* Сиз сўраган сатрлар
Эй жуфти ҳалолим...
Бизнинг бировлардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор...
Гарчи мен билан ҳеч йўқдай ишларинг,
Мен ҳақдадир ҳатто кўрган тушларинг.
Севдим демасанг ҳам, севгинг изҳори –
Кўзинг тўла меҳр жилмайишларинг.
Меҳри садоқати сийму зар санам,
Мунглиғим, мунисим, муштипаргинам.
Парвонам сенсану бошимда мудом,
Қадрингга етмайин келганим алам.
Бир бор қош уймаган қалам қошлигим,
Сочингдаги оқлар – бағри тошлигим.
Бир ширин сўз айтмай, битта гул тутмай,
Сен гулни сўлдирди менинг ёшлигим.
Дардинг олай, ёрим, айтгил дардингни,
Тоғлар кўтаролмас сенинг дардингни.
Севдим демасам ҳам севгим изҳори –
Умр ўртасида билдим қадрингни!..
Бизнинг бошқалардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор...
Муҳаммад ЮСУФ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni
Эй жуфти ҳалолим...
Бизнинг бировлардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор...
Гарчи мен билан ҳеч йўқдай ишларинг,
Мен ҳақдадир ҳатто кўрган тушларинг.
Севдим демасанг ҳам, севгинг изҳори –
Кўзинг тўла меҳр жилмайишларинг.
Меҳри садоқати сийму зар санам,
Мунглиғим, мунисим, муштипаргинам.
Парвонам сенсану бошимда мудом,
Қадрингга етмайин келганим алам.
Бир бор қош уймаган қалам қошлигим,
Сочингдаги оқлар – бағри тошлигим.
Бир ширин сўз айтмай, битта гул тутмай,
Сен гулни сўлдирди менинг ёшлигим.
Дардинг олай, ёрим, айтгил дардингни,
Тоғлар кўтаролмас сенинг дардингни.
Севдим демасам ҳам севгим изҳори –
Умр ўртасида билдим қадрингни!..
Бизнинг бошқалардан не камимиз бор,
Эй жуфти ҳалолим, не ғамимиз бор.
Гарчи боғлар кезиб юрмадик бирга,
Эсласак арзирли хуш дамимиз бор...
Муҳаммад ЮСУФ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni