* Сиз сўраган сатрлар
Куз хаёли
Биз жуфт дарахт эдик аслида –
Қорда қолган беғубор қалби.
Ажралишдик хазон фаслида
Асир тушган япроқлар каби.
Ердан олис, осмондан нари
Мунғаяди юпун хотирот,
Хаёлингсиз ўтган кунларим
Саҳро каби тўзғидим, ҳайҳот.
Йўқлаб келди қадрдон қайғу
Деразамга бош ургач ёмғир.
Хаёлингдан кечмоқлик – мангу
Унутилиш дардидек оғир.
Унутдимми, бешафқат йиллар
Тўзонида бўлинди сасим.
Мен уйғондим, боряпман, йиғлар
Қаршимизда булутли мавсум.
Хазонрез тун, сочаркан ёғду,
Соҳибасин чорлар деразанг.
Кўзларингда ноаён туйғу –
Танидингми мени, азизам?!
Шодмон СУЛАЙМОН
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Куз хаёли
Биз жуфт дарахт эдик аслида –
Қорда қолган беғубор қалби.
Ажралишдик хазон фаслида
Асир тушган япроқлар каби.
Ердан олис, осмондан нари
Мунғаяди юпун хотирот,
Хаёлингсиз ўтган кунларим
Саҳро каби тўзғидим, ҳайҳот.
Йўқлаб келди қадрдон қайғу
Деразамга бош ургач ёмғир.
Хаёлингдан кечмоқлик – мангу
Унутилиш дардидек оғир.
Унутдимми, бешафқат йиллар
Тўзонида бўлинди сасим.
Мен уйғондим, боряпман, йиғлар
Қаршимизда булутли мавсум.
Хазонрез тун, сочаркан ёғду,
Соҳибасин чорлар деразанг.
Кўзларингда ноаён туйғу –
Танидингми мени, азизам?!
Шодмон СУЛАЙМОН
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni