Дорихонадаги қотиллик - дедиктив қисса
12- қисм
Муаллиф : Комил Синдаров
- Йўқ, айтмаганди, лекин бир гапидан... ўзимча...
- Хўш, хўш қанақа гап экан, - сергакланди терговчи.
- «Даюсни ректорга айтмасам бўлмайди, шекилли»,
деганди. Гап-сўзидан Луқмон олдин ҳам уни ректорга айтиб бериш билан қўрқитган. Ўша одам: «Илтимос шефнинг олдида шарманда қилма, билса, ишдан ҳайдаб юборади, пулингни эрта-индин тахлаб бераман», деб ваъданинг каттасини берган. Шунга қараганда бу одам ректорга яқин шахс бўлса керак, деган хаёлга боргандим.
- Шогирдингиз нима сабабдан анави ошнасини«даюс» деган, бу жуда ҳақоратли сўз эмасми? - «ақллилик» қилди Жўрабой.
- Тўғри, «даюс» дегани йигит кишига ярашиқлик иш
эмас, - деди профессор дона-дона қилиб, - лекин нуқул хезалак, даюс, хотинчалиш, деб сўкканини эшитганман. Балки жаҳли чиққанидан шундай... балки ўша йигит ростдан ҳам шунақа мижоз... кишидир... Гуруҳ аъзолари бир-бирига маъноли қараб, кулиб
қўйишди.
- Луқмон аканинг оиласини ҳам яхши биласизми? -
Санжарбек навбатдаги масалага ўтди. - Аёли билан муносабати қандай эди?
- Оилавий бориш-келиш қилиб турардик. Келин - Азизахон тилла хотин, у ҳам бизда ўқиган. Уйим-жойим дейдиган, босиқ ва оқила аёл. Анави опа-сингил касофатлар шўрликни роса қийнади. Бошқа хотин бўлганда аллақачон кўч-кўронини йиғиштириб, кетиб қолган бўларди.
- Опа-сингиллар деганингиз кимлар? - эҳтиёткорлик
билан сўради Санжарбек.
- Нозима деган аёл билан дон олишиб юрарди. Келин
бечора эрини у бетамиздан ажратиб олиш учун роса ҳаракат қилди. Ўртада қаёқдандир унинг синглиси Назокат пайдо бўлиб қолди... Ҳозирги замоннинг аёлларига ҳам ҳайронсан, опа-сингил бир эркакка суйкалишдан ҳам тойишмайди-я! Луқмон менга фарзандимдай бўлиб қолганди, «Ҳой бола кўзингга қара, гулдай хотининг, ҳавас қилса арзигулик оиланг, бўй етган болаларинг бор», деб кўп гапирдим, фойдаси бўлмади. Нимаймиш - севармиш! Раҳматли шу масалада суяги йўқроқ эди-да. Бу майда-чуйда гапларни сизларга айтиб, ўзимни бозорчи хотинлардай ҳис қиламан... Лекин айтмасам ҳам бўлмасди-да! Шогирднинг кийдириб кетилганини эшитиб, миямга шу опа-сингиллар келди. Аёлнинг макри қирқ туяга юк бўлади, деганларидай, шулардан кўрдим. Ҳар ҳолда кейинчалик қотил қўлга илинганини эшитиб, кўнглим бироз таскин топди. Санжарбек яна айрим масалаларга ойдинлик киритди , профессорга жавоб берди. У чиқиб кетгач, хонада бироз сукут хукмронлик қилди.
- Хўш, жаноб изқуварлар бу ёғига нима дейсизлар,
сукунатни гуруҳ раҳбари бузди, - профессорнинг гапларига ишонса бўладими?
- Ғирт муттаҳамлиги кўриниб турибди-ку, - Маъмурнинг алами босилмаганди, хамма шубҳани ўзидан соқит қилиш учун бировларнинг томорқасига роса тош отди, бу мулойимхунук. Болани ўқишга киритаман, деб пулини олиб, Луқмонни сандироқлатиб юрган балки ўзидир. Сир ошкор бўлса, пора билан жиноий жавобгарликка торгилишини яхши билади. Ўшакчи хотинлардай қаердаги опа-сингилларни бизга тиқиштирганига ўлайми?! Луқмоннинг ўлдириб кетилганини эшитиб, ўша ойимчалардан гумон қилганмиш. Тулкилик қилишини қаранг!
- Маъмуржон ака, - Санжарбек кулимсираб, майорга
юзланди, - бу тахминларингизга бирор бир асос борми? йоки шунчаки ички «интуиция» дегандай...
- Санжаржон, бизларнинг кўзимиз пишиб кетган, бир
кўришда ренгендай ичидаги бор-будини кўриб қўямиз,
деди Маъмур қуюқ қошларини ўйнатиб. - Мана, мени айтди дерсизлар, Луқмонни чув туширган шу професгорнинг ўзи бўлиб чиқади! Тағин уялмай фарзандимдай бўлиб қолганди, дейди-я! «Фарзанди»ни бор сирини сотиб, «хотинбоз»га чиқариб қўйгани бир сар! Олим киши хам шунақа бетайин, майда гап бўладими?
—Маъмур ака, сал ошириб юбормадингизми? - журъатсизроқ мунозарага қўшилди Умид. - Менимча, домла ёлғон гапирмади, сўзлари самимийдек туюлди. Шогирдига куюнганидан бор ҳақиқатни айтди. Индамай мум тишлаб туриши ҳам мумкин эди-ку! Қолаверса, анави аёллар, ректорнинг «яқини» хусусидаги гаплари чинлиги бизга ҳам аён-ку!