Ёшлар ташаббусини қўллаб-қувватлаш – устувор вазифамиз!
Ёшлар ва сектор раҳбарлари учрашувида Фаҳриддин Тўйчибоев боғдорчилик қилиш истагида ер ажратиш юзасидан мурожаат қилди. Унинг ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида сектор раҳбарлари унинг яшаш манзилига бориб, ҳолатни ўрганишди.
Маълум бўлишича, Фаҳриддиннинг отаси Козимжон Қодиров 1996 йилдан буён кўчатчилик билан шуғулланиб, бу соҳанинг барча сир-асрорларини ўғлига ҳам ўргатмоқда.
Ёш тадбиркорнинг ташаббуси қўллаб-қувватланиб, боғдорчилик фаолиятини йўлга қўйиши учун қонун доирасида ер ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинди.
Ёшларнинг ташаббусларини амалга оширишда кўмак бериш – бизнинг асосий вазифамиз!