110
— Келишингни узоқ куттим, — Зулхумор келиши билан Жамол унинг белидан тутиб ўзига тортди, — сени соғиндим, — деганча унинг бўйнига талпинди.
— Соғинган одам бундоқ йўқлаб туради, — Зулхумор нозланганча бошини орқага ташларкан, бу ҳаракати билан Жамолнинг бўйнидан қайта-қайта ўпишлари ёқаётганини яшириб ўтирмади.
— Ўша қари поччангни пинчидан чиқмай қўйгандингку, — Жамол мийиғида кулиб қўйганча унинг белларини сиқди.
— Эеэ гапирма ўшани, — Зулхуморнинг юзи буришди, — ундан натижа йўқ. На уйланиш ҳақида гапиради, на бағрига олади.
— Гўзалим, — Жамол унинг юзини силаганча, — хафа бўлмагину ўша поччанг сенга уйланмайди.
— Нега экан? — Зулхумор юзларини атай Жамолга тутиб бераркан, бироз ҳайрон бўлганча сўради, — ахир у ҳеч нимани билмайди.
— Сен шундай ўйлайсан. Лекин у нималарнидир хитлаб қолган, — Жамол унинг лабидан енгилгина ўпиб қўяркан, уч кунча олдин чойхонада тасодифан эшитиб қолган суҳбатини эслади:
«— Сен ҳақ кўринасан, — Дадахон қўлидаги пиёлага тикилганча, — Зулхумор ҳаммасини бошидан режа қилган кўринади.
— Нимадир бўлдими? — Муҳсин бўшаб қолган пиёласига яримлатиб чой қуйганча сўради.
— Унинг қадам босиши, ўзини тутиши ўзгариб қолган. Назаримда у яна ўша кимдир билан ош-қатиқ бўлиб олган.
— Бўлиши мумкин, — Муҳсин пиёлани секин айлантирганча, — еб турган оғиз, яна егиси келади.
— Тўғри.
— Энди нима қилмоқчисан?
— Улар иккисини бирга қўлга тушириб, айбларига иқрор бўлишини сўрайман.
— Сенингча улар кўнишадими?
— Йўқ.
— Шуни билиб туриб ҳам, айтаётган гапингни қара.
— Энди ҳар на чиқмаган жонда умид.»
🌺🌺🌺
— Анора ҳозир тез ёрдам билан келган беморнинг қўлини гипс қилиб, текширув учун тайёрла, — уст-бошини алиштириб чиқиши билан навбатчи доктор Олмагулга тайинлаганча, кейинги ҳамширага топшириқ бера бошлади.
— Хўп бўлади, — Олмагул керакли нарсаларни тайёрлаб, доктор айтган бемор жойлаштирилган палатага кириши билан, — ассалому алайкум. Мен ҳозир қўлингизни...., — беморга кўзи тушиши билан қўлидагилар тушиб кетди.