Баъзида сиз излаган одамнинг қаршингиздан чиқиб қолишини истамайсиз. Бу тайёргарликнинг йўқлигидан эмас, бу лойиқлик ҳиссининг йўқлигидан эмас, бу ўзига ишончнинг йўқлигидан эмас балки йўл завқини тополмай қолиш қўрқувидан ҳам бўлиши мумкин. Чунки, бахт ақл учун тўхташдир. Ақл ҳар доим жараённи хоҳлайди ва усиз туролмайди. Қабул қилмоқ қалбни иши, курашмоқ ақлникидир. Ақл қалбдан устун келса демак, ҳали курашмоқдасиз. Қалб ақлдан устун келса демак бахт билансиз. Манзура Абдуллаева