📚 Ibratli Hikoyalar 📚


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...

Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


😱ЮЛДУЗ БИЛАН ОЗОДА ЎРТАСИДА ЯНА ЖАНЖАЛ БОШЛАНДИ❗️

ШОК УРУШ НИМАДА КЕЛИБ ЧИҚДИ😡

😨ВИДЕОНИ КЎРИНГ ШОККА ТУШАСИЗ ОЗОДАНИ ГАПЛАРИГА ЮЛДУЗ ЧИДАБ ТУРОЛМАДИ

🎥ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ЖОЙЛАДИК ТЕЗ КЎРИНГ ЎЧИРИЛИШИ МУМКУН
👇
https://telegram.me/joinchat/cdUe66F8H3c3MzAy


Бахтли аёл сирлари..

💁‍♀Турмуш ўртоғингиз уйга келганида “Хуш келибсиз” деб, табассум ила қарши олинг.

💁‍♀Ишдан келганида унга кўпроқ эътибор беринг, куни қандай ўтганлиги ҳақида сўранг.

💁‍♀ Муваффақиятга эришганида ёки иши ўнгидан келмаганда “мен” ва “сен” сўзлари ўрнига “биз” ни қўлланг. Турмушда “менлик”нинг “бизлик”ка айланиши бир-бирингиз учун яшаётганингизнинг белгисидир.

💁‍♀Қанчалик ҳақ бўлсангиз ҳам, тортишишга уринманг. Тортишиш эр-хотин ўртасидаги муҳаббатни сўндиради. Бундай ҳолатда сукут сақланг. Бир оз вақт ўтгач, хотиржамлик билан тўғри тушунтирсангиз, у сизни албатта тушунади.

💁‍♀Турмуш ўртоғингизни бошқалар олдида, айниқса, яқинлари олдида пастга урманг. Аксинча, улар олдида унга кўпроқ ҳурмат кўрсатинг.

💁‍♀ Турмуш ўртоғингизга бошқа эркакларнинг ютуғини гапириб ўтирманг. Билингки, ҳар кимнинг ўз ютуғи ва камчиликлари бўлади.

💁‍♀ Яқинларингиз турмуш ўртоғингизга қандайдир ёрдам кўрсатган бўлсалар, буни асло унинг юзига солманг, миннат қилманг.

💁‍♀ Унинг ота-онасини, қариндошларини ҳурмат қилинг, уларнинг камчиликларини айтиб юрманг. Уйингизга таклиф қилиб, меҳмон қилинг ва дуоларини олинг.

💁‍♀ Дўстлари, яқинлари билан кўришиб туришига тўсқинлик қилманг, ҳадеб қистовга олиб уни сиқманг.

💁‍♀ Турмуш ўртоғингиз ва унинг оила аъзоларига қилган хизматингизни айтиб, миннат қилманг.

💁‍♀ Истакларингиз инобатга олиниши учун унга буйруқ берманг. Яхшиси, илтимос қилинг.

💁‍♀Оилангизда моддий танқислик сезилаётган бўлса, буни айтиб уни ранжитманг. Бу акс натижа беради.

💁‍♀ Турмуш ўртоғингизга чиройли кўриниш учун ўзингизга оро беринг. Ишдан келишидан аввал ёки уйда эканлигида чиройли ва ораста кийининг.

💁‍♀ Кайфиятсиз, жаҳлдор ёки хўмрайиб юрманг. Доим табассум ила юришга ва гўзал хулқли бўлишга ҳаракат қилинг.

💁‍♀ Турмуш ўртоғингиз уйга келганида барча ишларингизни бир озга четга суриб, у билан ўтириб суҳбат қуринг.

💁‍♀ У уйда бўлмаганида уни соғинганингизни, келганидан қувонганингизни ва келишини сабрсизлик билан кутганингизни айтинг.

💁‍♀ Нималарни ёқтириб-ёқтирмаслигини билиб, кўнглига ёқадиган ишларни кўп-кўп қилиб туринг.

💁‍♀ Бирор бир хато иш қилганида, “Сизга айтгандим-ку” деб ақл ўргатманг. Унинг ҳам вазиятини тушунишга ҳаракат қилинг.

💁‍♀ Сизни бехосдан ранжитиб қўйса, ундан хафа бўлиб узоқ вақт аразлаб юрманг.

💁‍♀ Бирон бир илтимосингизни ўз вақтида бажармаса, “Майли, ҳечқиси йўқ. Бу сафар бўлмаса, кейинги сафар”, деб қўйинг. Кейинги гал ҳам унутса, сабр ва хотиржамлик билан унинг бу иши сизни хафа килишини эслатиб қўйинг.

💁‍♀ Турмуш ўртоғингизни хафа қилган ёки кўнглини оғритган бўлсангиз, узр сўранг ва кўпроқ меҳр кўрсатинг.

💁‍♀ Хато қилиб узр сўраганида дарҳол қабул қилинг.

💁‍♀ Уйдан чиқаётганида табассум ила хайрлашинг.

💁‍♀ Аёл турмуш ўртоғидан муҳаббат кутгани каби ўзи ҳам унга муҳаббат кўрсатиши ва доим буни билдириб туришни унутмаслиги даркор.

💁‍♀Яқинларингизга улашинг.


     
@ibratki_sozlar


💥 ИБРАТЛИ ҲИКОЯ 💥

Ривоят қилишларича қадимда бир қавм бўлган эди. У қавм учун кўчманчи бўлиб яшаш одат эди. Шу қавм орасидаги бир кишининг кекса онаси бор эди. У она ёшининг катталиги сабаб ора-сира хотирасини йўқотар, фарзандига қаттиқ ёпишиб олар, ундан айрилгиси келмасди. Унинг бу қилиқлари ўғлига малол келар, асабларини ўйнатар, аҳоли орасида гўё шу сабаб обрўси тушаётгандек сезар эди ўзини.
Кунларнинг бирида улар яна одатларига кўра бошқа яйловга кўчмоқчи бўлишди.
У аёлига:
- Эй хотин, эртага кўчяпмиз, маълумки онам касал.
Уни ташқарида қолдир. Биров кўриб қолса, раҳми келиб олиб кетар. Ёшиям катта. Ундан чарчадик. Унга бироз егулик ва ичимлик бер.
У бу ким кўриб қолса, ўзи билан олиб кетар. Ёки ажали етса, ўлар, -деди.
--Аёли:
- Хўп бўлади, ҳожам. Хотиржам бўлинг! Айтганингизни аъло даражада бажараман, -деди.
Эртанги кун келди. Ҳамма кўч -кўронини йиғди. Аёл эри айтгандек, қайнонасига бироз озиқ-овқат, ичимлик сувини қолдирди.
Ҳаммалари жўнаб кетишди.
Улар кунинг ярмисида дам олиш учун тўхташди.
Онасини қолдирган киши, аёлидан ўғлини келтиришини сўради.
Унинг якка -ю ёлғиз, бир ёшли ўғли бор эди.
Уни жудаям яхши кўрар, суюб эркалатар эди.
Аёли унинг сўроғига индамади.
- Ўғлим қани, хотин, келтир дедим, сенга.! -деди.
Аёли:- Уни онангиз билан қолдирдим, бизга унинг кераги йўқ, -деди.
Бу гапларни эшитган эр дод деб юборди:
- Нима учун.?
Аёли:- Чунки у ҳам ҳа демай улғаяди. Онангизни саҳрода қолдиргинингиз каби, сизни ташлаб кетади, ишингизни қайтаради, бундай боланинг кераги йўқ, -деди, хотиржам.
Бу гаплар унга чақмоқ чаққандек таъсир қилди. Отини юганлаб чопиб кетди. Кўчган жойларига етиб келди.
Одатда аҳоли кўчса, улардан қолган-қутган нарсалар орасидан егулик излаб ёввойи, ваҳший ҳайвонлар келар эди.
Қараса, онаси унинг боласини кўксига маҳкам босиб олган, унинг атрофида ҳужумга шай турган бўрилар бор эди.
....Она:
- Йўқолларинг, бу менинг ўғлимнинг жигарбанди, -деб уларга тошлар улоқтирарди.
Киши милтиғини олиб бўрилардан бирини отди.
Қолганлари қўрқиб қочишди.
У отидан тушиб онасини бағрига олди. Юз кўзларидан тинмай ўпиб йиғлар:
- Онажоним, мени кечиринг, -дер эди.
Уларни отга миндириб қавми томон қайтди.
Шундан кейин онасига мисли кўринмаган даражада меҳрибон бўлди.
.Аллоҳ унга доно аёли тақдир қилганидан мумнун эди.
Энди у бошқа жойга кўчмоқчи бўлсалар, аввало онасини туяга миндирар, умрининг сўнгига қадар хизмат қилишга бел боғлаган эди.

Азиз мухлис, билингки...
Ақлли, диёнатли аёл, эр кишининг ор - номуси, тўғри йўлга ундовчи хикматли хазинасидир
Ота -онага қилинган яхшиликларнинг акси эса фарзандларда кўринади..


Ётишдан аввал, чойшаб остига совун қўйинг. Натижасидан ақилдан озишингиз аниқ

Янги турмушга чиққан пайтимда, қайнонам эримнинг чойшаблари остига совун қўйиб кетардилар. Сабаби мени жуда қизиқтирарди. Буни қарангки қайнонам жуда хам ақилли инсон экан! Чойшаб остига совун қўйиб ухлаш сабабини билиб, мен хам бу ишни такрорлайдиган бўлдим. Ишониш қийин аммо 100 млнга дори ичсангиз ҳам бу усулни олдида капека экан

Гап шундаки, чойшабингиз остига совун қўйиб ухласангиз, 3 кун ичида сизда...Батафсил 👇


“Менга устоз Баҳжат Байтор айтиб берган эди. У Америка Қўшма Штатларида қилган лекцияларидан бирида аёллар ҳақида гапириб, бизда уларнинг ўз молларини ўзлари мустақил бошқариш ҳуқуқига эга эканлигини айтган экан. Унинг молини отаси ҳам, эри ҳам тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини, агар аёл фақир бўлса унинг нафақасини отаси ёки эри бериши лозим эканлигини, агар унинг отаси ёки эри бўлмаса, гарчи амакисининг амакиваччаси бўлсада, меросдан ҳақдор бўлган ҳар қандай қариндоши унинг нафақасинин бериши лозимлигини айтибди.
Бу нафақа у аёл эрга теккунича ёки ўзининг шахсий молига эга бўлгунича давом этади. У турмушга чиққач унинг нафақаси эрининг зиммасида бўлади. Бунда аёл киши ҳатто миллионер бўлса-ю, унинг эри оддий ишчи бўлсада фарқсиздир ва ҳоказо...
Байторнинг бу гапларини эшитган Америкалик бир адиба шундай дебди:
“Агар аёллар сизда сиз айтгандек қадрга эга бўлса, мени ўзингиз билан диёрингизга олиб кетинг. У ерда олти ой яшай. Сўнгра ўлдирсангиз ҳам майли!”.
Байтор унинг гапларидан ажабланиб, унинг аҳволини сўрабди. У ўзи ва қизларининг аҳволи ҳақида гапириб берибди. У ҳур кўринсада аслида чўри экан. Азиз кўринсада, хор экан. Америкаликлар аёлларни арзимаган нарсаларда улуғлаб, катта ишларда таҳқирлашар экан. Машинадан тушишда уларнинг қўлларидан тутишар экан. Бирор жойга боришса уларни ўзларидан олдин киритишар экан. Баъзан трамвайда уларга жой беришар экан. Ёки йўлдан ўтиши учун уларга йўл беришар экан. Аммо буларнинг бадалига уларга қарши чидаб бўлмас ёмонликлар қилишар экан.
Америкада қиз бола ақлини таниса бўлди, отаси унга ҳеч нарса бермас экан. Эшиги қиз учун ёпиқ экан. Ота унга: “ Бор, ишла. Тирикчилигингни кўр. Бугундан бошлаб менда сен учун ҳеч нарса йўқ!”, дер экан. Шу билан бечора қиз ҳаёт ташвишларига ёлғиз ўзи шўнғиб кетар экан. Бундан буёғидаги унинг ҳаёти билан ҳеч ким қизиқмас экан. Бу фақатгина Америкада эмас, у каби барча давлатларда ҳам шундай экан.
У ерда аёл киши бизнинг наздимизда арзимас ҳисобланмиш бир бурда нон учун ўзининг энг қадрли нарсаси бўлмиш обрўсини, шаънини, ҳаёсини тикиб юбораверар экан.
Биздаги фосиқ кимса ҳам хотинига эргашади. Унга энг қадрли нарсаларни сарф қилади. Уни қизғанади, ҳимоя қилади. Чунки у хотинига машаққат билан эришади, қийинчилик билан етишади.
Шарқ аёли ҳижобга кириб азиз бўлди. Енгиллик билан эришиб бўлмайдиган қилинди ва қадрга эга бўлди. Ғарбда эса аёл кўргазма бўлди ва хор бўлди. чунки кўргазма қилинган барча нарса хор бўлади”.

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ


#ШИФОКОР_ТАВСИЯСИ

✅ "ҲАР КУНИ КЎЗОЙНАК ТАҚИШДАН ЧАРЧАДИНГИЗМИ?

✅ "ТЕЛФОН ЁКИ КИТОБ ЎҚИЁТГАНДА КЎЗИНГИЗ ТОЛИҚАДИМИ?"

✅ БОШҚА ДОРИЛАРДАН 10 БАРАВАР КУЧЛИ ВА ҲАМЁНБОП

✅ ТАБИИЙ ТАРКИБ ВА КЛИНИК СИНОВЛАРДАН ЎТГАН

✅ ЯНА РАВШАН ТОНГЛАРНИ КЎЗОЙНАКСИЗ КЎРИНГ

https://dexpress-uz.shop/kristall-6
https://dexpress-uz.shop/kristall-6
https://dexpress-uz.shop/kristall-6

🤗 ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ТИНИҚ НИГОҲ БИЛАН ҚАРШИ ОЛИНГ


ҚАЙҒУРМА ВА САОДАТНИНГ МАНА БУ ҚОИДАЛАРИНИ ЎРГАН:

📌 Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан,  ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.

📌 Мозийни унут, ўтмиш учун қайғурмоқ аҳмоқлик ва мажнунликдир.

📌 Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.

📌 Танқидга эътибор қилма, собитқадам бўл. Билгинки, танқид сенинг қийматингни баҳолайди.

📌 Аллоҳга иймон келтириш солиҳ амал, гўзал, бахтли ҳаёт демакдир.

📌 Ором, хотиржамлик, роҳатни истаган инсон Аллоҳни зикр қилсин.

📌 Ҳар банда барча иш Қазо ва Қадар билан эканлигини билмоғи даркор.

📌 Бировдан раҳмат кутма.

📌 Нафсингни энг ёмон эҳтимолларни ҳам кўтара олишга ўргатгин.

📌 Эҳтимол, ҳосил бўлган ишда сенга яхшилик бордир.

📌 Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.

📌 Неъматлар ҳақида фикр қил ва шукр қил.

📌 Сен ўзингдаги нарса билан одамларнинг кўпидан устундирсан.

📌 Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.

📌 Бало - дуога ундайди.

📌 Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.

📌 Албатта, кийинчилик билан енгиллик бордир.

📌 Арзимас нарсалар сени синдириб кўймасин.

📌 Парвардигорингнинг мағфирати кенгдир.

📌 Ғазабланма... ғазабланма... ғазабланма.

📌 Ҳаёт - нон, сув, соядан иборатдир, булардан бошқасига эътибор берма.

📌 "Осмонда эса сизларнинг ризқу pузларингиз (яъни Ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб булгувчи ёмғир)
ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (яъни жаннат) бордир". (Ваз-зариёт сураси, 22-оят)

📌 Қўрқилган ишларни кўпи бўлмайди.

📌 Сен учун мусибат эгаларида ўрнак бордир.

📌 Аллоҳ таоло бир қавмни суйса уларни имтиҳон қилади.

📌 Қайғу дуоларини кўп айт.

📌 Жиддий, фойдали ишни қил, бекорчиликни ташла.

📌 Миш-мишлардан юз ўгир, уларга ишонма.

📌 Душманлик, ўч олишга бўлган ташналигинг душманингдан кўра ўзингга – соғлигингга зарар.

📌 Сенга етган барча мусибатлар гуноҳларинг учун каффоратдир.

Доктор Оиз Ал-Қарний.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👳‍♂ Хақиқий эркак қандай бўлиши керак?

• ота-онасини рози қилиш учун борини беради;
• оиласини ўзи таъминлайди, ўзи боқади;
• оиладаги эркак киши қиладиган ишларни қатъий ўз зиммасига олади;
• керак пайтда жиддий, керак пайтда ҳазилкаш бўла олади;
• гапирган гапига жавоб бера олади;
• айтдими, бажаради, ваъда бериши шарт эмас;
• аёлини эҳтиёт қилади;
• аёли ва фарзандларига меҳрибон бўлади;
• аёлини бегона эркаклардан қизғонади;
• меҳрни хам, қаҳрни ҳам ўз ўрнида ишлатади;
• аёлларнинг ишига бурнини суқавермайди;
• ҳар нимани валдиравермайди;
• аёлига оғир юк кўтартирмайди;
• ҳеч қачон ғийбат қилмайди, ғийбатни эшитмайди;
• кўча эшик тақилласа, ўзи бориб очади. Аёлига чиқ, демайди.
• аёлининг оиласидан ҳеч нарса кутмайди.
• аёлининг пулини сарфламайди;
• нафақат аёли, балки аёл зоти билан гап талашиб, пачакилашиб ўтирмайди...

💁‍♀Яқинларингизга улашинг.       


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
​​ШУКРОНА КЕЛТИР
      
Аста тонг отмоқда сокин,  мусаффо,
Қалбингни мунаввар нурларга тўлдир,
Яшамоқ бахт эрур, тириклик сафо,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Умр ҳам ўтмоқда сойлардек шошиб,
Гоҳ сокин,гоҳ мавжли тўлқиндай тошиб,
Бош узра қуёш ҳам кулар нур сочиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Ўткинчи ҳисларла яшама зинҳор
Кенгга кенг дунёдир, торлар учун тор,
Ғанимат ҳаммаси,ғанимат дийдор,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Умрингни энг гўзал кўклами бу пайт,
Нафс,кибр,разолат йўлларидан қайт,
Аллоҳга минг бора ҳамду сано айт,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Шунчаки яшама рўёлар ютиб,
Боғритош диллардан муҳаббат кутиб,
Азиз инсонларинг қўлидан тутиб,
Гўзал кунларингга шукрона келтир.

Яшамоқ бахт эрур,тириклик ҳилқат,
Қара нур ёғмоқда осмондан қат,қат,
Умрлар ўткинчи,кунлар ғанимат,
Гўзал кунларингга шукрона
келтир.


Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз.

✅ Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир...

• Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.

Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.
• Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.
• Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидур

  💁‍♀Яқинларингизга улашинг      


​​ Қадим замонда бир мамлакатда шох бўлган экан.
....Кунларнинг бирида, унинг фарзанди оламдан ўтиб қолибди. Мамлакатда ҳамма қайғурибди, йиғлабди лекин подшо йиғламабди...
....Орадан бир~неча ой ўтгач, аёли қазо қилибди. Ҳамма қайғурибди, йиғлабди подшо яна йиғламабди...
....Кунларнинг бирида шохнинг онаси оламдан ўтибди. Шох шундай қайғурибди~ки, йиғидан ўзини тўхтата олмасмиш...
....Шунда подшохнинг вазир~у, уламолари хайрон бўлиб сўрашибди;
~ "Эй, олампанох.!
Фарзандингиз қаъзо қилдилар қайғурмадингиз. Аёлингиз қаъзо қилдилар йиғламадингиз. Лекин, нега онангиз оламдан ўтганларида ўзингизни йиғидан тўхтата олмаяпсиз.?!" - дедилар.
Шох шундай деб жавоб берибди:
...."Болани топса бўлади.
....Аёлни ҳам топса бўлади.
....Лекин, онадек мўътабар, мехрибон инсонни топа олмайман. Онани ўрнини ҳеч ким боса олмайди.!" - деган экан !!!

💁‍♀Яқинларингизга улашинг.      


БАХТ СИРИ

        Ойдин кўзда ёш билан ишга кетаркан негадир эридан,ҳаётидан нафратланиб кетди..кўзи қўшниси Исмигулга тушди.Эри билан шодон жентрасига ўтириб кетяпти..шу хотинам ишламасаям эри учун қадрли.Қўлидан тутмоқчи бўлган қизини жеркиб берди..
  -ўзинг юрасан!
  Қизчаси қўрқа-писа онасига қараб совуққотган қўлчаларини курткасига тиқди.
  -қайси гўрданам шунга тегдим? Бошқа йигит қуриб қолганмиди? Уйида шимилдириғи йўқ яна тозаламиш!
   Йўлда қўшниси Баҳорани кўриб қолди
  -ҳа қўшни ишгами?-деди Баҳора жилмайиб.Ойдин кўзларини олиб қочди
  -ҳа айтманг! Кечикиб кетдим..
   Кўз қири билан қўшнисининг қимматбаҳо шубасига қараб қўйди.Шу хотингаям мазза икки ўғли бор,эри зўр топади..қандай мазза!
   Кўзига қизи ҳам ортиқчадек кўриниб кетди..музга сирпаниб кетган қизини юзига шапалоқ туширди
  -кўзинг кўрми нима бало?
  Қизи чириллаб йиғласада судраб боғчасига ташлади..чўнтагида визиллаб ётган телефонини ўчириб ташлади.
  -қайси бет билан телефон қиляпти? Шошмай турсин охирги қарорим ажрашаман!
  Иш бўйи сал кўнгли кўтарилиб мазаси бўлмай ўтирди..ноилож телефонни ёқиб ҳамширага телефон қилди.Таниш ҳамшира опа тезда етиб келди..
  -вой кеч қолдим Ойдинхон узра..Баҳораникидан келаётгандим!
  Ойдин ҳайрон бўлиб қаради
  -нега?
  -фақат ҳеч кимга айтманг..эри урган экан боши билан столга урилиб ҳушдан кетибди!
  Ойдин ювошгина қўшнисини эслаб ёқа тишлади
  -тавба..
  -жуда яхши аёлда бечора фақат кулиб юради! Камига онаси йўқ ўгай она қўлида катта бўлган қиз..
  Ойдин ҳайратла қаради
  -билмас эканман..
  -қон босимингизни тез ўлчай Исмигулникига боришим керак!
  -нега?
  -эе нимасини айтасиз..бечорагинани биринчи фарзандидан кейин ҳеч бўйида бўлмаяпти! Ҳамма айб эрида лекин ҳеч кимга айтмайди..
  Ойдин " эрим қийналасан бошқа туғма деяпти" деб доим эрини мақтайдиган қўшнисини эслаб ҳангу манг бўлди..
  -роса гап сотдима..фақат бу гаплар орамизда қолсина? Қон босимингиз сал тушибди..
  Куйиб пишиб гапираётган ҳамширанинг гаплари энди Ойдинни қулоғига кирмасди..доим уни кўнглига қарайдиган эри,бир ўғли ва бир қизи..иши бор..ота-онаси тирик..уст боши бут,қора қозонида доим овқат қайнайди..кўзларидан топ-тоза томчи ёш думалаб чиқди..гўё кўнгилдаги ғуборларни ювиб ташқарига олиб чиқаётгандек..сал ўтиб телефонига хабар келди..
  "Мени кечир жоним..чарчаганингни унутибман қозонга шўрва осиб кетдим келиб ичиб ол"...

Муаллиф: Нафиса Маликова

💁‍♀Яқинларингизга улашинг.      

4.9k 0 15 3 101

​​📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!»

3-қисм


Айнан ким? — баттар бўзрайди у.
— Ҳеч ким! — мен ҳам худи сири ошкор бўлган кишидек ўзимни жаҳли чиққан қилиб кўрсатдим. — Чиқинг, мен кийинишим керак. Дарсга кеч қоляпман.
— Кимга бунчалик чиройли кўринмоқчисиз? Уялмай кийинаверинг, эрингизман-ку!
Рашк қилаётганидан қувониб кетганимни сездирмаслик учун қовоғимни осиб дедим:
— Эриммассиз! Шунинг учун сизнинг ёнингизда кийинмайман!
Бу гапимдан сўнг у жаҳл билан эшикни тарақлатиб очиб чиқиб кетди. Мен нима қилишни билмай қолдим. Лекин «ўйин»ни шу ерда тўхтатиб қўёлмасдим. Ахир, у киши эндигина мени рашк қилишни бошлади. Шу хаёлда ҳалиги кўйлакни кийиб, сочларимни чиройли қилиб турмакладим. Албатта, ўзимни бепаво тутганча у киши билан дарсга келдим. Энди машинадан тушаётганимда менга қарамасдан туриб, ортимдан деди:
— Агар ортингиздан бирортаси юрганини сезсам, ўлдираман!
Наҳот, шу менинг эрим?! Қийқириб юборай дедим. Лекин бу мумкин эмас. Ўзимни парвойи-палак тутиб дарсга йўл олдим.
Албатта уйда ҳам ўзимни эркин тутиб, шўх-шодон юрардим. Бу эса у кишига баттар таъсир қилди. Ўша куни кечаси энди ухламоқчи бўлганимда ёнимга келди. Мен эса гўёки, келганини сезмагандек жойимни тўғирлай бошладим. Бундан жаҳли чиққан эрим икки елкамдан тутиб, силтаб мени ўзига қаратди:
— Айтиб қўяй, мендан бошқа ҳеч бир одам сизга бармоғини ҳам теккиза олмайди! Ҳатто, гапира олмайди, ҳам!
— Афсуски, сизам теккиза олмайсиз, Ёрижон! — дедим кесатиб ва силтаниб унинг бақувват қўлларидан чиқдим-да, каравотга чўзилдим.
Кутилмаганда у ҳам «тап» этиб ўзини ёнимга ташлади-да, кўзларимга тик қараб деди:
— Теккиза оламан! Чунки эрингизман!
— Энди эсингизга тушдими? — пичингда давом этдим.
— Энди бир умр эсимда бўлади! Ўлиб ҳам қутила олмайсиз мендан, Ёрижон! — деди у менга яқинлашиб.
— «Ёрижон» — менинг гапим. Сиз айтманг! — ҳаяжон, қувонч ва уятдан кўзларимни қаерга олиб қочишни билмасдим.
— Айтаман! Энди ҳар куни айтаман! Сиз ҳам айтасиз, қайта-қайта айтаверасиз. Қани, битта Ёрижон денг-чи?..
Ўша тундан буён бир-биримизга Ёрижонмиз. Яқинда сафимиз кенгайиб, Болажон ҳам қўшилиши кутиляпти…

Муаллиф: Наргиза Усанбаева

ТАМОМ

💁‍♀Яқинларингизга улашинг.


    

4.2k 0 16 11 218

📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!»

2-қисм


Қандай қилиб? — юрагимда умид пайдо бўлди.
— Билмайман! Билсам, аллақачон ўзим амалга оширган бўлардим, — хўрсинди қайнонам.
Менинг яна кайфиятим тушди. Аммо изланишдан тўхтамадим. Ниҳоят йўлини топгандек бўлдим:
— Ойи, ўша қизнинг расми йўқми, уйда? Бир кўрай-чи, нимаси тортган экан?
— Йўқ. Аммо, телефонида бўлса керак…
Афсуски, эрим телефонини ҳеч қачон ёнидан қўймайди. Кечаси ётиғининг тагига қўйиб ухлайди. Аммо мен иложини қиламан! Демак, макр қўллайдиган вақт келди. Кечқурун телефонимнинг батареясини чиқариб, қопқоғини ёпиб қўйдим. Кейин эса эримга ялингандек дедим:
— Илтимос, телефонингиздан онамга қўнғироқ қилиб олсам майлими? Меники ўз-ўзидан ишламай қолди. Ёнмаяпти, — шундай дея телефонни кўрсатган бўлдим.
— Бемалол, — дея у киши телефонини тутқазди.
Мен ростдан ҳам онамга қўнғироқ қилдим ва суҳбатимизни қизигандек қилиб кўрсатиб, хонани тарк этдим. Чиқа солиб онам билан хайрлашдим-да, телефонни титкиладим. Топдим! Унинг кўнгил маликасини топдим!
Иккинчи макр
Расмларни томоша қилиб, билдимки, «бахтим тўсиғи» ўта замонавий қиз экан. У ҳақида фикрларимни тўлдириш учун «sms»ларга ҳам кирдим. «Асалим» деб сақланган рақамдан келган хабарлар бу ўша эканлигини тасдиқлади. Хабарлар рашкимни алангалатиб, юрагимни қовурдоқ қилаётган бўлса-да, сабр билан ўқидим: «Жоним, бугун учрашамизми? Жуда соғиндим ахир…», «Ҳаётим, сизни кутаман! Албатта келинг, ўпиб Асалингиз!»
— Касалингиз, деса тўғрироқ бўларди! — жаҳлим чиққанидан ўз-ўзидан гапира бошладим. Демак, эримга замонавий ва ширин гапириб «аврайдиган илонлар» ёқади.
Шу хулоса билан келиб, телефонни эгасига топширдим. Албатта, жим эмас:
— Раҳмат, Ёрижон! — дедим кўзларимни пирпиратиб. Кейин эса майин табасум ҳадя қилиб қайнонамнинг ёнига йўл олдим. «Ёрижон», бу сўз қаердан хаёлимга келди? Зап бопладим, лекин. Ҳайратдан ортимдан қара-а-аб қолди.
Бирдан кайфиятим кўтарилиб, қайнонамнинг ёнига тилла топгандек бўлиб бордим:
— Ойи, мен «анув»нинг расмини кўрдим. Ўта замонавий қиз экан. Агар қарши бўлмасангиз, мен ҳам са-а-а-л ўзгараман. Чунки илк учрашувимизда ҳам уйдагилар сипо кийин деб, қўйишмаганди. Кейин тўйдан буён фақат келин кийимда кўряпти.
— Майли, кўнглига йўл топсангиз бўлди.
Энди бемалол ҳаракат қилсам бўлади, дея эртаси куни узун сочларимни ёйганда чиройли турадиган қилиб у ёқ-бу ёғини кестирдим. Аммо узунлигини сақладим. Кийимни эса ўйламасам ҳам бўлади. Ўқишга қатнайман-ку, дея замонавий ва қулай кийимларни ҳам сепимга олдирганман. Сочимни чиройли қилдирганимни эримга сездирмадим. Одатдагидек йиғиб уйга келдим. Бироқ эртасига…
У киши машинасини кўчага чиқара бошлаганида тайёрлаб қўйган калтароқ ва чиройли костюм-юбкамни апил-тапил кийиб, сочимни тўғирлашга киришдим. Бўяниб, баланд пошнали туфлимни кийиб чиқарканман, қайнонам менга «зўр» дегандек ишора қилди. Ҳаяжонланаётган бўлсам-да, эримнинг ёнига бепарво чиқдим ва кўзимга қора кўзойнакни қўндириб, индамай машинага ўтирдим. Эрим бақадек анқайиб қолди. Шу пайтгача келинчаклар кийимида, сипо ҳолда кўргани учун мени таниёлмай қолганди. Мен ҳам то ўқишимга етгунча писанд қилмагандек юзимни ташқарига буриб, бир сўз демадим.
Учинчи макр
Эртаси куни тор шим ва узун кофта кийдим. Туфлим, сумкам ва кўзойнагимнинг гардиши оппоқ. Чаккамга ҳам оппоқ гули сочтўғноғич қўндирдим. Эрим яна бир бор анқайиб қаради. Дарсдан келиб ҳам айёрликда давом этдим. Қулоқларимга «наушник» тақиб ўзимни тинмай ким биландир гаплашаётган қилиб кўрсатдим. Ора-сира ноз ҳам қилиб қўйдим. Ҳийлаларим бир ҳафтадан нарига ўтмади. Кийинаман, десам ҳар куни ишга шошадиган эрим хонадан чиқмайди.
— Мен ҳозир чиқаман, машинангизни қиздириб туринг, — дедим охири чидолмай.
— Бугун нима киймоқчисиз, шуни билмоқчиман? — деди у тунд оҳангда.
— Мана бу кўйлакчамни! Қаранг, қанақа чиройли… — атай калта кўйлагимни кўз-кўз қилиб, ўзимни қувноқ кўрсатиб дедим. Кейин эса нишонга тегадиган қилиб қўшиб қўйдим. — Ўқишимдагилар йиқилиб тушади!

Давоми бор.

💁‍♀Яқинларингизга улашинг.

4.4k 0 14 3 175

Forward from: Txtlar Rumiy
Zinokor yigitning jazosi.
Shayx shunday hikoya qiladi.


Zalolat va gunohlarga botgan, masiyatlar ummonida suzib yurgan, umri faqat maishat-u buzuq ayollar bilan zino qilish bilan o’tayotgan bir yigit gunohlariga tavba qildi. Gunohlar ummonidan chiqib najot va hidoyat kemasiga chiqdi. Namoz o’qishni boshladi. Kechalari Qur’on tilovat qilardi. Bir kuni u o’zining sobiq do’stlarini esladi. Ularni ham hidoyatga to'g’ri yo’lga boshlamoqchi edi. Ularning yoniga bordi u fosiq do’stlari hali hamon zalolatda aysh ishrat qilib yurishar edi.Yigit ularga namoz o’qishni tavba qilish kerakligini tushuntirdi. Ular esa....😥😥😥😥😥

P.S. 18+ yoshga to‘lmaganlarga buni o‘qish mumkin emas

Davomini o‘qing👇👇👇👇


Ҳозирда учраб турган айрим муаммолардан бири оилаларда эр хотин (ёш)ларни келишмовчиликлари. Бу масалани кўтариб мундоқ астар аврасини очсангиз ўзи арзимагангина нарсача бўлиб чиқади.

Ёш оила қурилиши бу орзу умидларнинг қурилишидир. Аммо бизни болаликдаги катталарнинг тўйи бошқача хаяжон билан бўларди. Чунки тоғамларни ва маҳалладаги катта ака опаларни тўйларини, тўйдан кейин бир бирига меҳр билан қарайдиган келин куёвларни эслайман. Чиллалик деб шомданоқ ёшларни уйига киритворадиган катталарни ҳам.

Ҳўп бугунги муаммо нимада?

Бугунгиси - ўзини ёшидан, бўйидан, энидан, насибидан ҳам каттароқ мўлжал олиб, тўкинроқ яшаш, катта боларни машинаси миниш, қўлини совуққа урмай пул топиб, деярли ҳаётини романтикага буркайман деб ўйлаб қолган ва шу эҳтиёжларини қандай қондирсам экан деб турли ёлғонларга дучор бўлаётган, яъни тирикчиликка ўзини уриб хотинига эътибор беролмаётган холатларда минғир синғирлардан жанжанлар кўпайди.

Бугун аёлидан оладиган ҳамма нарсани телефон, интернет орқали бошқалардан ола олишлик осонлашди. Наузибиллаҳ.

Куни кўчада “тирикчилик” важида ўтаётган ёш куёв уйига келиб,келинбола билан нимани гаплашади соатлаб. Аниқки ҳеч нарсани! Чунки келинбола мактабни аранг битирган, чаласовод бўлса (баъзилари).

Ақиллилариям бор, лекин ёқмайди, чунки у эрини дунёқарашидан кўра баландроқ.

Қалбларни ўлиши баробарида вужудлар ўляпти.
Ота-онанинг орзулари Ўўў.

-Мен шунча ишлаб боқдим, энди сен боқасан бизни!

Оила боқиш роса оғирлашиб кетти. Қандай оғирлашди, халол ва харом қоришиб кетиб, оғирлашди.

Кимни эшитсангиз бонкрот, яна фалон суммага. Нимадан кириб кетганини суриштирсангиз битта мусулмон иккинчи мусулмонни отиб қўйган. Уни бонкрот қилганни биронтаси кофир, ё динсиз одам эмас, ўзимизнинг динимиз бирлардан.
(ўзимгаям ёд эмас холат)

Хотинга нима керак👉 эътибор керак. Эътибор кўпайиб кетса, қуруқ меҳрни бошимга ураманми дейди?

Эркакка нима керак 👉сакинат керак! Ҳамма нарсани қилиб берсам ҳам буни жағи ўчмайди.

Аслидачи?

Аслида ўртада Аллоҳни эслатувчи, дунё матоҳлари ўткинчилигини англайдиган, харом луқмани чегараси борлигини, эртага у катта мусибатларга эшик очишини англайдиган Қалблар йўқ.

Биз қалбимиз билан турмуш қурмаяпмиз, биз эҳтиёжларимиз учунгина топишиб, профилларимизда “бахт” ясаб оляпмиз, катталар ҳам айни, ёш оиларку..

Барибир истасак истамасак бизга дин керак, бизга шариат керак! Жоҳилликдан туғилаётган кичик мусибатлар, улкан мусибатларга олиб келади.

Мадина Мўминова


ЭНДИ АБОРТ ҚИЛМАЙМАН 😭

— Касбим гинеколог аёлларга доялик қиламан, базида аборт билан ҳам шуғулланаман. Кунларнинг бирида Хонамга ўрта ёшдаги эр-хотин кириб келди, кўринишидан анча ўзига тўқ оила эканлиги сезиларди. Улар бир муҳим илтимос билан келишганини айтди. Мен қандай илтимос десам? Аёл аборт қилдиришим керак, деди, кўринишидан ҳомиласи таҳминан 4-5 ойликка етиб қолган, аввалига рози бўлмадим ва уларга ҳомила анча катта, ҳомилани 3 ойликдан ўтганидан кейин тушириб бўлмайди, дея уларни бу фикрларидан қайтаришга ҳаракат қилдим. Аммо эр ва хотин мени гапларимни эшитишни ҳам ҳоҳламасди, шундан кейин УЗИ аппаратида текширдим, не куз билан кўрайки аёлнинг қорнидаги хомила улар айтганидек.....😳

Давомини дахшат..😭👇👇


📝«КЎНГИЛСИЗ ЭРИМНИ СЕВДИРА ОЛДИМ!»

1-қисм

Талаба эдим. Ўқишим ҳали тугамаган бўлса-да, эшигимиздан келаётган совчилар ота-онамни ҳол-жонига қўймади.
— Бирортасини танла, ўшанга берамиз. Ёшинг ҳам йигирмадан ошди. Ёш бола эмассан, — деди онам ҳам қатъий.
— Ўқишим нима бўлади? — эр, рўзғор, ўқиш деб бир аҳволга тушиб қолган курсдош дугоналарим кўз ўнгимга келиб қўрқиб кетдим.
— Ўқитамиз, деётганлари жуда кўп! Сен учрашиб кўр. Юрагинг «жиз» этганига бераман!
Қайта-қайта айтилган бу гаплардан кейин совчи юборган йигитлар билан учрашиб кўра бошладим. Ўлай, агар бирортаси ёққан бўлса! Бирининг бўйи паст, бирининг эсими-ей! Бири довдир, бошқасининг кўзи «олма теради»… Ҳуллас, ҳаммасини рад этдим. Аммо биттаси…
— Энсангизни қотиришингиздан сизга ёқмадим, чоғи. Айни муддао! — деди бўйлари узун, худди мен севган актёр Фаррух Соиповга ўхшаб кетадиган йигит.
Аслида мен энсамни қотирмагандим. Аксинча, унинг бу қадар келишган эканлигини тасаввур қилмаганим учун бироз довдираб қолгандим. Гаплари эса баттар капалагимни учирди. Нима дейишни билмай жим туравердим.
— Йигитингиз борми? Менинг ҳам яхши кўрган қизим бор, — бу гапи бутунлай мени ақлдан оздирди.
Яна индамадим. Нима ҳам дей ахир? Совчи юборган ўзи-ю, яна гапирган гапини қаранг. Жаҳлим чиқди. Албатта, қошларим чимирилиб, тумшуғим осилган бўлса керак.
— Ростдан сизга умуман ёқмадим, шекилли… — яна гапирди у.
Шунда «портладим»:
— Совчи юборган ўзингиз, учрашувга чақирган ҳам сиз! Яна нега ўзингизча мени ерга урмоқчи бўляпсиз?
— Совчи бўлиб аммам борган! Учрашувни ойим ташкил қилган!
— Унда сиз бу ерда нима қиляпсиз? Учрашувга ҳам бирортасини юбормабсиз-да!
— Жаҳлингиз чиқди, а? Бунга ҳаққингиз бор. Бахтли бўлишга ҳам ҳақлисиз. Шунинг учун ҳам сизга бор ҳақиқатни айтяпман. Ёлғон гапириб сизни алдамоқчи эмасман. Мен кўнгил қўйган қиз онамга ёқмади. Сиз эса ёқиб қолгансиз. Сизни бахтсиз қилмоқчи эмасман.
Унинг бу гаплари шу қадар таъсир қилдики… Шундоқ ҳам унинг келишган қадди-қоматига маҳлиё бўлгандим. Ўзини тутиши бутунлай ром этди. «Мен фақат сиз билан бахтли бўламан», дедим ичимда. Унга эса бир сўз демай ортимга қайтдим.
Бўлган воқеаларни уйдагиларга айтмадим. Назаримда, йигит ҳам оиласига ҳеч нарса демаган. Буни эса катталар «Сукут — розилик аломати», деб тушунишди. Тўйимиз тезлашиб кетди…
Биринчи макр
— Мен сизга бор ҳақиқатни айтганман. Сизга кўнглим йўқ, — тўйдан кейин ундан биринчи эшитган гапим шу бўлди. Музлаб кетдим. Демак, у тўйни рад этишимни истаган экан-да! Мен эса у ҳам қаршилик қилмади-ку, деб жим юраверибман. Қанақа хато қилиб қўйганимни энди тушундим. Биз бегоналардек яшардик. Мен келинлик вазифамни қандай ато этаётган бўлсам у ҳам шу даражада бажарарди: ишга кетаётиб мени дарсга ташлаб ўтади, қайтишида олиб келади ҳам. Ота-онамнинг ҳурматини жойига қўяди. Аммо ёлғиз қолганимизда қиё ҳам боқмайди. Бир ойни ана шу тарзда ўтказдим. Уни шунчалар яхши кўриб қолгандимки, кўриб турганим, бир хонадонда яшаётганим учун ҳам шукр қилардим.  Лекин бу омонат ҳаёт бир куни дарз кетишини ҳам англаб турардим. «Бўлди, кетаман, ўзимни ҳам, уни ҳам қийнаб нима қиламан? У ўз севгани билан яшасин!», дердим гоҳида. Аммо ҳали чилласи ҳам чиқмаган келинман. Қай юз билан бораман уйга? Дардимни кимга айтишни ҳам билмайман. Ўйлаб-ўйлаб қайнонамга ёрилишга аҳд қилдим:
— Ойижон, мен уйга кетмоқчиман. Ўғлингизни ҳам, ўзимни ҳам бахтсиз қилиш ниятим йўқ. Ўша севган қизини олиб беринг…
Қайнонамнинг аввалига ранги оқарди. Кейин «ҳаммасидан хабарингиз борми?» дегандек ерга қаради. Охири тутила-тутила гап бошлади:
— Оила, никоҳ жуда муқаддас! Никоҳ аввал кўкда — аршда ўқилармиш. Кейин ерда ўқиларкан. Бу никоҳда на сизнинг, на менинг, на ўғлимнинг ҳиссаси бор? Асли бу Аллоҳнинг ихтиёри. Шундай экан, уни узишни эмас, мустаҳкамлашни ўйланг! Мен бекорга ўғлимнинг муҳаббатига қарши чиққаним йўқ. Суриштирдим, қизнинг ҳам, оиласининг ҳам ҳулқи яхши эмас. Шунинг учун ҳам рад этдим. Бўлмаса, қайси она фарзандини бахтсиз қилгиси келади. Яхшиси, сиз ўғлимнинг кўнглига йўл топишни ўйланг.

Давоми бор.

4.9k 0 17 7 161

#Asl_muhabbat    48
        Сенсиз қандай яшар
эканман? Чидай олармиканман?
   Анвар амаки тобора тупроқ
қарида қолаётган аёлига қараб, елкалари силкиниб силкиниб
йиғлади.
На ейишида. На уйқусида
ҳаловат қолмади. Нилуфар ая
хайит кунида оламдан ўтганди.
"Жаннати экан" деди ҳамма бир-
бир.
       Анвар амаки Уч кунда,
Қуръон хатм қилди. Аёлига атаб.
Пайшанба куни Нилуфар аянинг,
марака ва учини бир қилиб
ўтказишди.
Анвар амаки кечаси билан
тунни бедор ўтказди.
Бомдодгача  аёлини нурли
сиймоси гавдаланган сурат
билан суҳбатлашиб чиқди.
Бомдодга ҳозирлик кўриб, аёли
билан бирга яшаган уйга
жойнамоз ёйди. Бомдод
намозини ўқигач, Қуръон
тиловат қилди. Охирги бор
саждага бош қўйди.
      Аҳмад дадасини нонуштага
чақириш учун борди. Хонани
тақиллатди. Дадасини чақирди
жавоб бўлмагач. Ҳорғин холда
аста хонага кирди. Бир четда
сажда қилаётган дадасига меҳр
билан қаради. Аммо бир лаҳзада
ҳозир намоз пайти эмаслиги
ёдига тушиб, танасини титроқ
эгаллади.
       Шу кун Жума намозида
Анвар амакига жаноза ўқилди.
*        *       *        *       *
      Адҳам  аёли Сарвиноз билан
ота-онаси, акаси, ва
келинойисини қабрлари бошида
туриб тиловат ўқиди.
__мен сув олиб келаман дадаси.
Гулларни таги қуруқшаб
қолибди.....Сарвиноз сув олиш
учун кетди.
  ___ака сизга, сизни муҳаббатингизга тан бердим.
Келинойимни шу қадар
севармидингиз? Эсиздами?
Уларсиз қаергадур борсангиз.
Узоғи уч кунда ортингизга
қайтардингиз. Бу дунёда ҳам
уларсиз уч кундан ортиқ
яшолмадингиз-аа?
Келинойимни жаннат
эркакларидан қизғониб ортидан
тезда кетиб қолдингиз-аа?
Бундан ортиқ муҳаббат
бормикан? Мана шу эмасми? Асл
муҳаббат. Сизларни соғиндик
акаа. Жойларингиз жаннатда
бўлсин.
       Адҳам кўз ёшларини
сидириб ташлади..
__дадаси бугун Аҳмад келадигон
эди. Эртага пайшанбага, акамиз
билан Нилуфар опам ҳаққига
эҳсон қилмоқчи экан.
__ҳозир Сарвиноз..... Адҳам
холсиз ўрнидан турди.....биз яна
келамиз....қатор турган тўрт
қабрга маюс боқди.... кеттик....дея
аёлига юзланди. Иккиси ичи
тўла соғинч билан қабристонни
тарк этишди.

  ТАМОМ.

5.7k 0 13 79 329

#Asl_muhabbat   47
    __Есингиздами? Нима учун
гапиришимга бунчалик ҳаракат
қилганингизни сўраганимда
айтган гапингиз....дедим
жилмайиб.
__есимда эсимда.....елкалари
силкиниб кўзлари
ёшланди.....аммо бу қадар тез
келишини ўйламагандим..
__сиздан мингдан-минг розиман
дадаси. Мени "Калима келтириб
оламдан ўтиш, насиб қилмайди
менга" деган гапим учун. Қанча
тана-дашномларга чидаб, шу
нарса насиб қилиши учун
ҳаракат қилганингиз учун. Доим
мени севиб ардоқлаганингиз
учун. Мингдан-минг розиман
дадаси.
__Нилуфарим мен ҳам розиман
сендан. Мени ҳаста холимда 
суянчиқ бўлганинг. Яхши ёмон
кунимда елкадош  бўлганинг
учун розиман марваридим.
__дадасии, шунча йил яшаб, бир
бора севаман деб айтмадингиз-
аа....бутун умрим бир онда кино
тасмасидек айланди кўз
ўнгимда. Меҳрини, муҳаббатини
доим ўзгача сўзлар билан
ифодалаб келганлар. Бир бора
севаман сўзини айтмаганлар,
Ҳазил қилгим келиб шу гапни
айтдим.
__айтмабманми?...маюс
боқдилар.....яшаб ўтган умрим
гувоҳ сени жон берар даражада
севдим Нилуфарим.
__раҳмат....қўлини маҳкам
сиқдим....энди ҳеч қандай
армоним йўқ. Сиз билан яшаган
умримдан миннатдорман.
__Нилуфарим....тутиб турган
қўлимдан ўпиб қўйдилар....мен ҳам сендан миннаддорман.
__Ла илаҳа иллаллоҳу,
Муҳаммадур Росулуллоҳ....анча
йиллар аввал армонмикан дея
айтган калимамни овоз чиқариб
айтдим. Киприкларим оғирлик
қила бошлади. Мажолсиз
кўзларимни юмдим.
         Анвар амаки аёли маҳкам
сиқиб турган қўли бўшаганини
ҳис қилиб оғир ютинди. Кўз
қорачиқларида бир зумда ёш
мавжланди. Аёлини фаришта
мисол юзига қараб ичи тўлиб
кетди
___ Рангинг сарғайиб қолган
эканку марваридим.  Мункайган
елкаларингда, мени ҳиссам
катта эди. Нилуфарим ўзимни.
Ташлаб кетдингга мени.
Тақдирни зарворли кунларини сенсиз қандай кўтарар экан бу
елкаларим. Сенсиз қанчага
сабрим етаркин.
Пичирлаганча аёлини
қўлларидан ўпиб йиғлади.
Шу кун бу уйда кўз ёшлар
меҳмон бўлди. Нилуфар аяни
яқинлари, фарзандлари
мунғайиб қолди.
Анвар амакини холига чидаб
бўлмасди.
       Кечир марваридим
тобутингни кўтаришга  кучим
етмаяпти. Оёқ қўлимда мадор
йўқ. Гўёки сен ўзингга қўшиб,
мени бор қувватимни ҳам олиб
кетгандек. Сен билан яшаган ҳар
бир куним учун миннатдорман.
Тобутингни бергим келмаяпти
гўрковларга. Сени кўз олдимда
қора тупроқ бағрига
сингдиришларига чидолмайман
Нилуфарим. Қара сени олиб
қўйишди. Юрагим увишяпти.
Қара марваридим. Эсимни танибманки. Ғурур сабаб
бировга кўрсатмаган кўз
ёшларимни ҳеч кимдан
яширмаяпман. Ота-онамдан
айрилганимда сенга суяниб,
сенигина олдингда кўз ёш
қилгандим. Айт энди кимга
суянай?  Чидолмаяпмандааа.
Атрофни унитиб ёш боладей кўз
ёш қилямда. Сенсиз қолдимми
энди? Йиллар давомида елкама-
елка туриб, энди қариганимда
ёлғиз ташлаб кетдингкуу.
Адолацизлик қилдингдааа.
Биринчи келган, биринчи
кетиши керак эмасмиди
Нилуфарим. Мендан кейин яна
яшашинг керак эдидаааа.

(давоми бор)

5.4k 0 9 14 136
20 last posts shown.