Дорихонадаги қотиллик - дедиктив қисса
1- қисм
Муаллиф : Комил Синдаров
Санжарбек Тоҳир Ғафуровичнинг олдидан чиқиб, тўғри туман прокуратурасига қараб йўл олди. Унинг кайфияти аъло эди. Бунга сабаб биринчидан, Чинозда ги серияли ваҳшиёна қотилликни фош этгани учун раҳ бариятнинг ташаккурномасига сазовор бўлгани бўлса, иккинчидан, навбатдаги хизмат сафарининг пойтахтда
эканлиги билан боғлиқ эди. Тўғри-да, йил бўйи вило ятма-вилоят мусофирчиликда «ит ётиш, мирза туриш» қилиб юрган киши учун оиласи, фарзандлари олдида
бўлиш, уларни бағрига босиб эркалаш, ишдан толиққан
пайтлари «Ўз уйинг - ўлан тўшагинг»да ҳаловатда ором
олиб, беканг тайёрлаган мазали таомларни тановул
қилиш, суҳбатларидан баҳраманд бўлишдан улуғ бахт борми? Одам ҳеч қаерда, ҳатто олтин қасрда ҳам оиласи бағридагидек бахтиёр бўла олмас экан...
Шуларни хаёлидан ўтказган терговчи қўнғироқ қи либ, аёлини хушхабардан воқиф қилишга шошилди:
- Ассалому алайкум! Хоним, яхшимисиз?
- Ассалому алайкум, Санжар ака, ўзингиздан сўрасак?
- Табриклашингиз мумкин, бугундан биз яна хизмат
сафарига жўнайдиган бўлдик...
- Аҳа-а, шунинг учун тўрамизнинг кайфиятлари аъло экан-да! Кейинги пайтларда хизмат сафарини сўраб ола диган бўлиб қолдилар чоғи? Иш баҳона - дийдор ғани мат... Ўша ёқлардан битта-яримтасини топиб олдиларми, деб қўрқиб қолдик. Бу сафар йўл бўлсин?
- Бу сафар анча олисга...
- Қорақалпоққами? Унда ойлаб... - Мафтунанинг кай фияти бузилаётгани овозидан сезилиб турарди.
- Йўқ, бу сафар Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек
туманига!
- Вой, бунча яхши! - қичқириб юборди аёл. - Хайри ят-эй! Болаларингиз ҳам шу хизмат сафарларидан юрак олдириб қўйишган... Ахир, соғинишади-да!
- Ўзлари-чи? Ўзлари соғинмайдиларми?
- Қўйинг-э... қачон қайтасиз... кечга палов дамламоқ чи эдим...
- Бўлди, эртароқ қайтишга ҳаракат қиламан. Аммо, х-о-н-и-м, саволимга жавоб бермадингиз, ўйлаб туринг,
кечда яна сўрайман... Йигит оиласи даврасида ўтадиган кунларни ўйлаб, чуқур энтикиб қўйди. Мафтунанинг чўчиб кетгани ча бор. ойлаб хизмат сафарида юради... Болалар ҳам безиллаб қолишган, ота меҳрига зор бўлиб улғаймоқда.
Оиланинг юки хотинининг гарданида. Иш, иш деб ота
сифатида болалар тарбияси билан ҳам шуғулланолма япти. Яхшиямки, хотини оқила аёл, ҳаммасини бир ўзи эплайди. Оиласидан кўнгли тўқки, бемалол хизмат са фарларига бориб келяпти...
Шундай хаёллар билан туман прокуратурасига етиб
келганини ҳам сезмай қолган Санжарбек тўғри иккинчи
қаватга - прокурор қабулхонасига кўтарилди. Ёшгина, чаққонгина котиб йигит меҳмонни таниди, шекилли, кимлигини сўраб ўтирмасдан раҳбарнинг олдига бош лаб кирди.
- Э, Санжар ака, яхши етиб келдингизми? - ёши эллик лардан ошган, тўлачадан келган полковник либосидаги туман прокурори худди эски қадрдонлардай меҳмон би лан қучоқлашиб кўришди. - Бой бўларкансиз, ҳозиргина
сизни ўйлаб тургандим.
- Ассалому алайкум, Азамат Жўраевич! - Санжарбек
ўзидан ёши улуғ одамнинг «ака» деб мурожаат қилиб,
ортиқча мулозамат кўрсатганидан ҳижолат бўлса-да, са мимий саломлашишидан енгил тортди.
- Муқаддам учрашмаган, шахсан таниш бўлмаган бўл сак-да, сиз ҳақингизда қўп яхши гапларни эшитганмиз, - прокурор меҳмонга жой кўрсатиб, ўзи унинг қаршисидаги
стулга ўтирди. - Яқинда Чиноздаги мудҳиш серияли қо тилликни қандай фош қилганлигингизни эшитдим, тасан но! Қойил қолдим! Терговчи шунақа бўлса-да! Жиноятни моҳирлик билан очиб ташласа! Фақат жиноят қидирув бў лимига ияк осиб олган терговчинитерговчи, деб бўладими?
- Бир омадимиз чопиб, ўхшаб қолди-да! - камтарлик
қилди Санжарбек.
- Тўғри, омад ҳам керак, аммо терговчи кенг фикр лайдиган, мантиқий хулосалар чиқароладиган, ҳар бир
жараёнга синчковлик билан ёндашадиган, асосийси, ўз
касбига фидойи бўлмоғи керак. Бу сифатларсиз ҳозир ги замон жиноятчиларини тиз чўктириб бўлмайди. Бир пайтлар жиноятчилар ҳам қандайдир омироқ, соддароқ бўларди. Биз терговчилар уларни «дарахт шохи»дан қи дириб топардик... Ҳозирги жиноятчиларни «дарахт бар ги»дан ҳам топиш амримаҳол бўлиб қолди.