб қоламиз.
* * *
Нима асл Ватан, нима она ер?
Уни қандай идрок этмоқлик керак?
У ҳақда битилган ҳамду санолар
Йиғилса тоғлардан юксалса керак?!
Лек ҳали бирор зот унинг таърифин
Келтира олганмас ўрнига қўйиб...
Баъзилар жабборга бериб жонларин
Ватан, Ватан, дея жар солар куйиб.
Аслида Ватанни севарми улар,
Арзирми тупроғин зарра гардига?
Қачон тугар экан ҳавойи гаплар?..
Уни севмоқ керак ёниб, жимгина...
То тирик эканман, бағримни очиб
Ватан билан бирман бору йўғимда.
Мен оғиз йиртмайман кўкракка уриб,
Унинг ишқи жўшар томирларимда.
Дилда битта истак — телбалик эмас,
Жон чиқиб, тупроққа қўйганимда бош,
Жисмимни қандайдир мато биланмас,
Юртим байроғига ўранг, илтимос.
Самад Муҳаммад Дамин
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бугун – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Самад Муҳаммад Дамин туғилган кун.
Ижодкорни шодиёна кун билан муборакбод этиб, унга янги ижодий зафарлар тилаб қоламиз.
* * *
Нима асл Ватан, нима она ер?
Уни қандай идрок этмоқлик керак?
У ҳақда битилган ҳамду санолар
Йиғилса тоғлардан юксалса керак?!
Лек ҳали бирор зот унинг таърифин
Келтира олганмас ўрнига қўйиб...
Баъзилар жабборга бериб жонларин
Ватан, Ватан, дея жар солар куйиб.
Аслида Ватанни севарми улар,
Арзирми тупроғин зарра гардига?
Қачон тугар экан ҳавойи гаплар?..
Уни севмоқ керак ёниб, жимгина...
То тирик эканман, бағримни очиб
Ватан билан бирман бору йўғимда.
Мен оғиз йиртмайман кўкракка уриб,
Унинг ишқи жўшар томирларимда.
Дилда битта истак — телбалик эмас,
Жон чиқиб, тупроққа қўйганимда бош,
Жисмимни қандайдир мато биланмас,
Юртим байроғига ўранг, илтимос.
Самад Муҳаммад Дамин
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni