Иқтидор ҳудуд танламайди!
Учқўрғон туманидаги энг олис чегара ҳудуд – Қўрғонча маҳалласида яшовчи иқтидорли қизимиз Ақидахон Олимжанова юксак мукофотга сазовор бўлди! У Кўксарой қароргоҳида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этган тантанали маросимда қатнашиб, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Зулфия” номидаги Давлат мукофотини юртбошимиз қўлларидан қабул қилиб олди.
Бу нафақат Ақидахон, балки барчамиз учун катта шараф ва юксак мотивация! Ушбу мукофот ёш авлодга ишонч, меҳнатсеварлик ва интилиш орқали эришиш мумкинлигини исботлайди.
Ақидахонга янги ютуқлар тилаб, унинг ғалабаси билан фахрланамиз!