- Эҳ, Умиджон, Умиджон, - Маъмур кулимсираб ёш
терговчига яқин келди, - ҳали ёшсиз-да, одамнинг қанчалик мураккаб мавжудот эканини билмайсиз. Сал яхши гапирган одамнинг сўзига ишониб кетаверасиз.
- Тўғри, сиздан анча ёшмиз, тажрибамиз ҳам етарли
эмас, - гуруҳ раҳбарининг мунозарани диққат билан
тинглаб турганини кўриб, дадилланди ёш терговчи, -
лекин, менимча, профессорнинг қандай одам эканини билиш, гаплари чинлигига ишониш учун катта тажриба шарт эмас. Унинг самимийлигига заррача шубҳам йўқ.
- Жўрабойжон, сиз нима деб ўйлайсиз? - гуруҳ раҳбари бир сўз дейишга тортиниб турган талабага юзланди.
- Менимча, Умид акам ҳақ.
- Эй бола,- Маъмур бир кунлик «шериги»дан бошқача
жавоб кутган шекилли, билса чин, билмаса ҳазил қаби-
лада оғзига урди: - сиз ҳали нонни «нанна» деб юрган
бола бўлсангиз, ким ҳақ, ким ноҳақ қайдан билардингиз!
Ақлингиз етмаган нарсаларга аралашиб нима қиласиз!
- Маъмур ака, бизнинг ёш болалигимиз қолдими? Бу
йил институтни битирамиз Худо хохдаса, - ўпкалаган
бўлди Жўрабой. - Одамни ундай уялтирманг, ёнларингизда юриб, шуйтиб-шуйтиб пишамиз-да, ака.
- Маъмур ака, сиз ҳали бу йигитни яхши билмайсиз-да, - Санжарбек орага қўшилди, - унда терговчиликка қандайдир ўзгача истеъдод бор. Фавқулодда креатив фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилиятига эга. Ҳали кўрасиз, кўп нарсада бизга фойдаси тегади.
- Йўғ-э, устоз жуда ошириб юбордингиз-ку, - деди талаба қулоғигача қизариб.
- Омон бўлсак, кўраверамиз-да! - пичинг қилди Маъмур.
- Майли, бугунча етар, - мунозарани якунлашга тушди гуруҳ раҳбари соатига бир қараб, - ҳар ким ўз фикрида қолгани маъқул. Ким ҳақ - вақт кўрсатади. Биласизларми, терговчининг энг муҳим сифати нимада? - деди йиғилганларга бир-бир кўз қирини ташлаб. - Биринчи ҳамиша ўз мустақил фикрига эга бўлиши, иккинчиси,
ўшаларнинг муқобил фикрларини ҳам эшита билиши ва хурмат қилишидир. Шу икки сифатсиз терговчи мукаммал бўлолмайди. Афсуски, бизда терговчилар тайёрлайдиган махсус институт йўқ. Хаёлимда шундай институтни ташкил этиш мавриди келди...
* * *
Санжарбек «опа-сингил»ларни сўроқ қилишдан олдин Луқмоннинг турмуш ўртоғи Азиза билан гаплашиб, кеча профессор айтган масалага ойдинлик киритиб олишни маъқул кўрди. Негаки, мабодо домланинг гаплари тўғри чиқадиган бўлса, «опа-сингил»лар ёрқин гумондорга айланиб қолиш эҳтимоли юқори эди.
- Опа, сизни яна безовта қилишга тўғри келди, - гуруҳ раҳбари мулойимлик билан аёлни суҳбатга чорлади.
Бизни турмуш ўртоғингизнинг анави опа-сингиллар
билан муносабати қизиқтиряпти, нима дейсиз?
- У ер ютгурларнинг довруғи сизларга ҳам етиб келдими? - хоҳлар-хоҳламас жавоб берди гувоҳ. - Нимасини айтай, шунақа бузуқларни ер қандай кўтариб юрганига
қайронман. Мана, охири нима бўлди, бошига етишди.
Эслашниям хоҳдамайман шу суюқ оёқларни.
- Биласиз, гап қотиллик ҳақида кетяпти, биз жиноятни фош этиш учун ҳамма нарсани ипидан игнасигача билишимиз шарт, - заруриятни англатишга ҳаракат қилди терговчи. - Бир бошидан айтиб берсангиз.
- Эй, қуриб кетсин... Бу шармандаликнинг қай бирини айтай? - оғриниб гап бошлади Азиза. - Билмайман, бу мегажинларни онаси менинг шўрим учун туққанми,
бири қўйиб бири бошимга бало бўлди. Ноинфлосларнинг
иккови ҳам эрдан ажрашган, ғирт... Дастлаб Нозима деган каттаси илакишди. Эримнинг айтишига қараганда, унинг
қизи нейрология марказида бошидан операция ўтказган экан. Бошнинг дорилари жуда қимматтуради. Ойимча қоши-кўзини сузиб, ҳўжайинимдан қарзга дори олаверган...
Хуллас, беномус хўжайинимга илакишиб олди. Бўлмаса
отаси тенги одам, қарийб йигирма ёш катта. Билмадим, бунақа хотинларнинг ирим-сирими кўп бўлади, бирор нарса едирганми, ичирганми, ўқитганми? Эримнинг жинни бўлишига бир бахя қолди. Топганини ўшанга ташиди. Машина, уй олиб берди. На мен, на болалари кўзига
кўринди. Оиламни сақлаб қолиш учун курашдим. Қилмаган амалим қолмади. Яхши сўз ҳам, ёмон сўз ҳам кор қилмади. Оиламиз ажралиш ёқасига келиб қолди. Эсли-хушли, ор-номусли, бамаъни аёл бўлсаям майли эди. Менда йўқ сифатлар билан эримни ўзига оғдириб олган, десам...