* Қутлов
Бугун – таниқли шоир ва таржимон Чоршам Рўзиев туғилган кун.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими жамоаси ижодкорни муборакбод этиб, унга саломатлик ва ижодий зафарлар тилайди.
* * *
Бизга баҳор бегонадур борган сари,
Кўнглимиз ҳам вайронадур борган сари.
Шодон, эриб юрар эдик авваллари,
Энди умр ғамхонадур борган сари.
Толибдими яшамоқдан жисми жоним,
Тан ичра дард пинҳонадур борган сари.
Шифо сўраб, борсам манзил-маконларга,
Топар жойим хилхонадур борган сари.
Дўсти-ёр ҳам йироқлашиб секин-секин,
Адоватлар хуфёнадур борган сари.
Изланаман, йиғланаман, руҳим қияр,
Ёлғиз Худо ҳамхонадур борган сари.
Шошдан кетар бўлса, Чоршам, борган ери,
Бухорою Фарғонадур борган сари.
Бизга баҳор бегонадур борган сари,
Кўнглимиз ҳам вайронадур борган сари...
Чоршам РЎЗИЕВ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Бугун – таниқли шоир ва таржимон Чоршам Рўзиев туғилган кун.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими жамоаси ижодкорни муборакбод этиб, унга саломатлик ва ижодий зафарлар тилайди.
* * *
Бизга баҳор бегонадур борган сари,
Кўнглимиз ҳам вайронадур борган сари.
Шодон, эриб юрар эдик авваллари,
Энди умр ғамхонадур борган сари.
Толибдими яшамоқдан жисми жоним,
Тан ичра дард пинҳонадур борган сари.
Шифо сўраб, борсам манзил-маконларга,
Топар жойим хилхонадур борган сари.
Дўсти-ёр ҳам йироқлашиб секин-секин,
Адоватлар хуфёнадур борган сари.
Изланаман, йиғланаман, руҳим қияр,
Ёлғиз Худо ҳамхонадур борган сари.
Шошдан кетар бўлса, Чоршам, борган ери,
Бухорою Фарғонадур борган сари.
Бизга баҳор бегонадур борган сари,
Кўнглимиз ҳам вайронадур борган сари...
Чоршам РЎЗИЕВ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni