нингизга тўнкамаслигига кафолат бера оласизми?
- Тушунмадим, нима демоқчисиз? - аёлнинг энсаси
қотди. - Ўзи бу бола ким? Терговчигаям ўхшамайди.
- Бу киши Жўрабой, - изоҳ берди Санжарбек, - бўла-
/как терговчи, ҳозир бизда амалиёт ўтаяпти. Гуруҳнинг
қобилиятли аъзоларидан. Сизга жуда ўринли, мантиқий
гавол берди, ўйлаб жавоб беришингизга тўғри келади.
- Тўғри, Нози ҳам менинг юзимга лой чаплаши аниқ,
аёл очиғини айтишга мажбур бўлди. - Ким ҳақ, ким
ноҳақўзларингга ҳавола, қараб кўрасизлар-да.
-Демак, опангиз қотилликни сизга ёпиштирига ҳаракат
қилади, шунақами? - талаба сўроқ қилишда давом этди.
- Шундай... - Назокатнинг овози бироз ишончсизроқ
чиқди.
- У ҳолда опангиз қотилликни содир этишда сизга
кимни «шерик» қилиши мумкин?
- Бу нима деганингиз? Ақли жойидами бу боланинг,
Назокат лабини буриб, гуруҳраҳбарига юзланди. - Сиз-
ларга ёрдам қилиш учун билганимни айтдим. Бу бола
мсндан яна нима истайди?
Аёл Жўрабойнинг гапларига ҳақиқатда тушунма-
яптими ёки гапни айлантиряптими англаб бўлмасди.
- Сизнинг ким билан ётиб, ким билан туришингизни
опангиз биладими? - гуруҳ раҳбари тушунтиришга ҳара-
кат қилди.
- Қаердан билай! У чаён ернинг остида илон қимир-
ласа билади.
- Уни сўроқ қилсак, «Мен оппоқман, бу ишни Назокат
ўзининг фалонча шотири билан қилган», деса нима дей-
сиз? Сизда шерикликка ярайдиган шунақа одам борми
ўзи? - Жўрабой «оғзига чайнаб солди».
- Мениям ўзимга яраша танишларим бор. Лекин
унинг нима дейишини туш кўрибманми?
Санжарбек шундагина аёлнинг ҳамма нарсани тушун-
тиб турган ҳолда «ўйин» қилиб ўтирганини англади.
- Майли, ҳозирча сизга жавоб, ҳали яна учрашамиз,
- деди Санжарбек сўроқ баённомасига қўл қўйдиргач. -
Опангиз билан юзлаштиришга тўғри келиши мумкин...
Сал ўтмай изқуварлар йигирма олти-йигирма етти
ёшлардаги сатанггина аёлни бошлаб келишди. Келишган келбати, тип-тиниқ чеҳраси, порлаб турган кўзлари-
дан Назокатнинг опаси - Нозима эканини англаш қийин
эмасди. Ўзини тетик ва бехавотир тутишга уринаётган
бўлса-да, аёлнинг ҳаяжонланаётгани сезилиб турарди.
Гуруҳ раҳбари «меҳмон»га жой кўрсатиб, суҳбатнинг
узоқ давом этишини ҳисобга олган ҳолда унга ўзини
бироз босиб олиши учун имкон берди - бир пиёла чой
узатиб, ҳол-аҳвол сўраган бўлди. Сўнг одатий расмият-
чиликни ўринлатиб, сўроққа тайёрланди.
- Тинчликми, ока, чақиртирибсиз? - аёлнинг сабри
чидамади.
- Сизни Луқмон Шариповнинг иши бўйича чақиртир-
ганмиз, - деди гуруҳ раҳбари босиқлик билан.
- Менинг нима даҳлим бор? Мени билан давно
алоқам йўқ! Қай гўрданам шу хезалак билан танишган
эканман, ўлсаям ундан қутилолмас эканман-да! - аёл-
нинг асл башараси очила бошлади.
- Нозимахон, биз ҳаммасидан хабардормиз, - гуруҳ
раҳбари аёлнинг аравани қуруқ опқочмаслигининг ол-
дини олиш учун огоҳлантирган бўлди. - Марҳамат қи-
либ, Луқмон Шарипов ҳдқида билганларингизни шо-
шилмасдан батафсил гапириб берсангиз. Гап қотиллик
ҳақида бораётганини унутманг!
Нозима бироз ўйланиб қолди. Терговчининг огоҳлан-
тиришидан сўнг унинг «пластинка»ни алмаштиришга
чоғлангани аниқ эди.
- Нимани гапирай? Сизларни нима қизиқтиради?
- Бир бошидан айтаверинг, қачон, қандай танишган-
сиз? Синглингиз Назокат билан муносабатларингиз,
жанжалларингиз...
- Аҳа... Қойил, бундан ҳам хабардормисизлар? У алва-
сти роса устимга мағзава тўккан кўринади!
- Хотиржам бўлинг, - гуруҳ раҳбари жиддийлашди, -
синглингиз бор ҳақиқатни гапириб берди. Сизга ҳам борини оширмай-тоширмай айтишингизни маслаҳат берамиз.
Нозима бироз шармсиз тўнда бўлса-да, кечинмаларини бир бошидан гапириб берди. Терговчилар ора-орада
саволга тутиб, воқеаларга ойдинлик киритиб бордилар.
Опа-сингилларнинг кўрсатмалари манфаатлар тўқнашу-
пидаги субъектив тафовутларни, лозим жойларда ўзини
хокисор, фаришта ва айбсиз қилиб кўрсатишга урини-
шларларни ҳисобга олмаганда мос тушди.