#Соя
1- қисм
“Салом! Бу менинг ҳикоям. Қувноқ шўх шаддод бир қизнинг ҳикояси. Орзулари осмон ғурури тоғдек баланд ҳаёт севинчи мисоли қайнар булоқ....” бу сатрларни кундалигимнинг илк саҳифасига ёзар эканман фақат қоғознинг қулоғига лағмонларни осаётганимни, қўлимдаги қалам ва қоғоздан бошқа ҳеч ким ишонмаслиги муқаррар кўринади. Акамга буюртириб олган муқоваси чиройли дафтаримни нимага ишлатишни билмаганим учун ўзимга хаёлий бир дунё яратиш фикри менга жозибали бўлиб туюларди. Ҳар ҳикоя қаҳрамоннинг исми ёши ва яшайдиган шаҳридан бошланса менинг ҳикоям ўзимдан бошқа бировга қизиқ бўлмаган шунчаки яшаб юрган бир қиз таржимали ҳоли бўларди холос. Дафтарни секин ёпиб уни кўзлардан узоқроқ жойга яширишим лозим. Жияни борлар мени яхши тушинишади ёки кўпчилик бўлган оилада яшаганлар. Онам ва отамнинг энг кенжа қизи бўлиш бир томондан яхши бошқа ёндан ёмон томони бор. Икки опанг турмушга чиққан, икки аканг уйланган навбат сенга келган аммо бунча катта бор экан сенга сўз тушмайдиган бир ҳолат бу. Икки опа ёнида яна иккита ақл тўла бош қўшилди дегани, икки ака ёнида худди шу турнинг бошқа жинси борлигидан ота-онам қарорларини камида саксан саккиз марта ўзгартирадиган ходисаларга бой оилада яшаб келаяпман.
Кенжанинг иши -уйдаги энг оғир ишни қилиши, текин боғча опа, бепул бола боқувчи, ҳамманинг югурдаги акалари нарса олиб берса янгаларнинг энг катта душмани опаларининг текин хизматчиси хуллас бир кенжа бўлиш дунёнинг энг зерикарли ва қийин касби.
“Малика...!!! Ҳой......! Малика...!!! қулоғи том битганми бу қизни? “ бу овоз онамнинг яна янгамдан ололмаган аламини менга бақириб чиқаришни бошланганинг аломатларидан бири эди. Дафтарни тезда яшириб ўрнимдан турдим ва хона эшига боргунимча яна бир неча маротаба чақирилишда давом этилаётган эдим.
“Лаббай....! “
“Бир кетсанг соатлаб кўринмай кетасан. Қиз бола дегани мундоқ...”
“Ҳеч қаерга кетганим ёқ, ўрта уйда эдим” ўрта уй деб ном қўйилган хона аслида онамнинг бор будини сақлайдиган хонаси эди.
Менга алоҳида жой ажратилмагани учун хонанинг ичида бир нечта сандиқ кўрпа тўшаги-ю ивир- зивири сақланадиган хонанинг бир бурчагига темир каравот қўйилган бўлиб шундай катта ҳовлида меники дея оладиганим ягона бир бурчакни ўрта уй деб номлаган эдик.
“Ол мана буни Нодира холангникига олиб чиқиб бер, тез қайт икки соат гап сотиб, лаққиллаб ўтирма” онамни эшитган биров ўгай қизини дакки бераяпти деб ўйларди.
Куз фаслинг охири бўлишига қарамай уч кун ёз тўрт кун баҳор ва қиш аралашмаси бўлган ҳаволар инсонларни тез касал бўлишига сабаб бўларди. Нодира хола беътоб бўлиб қолганини эшитгандим. Зиёда -энг яқин ўртоғим, сирдошим Мурод акам аввалига кўнгли бордек
кўрсатиб кейин бошқага илакишиб уйланиб кетмаганда балким янгам бўладиган қиз, Нодира опанинг кенжа қизи бўлиб уни дўконда кўрганимда айтган эди. Онам ўзлари бормай қилган овқатимиздан бир косага солиб Нодира холадан хабар олиб келишга мени жўнатганларига қараганда уйда бошқа ишлари бўлса керак деб ўйладим.Бошимдаги рўмолни бошқатдан ўраш учун косани ҳовилга қараган тераза токчасига қўйиб дераза ойнасидан кўзгу сифатида фойдаландим, устимдаги чопоннинг олди тугмасини ҳам ўтказиб олдиб, косани қўлимга тутганча кўчага чиқдим. Зиёдаларнинг уйи кўчамиз бошида эди. Бизнинг уй эса анча ичкарида деярли энг охирги уй деса ҳам бўларди. Икки кун ёққан ёмғир ердаги тупроқни худди нон хамири қоргандек юмшоқ лойга айлантиргани учун эҳтиёт бўлиб йўл четидан юра бошладим.
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ