113
— Хотинлар товуқ мия бўлади деб бекорга айтишмаган ўзи, — Собир ака тинмай уёқдан-буёққа бориб келаркан, — яқинда акасини қаматиб юборгандик. Бугун эса сен синглисини пичоқлаб ўтирибсан. Улар ҳам мана сенга деб устингдан ёзиб юборса нима қиласан?
— Дадасиииии..., — Ҳалима опа йиғлагудек аҳволда, — ахир мен у пайтда ўзимда эмасдим. Кўз олдимда ўғлимни бўйнига пичоқ тираб турганига....
— Ҳе ўша ўғлингни ҳам..., — Собир ака хотига бўралатиб сўкканча, — ҳа деб увиллайвермасдан дуо қил. Дуо қилгинки, келининг ўлиб қолмасин. Йўқса сени ҳам олиб бориб тиқиб қўяди. Кейин ўтирасан ўғлим деб увиллаб.
— Дадаси доктор билан ўзингиз гаплашинг. Нима керак бўлса қиламиз денг. Фақат уни сақлаб қолишсин. Йўқса мен...., — Ҳалима опа йиғлаб юборди.
— Жим бўл, — Собир ака хотинини жеркиб берганча, — буни олдинроқ ўйлаш керак эди, — кўзи улар томонга келаётган қудасига тушиб, бир ютиниб қўяркан, — бор ана ўзинг гаплаш. Мен аралашмайман, — деганча тез-тез юрганча кетиб қолди.
🌺🌺🌺
— Эрингизни гапини эшитингизми? — Каромат опа қошини керганча, — қўлиздагиларни тезда хонангизга қўйиб чиқингда, эрингиз айтган овқатни ҳаракатини қилинг. Ҳа демай ишдан келади. Унгача тайёр бўлсин, — дедию хонасига кириб кетди. Айни пайтда Каромат опадан хурсанд одам йўқ эди. Чунки ўғли тақдирига кўниб, у танлаган қиз билан яшашга кўника бошлагандида.
🌺🌺🌺
— Мана бўлди, — Олмагул йиғлаганча дадасининг қўлини гипслаб қўяркан, — сизга нима бўлди? Бу ерларга қандай келиб қолдингиз? Ойим ва укаларим...
— Буни тарихи узоқ, — Абдурайим ака ҳали ҳам қизининг тирик эканлигига, ёнида эканлигига ишона олмагани учунми ундан кўз узай демасди. Кўзимни узсам қизимни қайта йўқотиб қўйсамчи деб қўрқув бор эди.
— Муҳими соғ-саломатсиз, — Олмагул дадасининг ёнига ўтириб, қучоқлаб олганча, — мен бу ердаги ишларимни тугатай, биргаликда қишлоққа қайтамиз. Олдингидек бир оила бўлиб яшаймиз.
— Хўп қизим, хўп, — Абдурайим ака ҳам қизини бағрига босганча кўзларини юмиб ўтирди. Шу билан кўз ёшларини яширмоқчидек эди гўё.