* Хотира
"МЕНИНГ ЖОНИМ ҚЎШИҚЛАРИМДА..."
Бир куни Бобомурод Ҳамдамовни кўришга бордим. Анча чўкиб қолибдилар. Юзлари сўлғин, қадларини базўр кўтариб, мункиллаб, аста-аста қадам ташлаб, ҳорғингина келдилар. Стулга чўккач бир-биримизга узоқ термулиб ўтирдик. Бир пайтлар бу чеҳрани кўриш учун миллион-миллион санъат шайдоси интизор эди. Бир пайтлар бу инсон саҳнага кўтарилганида, минг-минг инсон тик туриб гулдурос қарсак чалар эди. Деҳли, Калькутта, Бомбей, Москва, Париж, Рим, Боғдод, Нъю-йорк, Лондон, Қобул, Теҳрон, Шри Ланка, Сингапур, Исломобод, Куба саҳналари қарсакнинг зўридан тарс ёрилиб кетай деганди. Дунёнинг энг буюк санъат дарғаларидан бири Раж Капур, Бобомурод Ҳамдамовни қучоқлаб юзидан ўпар экан: “Овозимни Америкада йўқотиб, Ўзбекистонда топдим. Мукеш менинг овозим эди. Мукеш энди йўқ. Энди Бобомурод Ҳамдамов бор!” деган эди. Бутун дунёни хуш овози билан зирқиратган ана шу Бобомурод Ҳамдамов бир парчагина бўлиб қаршимда турар эди. Ҳаёт нақадар шафқатсиз. Ҳаёт нақадар бевафо. Ҳаёт нақадар аёвсиз. Кексалик нақадар қасоскор. Ҳаёт ҳеч кимни ҳеч қачон аямайди. Бобомурод Ҳамдамовнинг тоғдай савлатига ўрганиб қолган эдим. Ориқ ва заиф қўлларини силаб, хўрлигим келиб йиғлаб юбордим. Унсиз йиғлаганимни кўриб, Бобомурод аканинг кўзларига ёш келди. Билмайман, қанча термулишиб ўтирдик. Охири: “Бобомурод ака, нега гапирмайсиз”, – дедим. Бобомурод ака: "Менга устоз Комилжон Отаниёзов, қўшиқчи кам гапириши, кўпроқ қўшиқ айтиши керак, деб тайинлаган”, – деди. Юрагим ўртаниб кетди. Ана, устозга эҳтиром! Ана, буюк шогирднинг буюк устозга эҳтироми. 82 га кирган, қўшиқчиликда ўз мактабини яратган санъат дарғаси худди ёш боладай бир пайтлар устози чизиб кетган чизиқдан чиқмай, тавозе билан турибди. Бу ибратни, бу одобни, бу камтарликни қаранг. Дооод, дод, дод! Қанийди, сўнгги нафасгача устозлар ўгитига содиқ қололсак. Шу сўзларидан кейин, Бобомурод Ҳамдамов кўзимга янада суюмлироқ кўриниб кетди.
Анча ўтирган бўлишимга қарамай, бор-йўғи икки-уч оғиз сўзлашдик. Бобомурод аканинг яна бир оғиз сўзлари: ”Зулайҳо опамга (яъни менинг онамга) саломимни етказинг, соғлигимни тиклаб олай, дуо қилсинлар”, – деди. Кейинги сўзлари: “18 тилда, 1200 дан ортиқ қўшиқ айтганман. Ҳаммаси ўзимники. Одамларга айтинг, энди у қўшиқлар ҳаммаси халқники. Ҳамма айтаверсин. Муаллифлик ҳуқуқим йўқ. Муаллифлик ҳуқуқим битилган қоғозни йиртиб ташладим. Энди у қоғоз йўқ. Энди у бекор бўлди. Энди саҳнага қайтмайман. Энди қўшиқларим халқники. Энди одамлар қўшиқларимни айтса, хурсанд бўламан. Менинг юрагим қўшиқларимда. Менинг ҳаётим қўшиқларимда. Ким қўшиқларимни айтса, қайтадан тирилавераман. Менинг жоним ўша овозларда, ўша оҳангларда, осмонга ўрлаган наволарда...”
Мард ўғлингнинг сўзларини қабул қил, она Ўзбекистон!
Шунчалар ҳам буюкмисан, она халқим! Шундай сахий, мард, қалбидарё фарзандларни туғишга қаердан қудрат топдинг, она халқим! Сен каби хокисор миллат яна қаерда бор, Она халқим. Бир фидойи фарзандинг бор-будини оёғинг остига пояндоз қилиб, бутун ҳаёти давомида неки топган бўлса, ҳамма-ҳаммасини сенга бериб, ўзи эса хас каби мунғайиб, бир парчагина бўлиб ўтирибди...
Жимгина хайр-хўшлашдик. Аммо иккимизнинг ҳам юрагимиз йиғлар эди.
Мана, сиз бугун бу бевафо дунёга қўл силтаб, барчамизни ташлаб кетдингиз. Жойингиз жаннат ризвонларида бўлсин, улуғ устоз! Бизни кечиринг...
Муҳаммад ИСМОИЛ
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni