КЕЛАЖАККА ОСТОНАДИР УЛУҒВОР ТАРИХ
Кўк тоқидан нарвон ясаб тушиб келмас бахт,
Осойишта шу кунларга фидо жону тан.
Қозоқ, қирғиз, туркман, тожик, турк, афғон, озар,
Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватан.
Тўй-тантана сиғар осойишта юракка,
Қорақалпоқ, Бухорою Сурхон, Наманган.
Карнай-сурнай наволари етар фалакка,

Ким Қуёшни бир кўришга интиқ яшайди,
Халқлар бор, ҳаттоки тўйиб сув ичмас экан.
Оллоҳ ризқу рўзимизга берар барака,

Келажакка остонадир улуғвор тарих,
Орзу-умидлари эзгу, мақсадлар улкан.
Инсон қадри учун барча меҳнат ва имкон,

Руҳида ғайрат-шижоат қилиб ғалаён,
Не қилсам юракда армон қолмайди экан,
Дея, ер тепиб бир четда турма, эй дўстим,
Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватан!
Зиёда ШОДИЕВА
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni