ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖       
Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon
Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


🙋‍♀️ Kiyinish xonasidagi qizlardan biri homilador.

👀 Rasmga diqqat bilan qarang va javob bering: "Homilador qiz qaysi raqam ostida?" .
Har bir kichik narsaga e'tibor bering.

     ⬇️JAVOB BU YERDA⬇️


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Саҳарлик учун хонадонингизда
ёнган чироқлар, охират учун нур бўлсин!
Сизга Аллоҳнинг саломи
Жаннат бўлсин!🤲🤲🤲

Обуна бўлишни унутманг👇


ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌙🎉 РАМАЗОННИНГ 3 - КУНИ МУБОРАК!!!

🍃🌹АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃🌹

🤲🏻АЛЛОҲИМ! Бизларга РАМАЗОНДА олий ҳиммат бер:

🌸•🌹•🌼– Рўза тутишга қодир жисм бер!
🌸•🌹•🌼– Таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!
🌸•🌹•🌼– Зикрли тил бер, Аллоҳим!
🌸•🌹•🌼– Ҳайрли амалларда муваффақият бер, Роббим!
🌸•🌹•🌼– Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан озод қил!
🌸•🌹•🌼– Амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
🌸•🌹•🌼– Рўзаларимиз, намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

🌙•🌸🌹•АЛЛОҲ БАРЧА КАТТАЮ- КИЧИК ГУНОҲЛАРИМИЗНИ КЕЧИРСИН АМИЙН🤲🏻!!!!


🌙ХАЙРЛИ ТУН⭐️

Хар нарсанинг нихояси бўлганидек бугунги кун ўз нихоясига етди! Аммо сизларга ётиш олдидан бир тилак билдираман. Тун тугаса хам, кун тугаса хам, сизнинг Мехрингиз, бахтингиз, қувончингиз асло тугамасин!

Хайрли тун қадрдонларим
Эрталаб эрта туринг, Эзгу ниятлар Ила Аллоҳ учун Рўза тутамиз иншоллоҳ!🤲
☺️🥰🥰


ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📥 @MsavedBot орқали юклаб олинди

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ




DAVOMI ERTAGA SHU VAQTDA LIKE VA REAKSIYALARGA QARAB!!!

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


#Соя

5-қисм

Бировлар томидан кўрилмас эшитилмас бўлиб юриш қанчалик оғир эканлигини бир мен билардим бирда чарчаган руҳим. Зиёдага айтганимдек ўзимдан бошқа ҳамманинг соясиман бу ерда, бу уйда бу оилада. Менимча кўриб кўрмасликка олинган ҳар фарзанд шу туйғуларни яшаса керак. Менинг дунёга келишим ҳам, бир мажбурият сабаби бўлган. Яшаш шароитимиз унчалик яхши бўлмагани учун онам ва отам тўрт фарзандан сўнг фарзанд хохлашмаган аммо тақдирни иши дейишади-ку сен хохламайсан режангда йўқ лекин яратганинг бошқа режаси бор. Онам хомиладор бўлиб қолганини жуда кеч фарқига боради ҳатто ойлаб ҳайзга ўхшаган қон кетмалари бўлгани учун кўнгли айнисада бели оғрисада эътибор қилмаган. Кулсамми йиғласамми бу ҳолатга ҳатто она қорнида ҳам кўринмас билинмас соя бўлиб сезилмаган эканман. Агар қорнида бир нарса қимирлади деб шаҳар касалхонасига бормаганда менга хомиладор эканлигини ҳам билмаган бўлар экан.
Мол-ҳолга қараб қўлимни кир совуни билан яхшилаб ювиб охир учун киядиган уст бошимни айвондаги устунлардан бирига қоқилган михга осдим-у уй кийимимни ёқасини тўғирлаб тикишим кўплиги учун тўғри мехмонхонага қараб юридим.
"Малика, нима қилаяпсан?" деб акам деразадан бошини ичкарига суқиди.
"Буюртмам бор эди ака шуни битириб олмоқчи эдим"
"Менга икки юзми, уч юзми бериб тур кечги пайт бераман"
"Ака, менда пул нима қилсин қўлимга тушганини рўзғорга берсам..."
"Алдама сен қизда доим пулинг бўлади. Шунча ишлаган пулни нима қиласан? " бу саволига жавоб бериш ўрннига кўзим буғланиб томоғимга бир нима тиқилгудек бўлди. Шуда, мен шунча ишлаб ўзимга деярли харжамайдиган пулнинг ҳисобини қандай берардим.
"Бериб тур ўлиб қолмайсан янганг онасиникига бориши керак қўлига бир икки сўм бермасам уят бўлади."
"Ака, сиз ўзингиз ишлаган пулингизни нима қиласиз? Ҳар сафар ё мендан ё онамдан пул сўраганингиз сўраган ?" дедим йиғламсираб.
"Менинг пулим тижоратда айланиб кўпайиб юрибди. Сен ўзи нега мендан ҳисоб сўраб қолдинг?" Ҳар гал унинг ишлаган пулни сўраганда охири жанжал билан тугашини билсамда янада сўрашдан ўзимни тўхтатолмадим. Хотинининг овозини эшитгач пардани қўрслик билан ёпиб дераза олдидан узоқлашди. Мен эса тикув машинамнинг бир зайилда бориб келган игна изига қараб кўзимдан оққан ёшларнинг матога оққан жойига ишқилиб ранги очилмасинда деб ичимдан дуо қилдим.
Бир неча соат кайфиятсиз ҳолда тикишимни тикиб, белим қотганини сезмай, бўйнимдаги кучли босимни сал юмшатиш учун турганимда дарвоза тақиллай бошлади. Деразадан "ҳозир" дедимда чиқиб эшигни очдим. Лутфия хола онамни сўраб келган экан. Уни ичкарига кузатиб ўзим чой дамлагани ошхонага йўл олдим. Бир патнисга чойнакда чой ёнига пиёласи ва қанд қурсини қўйиб онам ва Лутфия хола ўтиришган хонага олиб кирдим.
"Ўзим эшитдим бақир чақир қилди Зиёда қанча йиғлади" деб гапирганини эшитиб қолдим. Малоҳат янгадан қолишмайдиган Лутфия хола онамга Нодира холаларининг уйидан қайдайдир гапни ташиб келгани аниқ бўлиб қолди. Қўшнининг ҳам инсофлисини берсин. Уялмай деворма девор қўшнисининг уйидаги гапни бошқаларга кўтариб юрганини айтмайсизми, виждонинг қурғур.
"Нодиранинг гапидан чиқмайди болалари лекин Ғайрати бошқача агар гапингиз рост бўлса нега бўлмасин яхши хабар бу дугона" деди онам. Гапнинг мағзини бошини ёки охирини тушунмасамда гап Зиёданинг акаси ҳақида кетаётганини сездим. Индамай патнисни қўйиб хонадан чиқар эканман. Лутфия холанинг гапи қулоғимга чалингач беихтиёр гапнинг давомини эшик ортидан эшитишга тўғри келди.
"Сиз мени айтганимни айтманг, билдирмай туринг. Нодира шаҳардан қайсидир домилани қизини топиб қўйган экан ҳатто касаллигини баҳона қилиб ўғлини чақириб олибди тушунишим бўйинча, энди шуни оласан деб оёқ тираб олган фақат Ғайрат ҳаётда олмайман уйланмайман ҳали, қиладиган ишим кўп деб жанжал қилди. Оқ қиламан сен болани деб қўймагандан кейин. Бўпти битта шарт билан уйланаман фақат қизни ўзим топаман деди."
"Нодира тамом бўлгандир униси икки ўғли онаси айтган қизга уйланди буниси бунақа қилиб турса?" деди онам неча йиллик қўшнисини гапириб.

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


#Соя

4-қисм

Оёқ усти дарди ҳолимиз тугагач уй томон юриб борар эканмиз Муҳайё келин ҳар доимгидек ясаниб ўзига қараб олган ҳолда остонада кўринди бизни кўрсада кўрмаганга олиб орқасига қараб
“Ғайратжон келинг шу токдан озгина узиб беринг ойимга ток оши қилиб берайлик “ дея бояги чет эллик майнавозни чақирди.

Ичкаридан ҳеч қандай жавоб келмагач Зиёда янгасига қараб
“Янга, акамга индаманг барибир кўнгилдагидек териб бермайди. Ўзим нарвонни олиб териб бераман”
Муҳайё келин эшитган гапидан кўп ҳам мамнун бўлмасада номига бизга табассум қилиб ичкарига кириб кетди. Зиёда айтганидек Нодира холанинг олдиларига худди ёл ёлакай кириб хабар олгандек бўлиб кириб чиқдим. Нодира хола шунчаки оддий ҳаста эмас касаллиги анча жиддий кўринарди. Нафас олиши қийинлашган ранглари сўлиб сарғайиб қолган эди.
“Соғликлари ёмонлашгани сабаб акамларни ҳаммасини чақириб олдилар.” Деди эшикдан чиқар чиқмас Зиёда онасининг аҳволининг оғирлига урғу берган ҳолда.

“Ғайрта акамни уйлантираман деб оёқ тираб турибдилар. Ғани акам ва Ғолиб акамга ҳам босим ўтказиб турибдилар. Лекин четда юрган бу акамга кўнгилидагидек қиз топиш ёки у ўзи топадиган қиз онамга ҳам ёқиши имконсиздек “ деди орқада биров гапимизни эшитмадими деб ўйлаб қараб қўяр экан.
“Эркакларга барибир ҳам осон ҳеч бўлмаса кўнглим ёқ ёки у ёғи мундоқ буёғи мундоқ дея баҳона қилади. Ўқиш иш баҳонаси билан хохлаган жойига боради. Энг катта муаммо бизда. Гапингни ўрни ёқ хохишингни аҳамияти ҳатто ишлаган пулинга ўзинг хўжаин эмассан. Ҳеч нарсага ҳаққинг ёқдек муомала қилишади.”дедим ҳамма ўз дардига ёнганидек мен ҳам ўз ташвишимни ўйлаб.
“Малика тикувчилик яхши касб лекин ўқишни ўрни бошқа. Сендек билимим бўлсайди оҳоо қаерларда ўқимас эдим. Ҳатто шартнома асосида бўлсада кирсам яна сендек тикиш бичиш қўлимдан келсайди ўз толовларимни ҳам ўзим қилиб бировга оғирлигим тушмай ўқирдим.”
“Гапларингни эшитган одам, худди сен ўқимаяпсанда бошқа биров ўқиб юргандек гапирасан-а?”
“Ҳамма гап шунда-да мен ўқишнинг таъмини билдим сен ҳам бир амаллаб уйдагиларингни кўндирсанг ўқирдик бирга шаҳарда. Ҳатто бирга қатнардик”
“Менинг хохишим уйдагилар манфаатидан кейинги энг охирги ўринда туради. Ўзинг хабаринг бор
Мурод акам ишгал қилиб зудлик билан уйланишга тўғри келмаганида балким рухсат беришарди” деганимда Зиёданинг юзи тушди. Мурод акамнинг номардларча қилган иши мени ҳам жуда қаттиқ хафа қилганди.
“Баъзан нима деб ўйлайман биласанми? Яхшиям сендек қиз Мурод акамдек одамга увол бўлиб қолмадинг деб. Тўғриси ҳам у ўзига мосини топган нўтўғри тушунма моси деган нўтўғридир балким аммо лойиғини топган. Сен эса энг яхшиларига лойиқсан” дедим унинг елкасига қўлимни қўйиб.
“Сен ҳам...сен ҳам энг яхшиларига лойиқсан”
“Мени қўявер бир пайтлар умидим бор эди шу қишлоқдан ўқиш баҳонасида узоқлашиб ҳатто ёқ бўлиб кетишга лекин ўйлаб қарасам у хохиш ҳам менга кўп кўрилганидек бошқа ёл билан бу ерлардан қутулиш ҳам худди шундай имкони ёқ хаёл экан” “Нега бунчалар қутулишни истайсан бу қишлоқдан?”
“Чунки бу ерда мен, мен эмасман аксинча ўзимдан бошқа ҳамманинг соясиман”...

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


#Соя

3-қисм

Акасининг никоҳ тўйига ҳам келмай чет элларда юрган бу одамни ким кўрса ҳам бу қишлоқни одами демасди.

"Ака?!” ниҳоят бу нотаниш кишини танийдиган менинг танишим чиқди уйдан. Зиёда бир менга бир акасига ва ерда тўкилган овқатга, акасининг усти бошига менинг ўйилган қовоғимга қараб, “Малика, тинчликми нима бўлди?” дея ҳақли саволни берди бизга қараб.
“Нодира холам беътоб бўлиб қолганларига онам хабар олиб кел деб жўнатган эдилар. Лекин...”
“Ҳа шунақа демайсизми синглим” деб муомаласини ўзгартирган бу башарага қараб хаёлан ёқа ушлаб қолдим.
“Зиё бу қиз Барлосдан қўрқиб келтирган овқатини билмай тўкиб қўйди. Онасини кўрсанг билдирмай онам номларидан рахмат айтиб овқатингиз ширин чиқибди деб қўярсан” эшитган гапимдан нафақат ёққамни қулоғимни ҳам ушлаб қочишим келди. Математика ўқиганмиди бу майнавоз? Ҳамма қилғилиғини қилиб нималар деб валдираётган эди?
“Кел кир уйга Малика” деди кулгисини тўхтатолмай. Ичкарига кириб кетган акасининг орқасидан қараб “Кулма! Аканг келиб орқамдан қўрқитмаганида Нодира холани кўргани кирган бўлардим қўли бўш бу аҳволда қандай кираман.” Дедим усти бошимни ва овқат юқи қолган косани кўрсатиб.
“Ҳеч нима қилмайди. Шифокорлар онамга парҳез ёзиб берган барибир ейолмас эдилар.
Кел устинги артиб олайлик мени кўргани келиб шу баҳонада онамни кўр, Мавжудахон кўрдингми дея сўрасалар ёлғон гапирмаган бўласан “ дея онамни танигани учун менга бир ечим топгандек бўлди.
Ҳовилга Зиёданинг ортидан кириб борар эканман итнинг овозидан томарқанинг узоқ бурчагидаги дарахтга боғлаб қўйилганини кўрдим. Шундай бўлсада турган жойидан яна менга қараб ғижжилаб тишини кўрсатиб ҳураётган эди. Ҳовлида ёш болалрнинг пультли бошқаруви бор автомобилини кўриб ҳой наҳой четдан совға келган деб ўйладим. Зиёдаларнинг шароити биздан анча яхши эди. Қишлоқ жойига қарамасдан барча шароитлари бор эди. Ҳатто Зиёданинг айтишича агар отаси рахматли мендан сўнг чироғимни ёқ деб Нодира холага васият қилмаганда аллақачон барчалари шаҳарга кўчиб ўтган бўларди. Оиланинг иккинчи келини Муҳайё кўп жанжаллар қилиб шаҳарга кўчиб кетишга ҳаракат қилсада эри Ғолиб ака кўнмай қишлоқ ва шаҳар ўртасида қатнаб ишлаб юрибди. Ёки юқори маҳалладаги Малоҳат янганинг айтишига қараган Ғолиб ака шаҳарда бошқа оиласи бор Муҳайё келинни эса шунчаки онаси ва синглиси олдида яшаттириб иш баҳонасида ҳафта охирларигина уйга келиб ҳафта боши яна бошқа хотиникига кетиб қолади. Бу миш-мишлар қанчалик тўғри ёки ёлғонлиги яратгандан бошқа ҳеч кимга маълум эмас. Малоҳат янгага қолса сал ўзига қараган ҳар аёлнинг оёғи эгри ёки пули бор эркакнинг яширин оиласи ёки ўйнаши бор. Зиёда билан аввал ошхона томонга ўтиб қўлимдаги косани газхонада қолдириб, эшик олдидаги офтобадан қўлимни ювиб устимга тўкилган овқат қолдиқлардан тозалаб олдим.
“Акам сени нега қўрқитди деб ўйлаб ўйимга етолмаяпман” деб сўради кинояли оҳангда Зиёда.
“Айтишича сизларни иссиқ совуқ қилаятган эмишман” дедим мен ҳам кинояли тарзда.
“Акам бор бўлсин-э, ҳар қил одамларни, жойларни кўрса ҳам барибир ҳам ўз қишлоғидан нарига ўтмабдида. Ростда? Ўтган куни эсгик олдини супуриб Лутфия хохларни чегарасигача тозалаб қўйсам кечги томон мазаси қочганда биров эшигимиз олдида ўқитилган қум сепиб кетибди шундан мазам қочди дебди.” Зиёданинг ичи куйиб айтган гапига чидолмай кулиб юбордим.
“Лутфия хола сизларга бирор нарса қилди деса ишонардим лекин сизлар айниқса сен бечора улардан нима хохлаган бўлишинг мумкин?”
“Шуни айт. Бу қари момолар дарахт барги қимирласа ҳам фолбиндан кўришади. Қачон тушунчамиз фикримиз ўзгаради билолмадим. Биров бетоб бўлиб қолса касалхонага шифокорга бориш ўрнига фол очтиришадими-эй момочироқ қилишадими-эй афирист табибларни энди гапирмай қўявер”
Зиёдаларнинг ҳар гапида жон бор энди. Афсуски эскидан қолиб кетган сарқитлар, хото тушунчалар ҳали ҳам бор эди. “Момоларимдан ёрдам сўрайман” дейдиган замонавий экстрасенслар кун ўтган саин модаси ўтиш ўрнига яна трендда.

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


#Соя

2-қисм

Қишлоқда ўсган қизнинг қишлоқдан бир кун қутилиш хаёли бўладими билмадим аммо менинг бор эди. Қани эди ота онам бировнинг гапига қулоқ осмай мени ўқитишса. Икки опам оддий колежни тугатган бўлсада бириси ҳамшира иккинчиси болалар боғчасида тарбиячи менга эса тикувчилик тақдиримга битиб берилди. Онам ёшлигида Мариа Лопезга ҳаваси келган эмиш шунга бир қизини тикувчи қилиш нияти бўлганда энг сокини мен дея бу орзусини менинг устимда амалга оширганди. Маҳалламиздан ташқарига номим тикувчи деб билиниб улгурганди. Айниқса тўй мавсуми бошланганда “катта тикувчи” опалардан ишлар ортиб қўшни қишлоқлардан келин сарпаларини тикиб бир нечта доимий мижоз ортиргандим. Дадамнинг яхшилаб боқиб катта қилган ҳўкизини сотганда менга оверлог мошинасини олиб беришганида қишлоқдан қутулиш хаёлларим бутунлай пучга чиқиб бўлганди.
Мехмонхонанинг бир бурчагига қўйилган тикиш ва оверлог мошиналарим биров келиб қолса устига мато билан ёпиб қўйилиб шунчаки бир бурчакда турарди. Келажак орзуларимдан бири ўз тикиш хонам бўлишидан у ёққа ўтмайдиган кўринади. Хаёл суриб йўл четидан юриб борар эканман тушлик вақти бўлганидан бўлса керак кўчада биров кўринмасди. Нодира холанинг болалари зиёли бўлиб деярли барчаси пойтахтда яшарди. Уйда ўртанча ўғли ва келини икки невараси ҳамда деярли мен билан тенгқур Зиёда қолганди. Катта ўғли институнда катта ўқтувчи катта қизи ҳам бир идорада мудира, ўртанча ўғли солиқчи келини уй бекаси қизи Зиёда эса ҳамшираликка ўқирди. У туман марказига қатнаб бориб келарди. Кенжа ўғли Зиёдадан бир неча ёш катта бўлиб у олий математика институни тугатгач аввал Россияга кейин эса Полшага ўқиб кейинчалик ишлагани кетганди. Нодира холанинг қўни қўшнига айтишига қараганда учунчи ўғлига ўзига ўхшаган ўқимишли қизни келин қилмоқчи. Туман марказидаги қариндош уруғлари орқали шундай қиз топиш тараддудида юрган эмиш. Зиёдани эса кўпчилик келин қилмоқчи бўлиб оғиз солди фақат ҳали ҳам кўнгли акамда деб ўйлайман-ки турмуш қуришга шошилмаяпти. Хаёл суриб кўчанинг бошига келиб қолганимни сезмай қолибман. Дарвоза эшигининг қия очиқлигини кўриб ишқилиб ити боғлиқмикан деган қўрқув билан аста эшикка яқинлашдим. Ҳар эҳтимолга қарши қўлимдаги косани чап қўлимга тутиб ўнг қолимда эшик дастасини маҳкам тутиб энди чақирмоқчи бўлганимда қулоғим остига биров келиб “ваааҳ” дея бақирганда юрагим қўрқувдан тушиб кетиб қўлимдаги коса ва овқати ярми ерга бир қисми устимга яна бир қисми мени қўрқитган кишининг устига тўкилди. Ихтиёрсиз қўрқувдан чиққан овозимга ҳовлидаги итнинг ҳуриши баттар мени талвасага солганидан бор ёғи бир неча сонияда ўзим ҳам тўқсон даражада бурилиб қочмоқчи бўлганимда бировга урулганимни сезмай ҳам қолдим. Бир зумда итни қувиб эпчиллик билан дарвозани ёпган одамга қараб кимлигини танимай қолдим . Ҳаммасига айбдор шу ахмоқ эмасми мени қўқисдан қўрқитмаганда овқатни тўкмаган устига устак итни ғазабига учрамаган бўлардим. Эшик дастасини ушлаб илжайиб турган кишини жаҳлим чиққанидан юзини аниқ таниёлмай қолган эдим. Соч турмаги бошқача усулда бўлган қулоғида зираги бор устига овқат тўкилган бўлсада қиммат кийим эканлиги билинган бу йигитни танимай қараб турганимда.
“Овқатни мотор ёғида пиширдингми бунча ҳиди ўткир “деганда юрагим қўрқувдан тез урганидан унинг гапларини миям аниқ ва тиниқ қабул қилмаётган эди.
“Нега қўрқитасиз одамни, кўрмадингизми қўлимда овқат бор эди?” дедим қошларимнни жаҳлдан бирини юқорига бирини пастга қилиб.
“Ўзинг нега бировни уйига ўғридек секин аста дарчасидан пойлаб тургандинг? Тўғрисини айт овқат деб айтганинг бирор ўқитилган нарсани секин эшик тагига сепиб кетмоқчи эдингми? “
"Нима?Мен нега бировни уйига укитилган нарса олиб келар эканман?Ким сиз узи?"
“Мен шу уйни эгаси сен кимсан?”
Уйни эгасиман деганда йилт этиб Зиёданинг чет элда ўқиган акаси эканлиги ақлимга келиб уялиб қолдим. Исми нима эди қуриб кетгурни? Деярли қишлоққа келмайдиган бу акасини йиллар аввал охирги марта кўрганимни эс -эс эслайман фақат менинг кўрган у одам билан рўпарамда турган одамнинг ер билан осмонча фарқи бор.

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


#Соя

1- қисм

“Салом! Бу менинг ҳикоям. Қувноқ шўх шаддод бир қизнинг ҳикояси. Орзулари осмон ғурури тоғдек баланд ҳаёт севинчи мисоли қайнар булоқ....” бу сатрларни кундалигимнинг илк саҳифасига ёзар эканман фақат қоғознинг қулоғига лағмонларни осаётганимни, қўлимдаги қалам ва қоғоздан бошқа ҳеч ким ишонмаслиги муқаррар кўринади. Акамга буюртириб олган муқоваси чиройли дафтаримни нимага ишлатишни билмаганим учун ўзимга хаёлий бир дунё яратиш фикри менга жозибали бўлиб туюларди. Ҳар ҳикоя қаҳрамоннинг исми ёши ва яшайдиган шаҳридан бошланса менинг ҳикоям ўзимдан бошқа бировга қизиқ бўлмаган шунчаки яшаб юрган бир қиз таржимали ҳоли бўларди холос. Дафтарни секин ёпиб уни кўзлардан узоқроқ жойга яширишим лозим. Жияни борлар мени яхши тушинишади ёки кўпчилик бўлган оилада яшаганлар. Онам ва отамнинг энг кенжа қизи бўлиш бир томондан яхши бошқа ёндан ёмон томони бор. Икки опанг турмушга чиққан, икки аканг уйланган навбат сенга келган аммо бунча катта бор экан сенга сўз тушмайдиган бир ҳолат бу. Икки опа ёнида яна иккита ақл тўла бош қўшилди дегани, икки ака ёнида худди шу турнинг бошқа жинси борлигидан ота-онам қарорларини камида саксан саккиз марта ўзгартирадиган ходисаларга бой оилада яшаб келаяпман.
Кенжанинг иши -уйдаги энг оғир ишни қилиши, текин боғча опа, бепул бола боқувчи, ҳамманинг югурдаги акалари нарса олиб берса янгаларнинг энг катта душмани опаларининг текин хизматчиси хуллас бир кенжа бўлиш дунёнинг энг зерикарли ва қийин касби.
“Малика...!!! Ҳой......! Малика...!!! қулоғи том битганми бу қизни? “ бу овоз онамнинг яна янгамдан ололмаган аламини менга бақириб чиқаришни бошланганинг аломатларидан бири эди. Дафтарни тезда яшириб ўрнимдан турдим ва хона эшига боргунимча яна бир неча маротаба чақирилишда давом этилаётган эдим.
“Лаббай....! “
“Бир кетсанг соатлаб кўринмай кетасан. Қиз бола дегани мундоқ...”
“Ҳеч қаерга кетганим ёқ, ўрта уйда эдим” ўрта уй деб ном қўйилган хона аслида онамнинг бор будини сақлайдиган хонаси эди.
Менга алоҳида жой ажратилмагани учун хонанинг ичида бир нечта сандиқ кўрпа тўшаги-ю ивир- зивири сақланадиган хонанинг бир бурчагига темир каравот қўйилган бўлиб шундай катта ҳовлида меники дея оладиганим ягона бир бурчакни ўрта уй деб номлаган эдик.
“Ол мана буни Нодира холангникига олиб чиқиб бер, тез қайт икки соат гап сотиб, лаққиллаб ўтирма” онамни эшитган биров ўгай қизини дакки бераяпти деб ўйларди.
Куз фаслинг охири бўлишига қарамай уч кун ёз тўрт кун баҳор ва қиш аралашмаси бўлган ҳаволар инсонларни тез касал бўлишига сабаб бўларди. Нодира хола беътоб бўлиб қолганини эшитгандим. Зиёда -энг яқин ўртоғим, сирдошим Мурод акам аввалига кўнгли бордек
кўрсатиб кейин бошқага илакишиб уйланиб кетмаганда балким янгам бўладиган қиз, Нодира опанинг кенжа қизи бўлиб уни дўконда кўрганимда айтган эди. Онам ўзлари бормай қилган овқатимиздан бир косага солиб Нодира холадан хабар олиб келишга мени жўнатганларига қараганда уйда бошқа ишлари бўлса керак деб ўйладим.Бошимдаги рўмолни бошқатдан ўраш учун косани ҳовилга қараган тераза токчасига қўйиб дераза ойнасидан кўзгу сифатида фойдаландим, устимдаги чопоннинг олди тугмасини ҳам ўтказиб олдиб, косани қўлимга тутганча кўчага чиқдим. Зиёдаларнинг уйи кўчамиз бошида эди. Бизнинг уй эса анча ичкарида деярли энг охирги уй деса ҳам бўларди. Икки кун ёққан ёмғир ердаги тупроқни худди нон хамири қоргандек юмшоқ лойга айлантиргани учун эҳтиёт бўлиб йўл четидан юра бошладим.


ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ




рникетнинг ёнидаги аёлларни ўтказиб юбориши ҳам керак, шошма... кўча эшик ёнидаги арча тагида Саломатхон ким биландир турибдими? Боя эътибор қилмабдия, ким ўзи У?
Саломатхон кулиб ортига ўгирилди, шарпа эса қайтадан арча ортига ўтди. Аёл боягидек Ҳошимжонга бепарво қумри юриш қилиб ёнидан ўтиб, ошхона томонга қараб кетди.
Ҳошимжон бу ўзгаришларга тушунмай боши қотди. Тавба, бир кунда ҳаммаси бошқача бўлиб қолса-я...
Кирди чиқди саёзлашган-да, ошхона томонга бош суқди. Саломатхон яна аввалгидек очилишиб гаплашди, овқат қуйиб Ҳошимжонга тутгандек бўлди. Жуда яхши билади Ҳошимжон авваллари ҳам овқатни ичмасди, шунақа бўлса ҳам манзират қилгандек бўлди:

-Олинг, ўзим ҳам ичиб олдим, маза бўлган Ҳошимжонака!

-Йўғей, қорин яхши, оч бўлсам ичаверардим...

-Алдаяпсиз, бирон марта ичмагансиз, баҳона қилганиз қилган, хотиниз мандан ширин қилса керак-да а? Ростини айтинг!

-Э унақа ўйламанг... Саломатхон!

Ҳошимжон ичида бўлса-да тан олди, рости Мавлудани қўли ширин... Гўшт солмаган овқатлари ҳам мазали чиқади...

- Ҳаммага ўзини жуфти ҳалоли бўсин эканда- а, барибир хотинизда, тўғрими?... Ўшанга манам...

-Сизам?...

-Сизга айтмагандим, мавриди эндикан-да, маниям эрим кеча Россиядан қайтиб келдилар...

-Эриз? Эриз йўқ... ажрашган эдиз-ку?!

-Ажрашганимам, ўлгани, қолганиям аниқмасиди, беш йил дом даррексиз кетди-ю куйдириб, яхшиям сиз бор экансиз...
Саломат кўзларига дарров жиққа ёш олди, пишиллаб бурнини рўмолчасига артган бўлди... Кейин Ҳошимжонга нафас урилар даражада яқин келиб шивирлади:

- Кетади яна бу иплос, тағин ўзизга қоламан, Ҳошимжонака...жувонмарг бўгур ўғлим ўзим тенги бўлганда яна келиб эга чиқмаса...Кечадан бериси ўғлимни авраш билан оввора, ҳали велосепед оламиз диган, ҳали пул берган...Пули бор шекилли-да, битта кетиш билетига яраша қолгунча сочади, кейин яна дўппи тор келганда "кетаман"га тушади, ўйламайди сволоч ман ҳам аёлман-ку, манга ҳам эътибор керак, эр керак... Тўғрими? Ўзиз айтинг шу адолатданми а?

Ҳошимжон бир пақир лойдек бўлиб қолди.
Саломатхон эса ҳали қарғанар, ҳали ишва қилар, ҳали бахтсизлигига ишонтиришга зўр бериб йиғи-сиғи қиларди...

Хотима.

Муаллифдан: ушбу хикоянинг персонажлари хаётий бўлиб, воқеа ўн беш йилларча олдин бир яқин опахонимизнинг хаётларида содир бўлган ҳодисалардир. Бир оз бадиий ишлов беришга харакат қилдим. Қаҳрамонлар ҳозир ҳам биргаликда яшаб келмоқдалар, Ҳошимжон ўша воқеалардан кўп ўтмай автохалокат натижасида узоқ пайт тўшакка михланиб қолдилар. Опамиз жуфтини оқ ювиб оқ тараб яна оёққа қўйдилар. Ҳозирда ҳам қуда-андали, куёв-келинли, набиралар қуршовида омонликда яшаб келмоқдалар.
Абдуҳолиқ ота жуда узоқ яшадилар, оҳирги пайтгача Аллоҳ таоло ибодатларига шароит берди, бир ҳафтача оғриган бўлиб, юзга юзлашай деганда оламдан ўтдилар раҳматли...Мавлуда опа ўғиллари билан отани чиройли қарадилар. Бир куни ўзим савол бердим:
-Қайнотангиз юзга кирдиларми, ошдиларми, умрлари узоқ бўлсин илоҳим?!
Ўшанда Мавлудаопа айтгандилар: -Дуода гап кўп экан-да Азизахон!

Биргина аёлнинг сабри жуда кўп ришталарни узилиб, сочилиб кетишдан асраб тура олишига, ушбу хикоя мисол бўла олади деб ўйлайман.

Ҳурмат билан
Ummu Zaynab Ummu
(Азизахон Исмоилова)


ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ


‼️‼️ DIQQAT SAVOL


Roʻzador AYOL faqat eri tomonidan berilgan faqat bitta narsani yesa ham roʻzasi ochilmaskan.....

Savol u nima ?


жам қилишнинг битта-ю битта йўли унга ўзим уйланишим керакдай туюлди. Ўзимга, феъл атворимга жавоб бера оламан, ризқ-тақдир Аллоҳдан, бу қиз бу таҳлика, ҳавотирда вазиятдан чиқаман деб яна кимга рўпара бўлади, униси ҳам бандасига эмас ёлғиз-Аллоҳга аён! Ҳуллас аввало тақдир, мен ўша қизга- яъни сенинг онангга уйландим! Бирон марта ўтмишини эслатмадим, ўзимни савоб қилган кишидек ҳам тутмадим, қўлимдан келган-ча кўзидан беҳуда ёш оқизмасликка харакат қилдим...
Аллоҳ ризқни ҳам, неъматларини ҳам аямади! Тўйим куни бир маҳалланинг катталаридан бири- тўра дадамиз бор эдилар, Ҳизрдай қўлларимни сиқиб туриб шундай дедилар:
-"Ўғлим сиз чиройли суннатни бажо келтирдингиз, илоҳо умрингиз баракали бўлсин, шу аёлингиз билан қўша қариб, саксон-тўқсонларни уриб юринг!"...
Ўша дуони ҳам "ижобатини кўрдим" деб ўйлайман...
Мана ўғлим, дин ўзи қандай?!
Дин бировга зулм қилиш эмас, зулмдагини қутқариш- аслида...
Аёлинг жаннатий аёл иншааллоҳ, онангни остига туваклар тутиб оҳирги пайтгача қаради, бурнини жийирмади...
Ё сенинг юзингдан, ё Аллоҳ боғлаган ришталарнинг юзидан, ё қалби салималигидан бизга қиздай бўлиб ҳизмат қилди!
Икки қўлим шу аёлнинг ҳаққига дуога кўтарилмаса, камина ҳаққида қарздор бўламан...
Энди сен ўзингнинг ҳаққиларинг ҳақида ўйла... Ўлгач аҳли аёлингнинг ҳаққида сўраласан, бу аёлинг қора тупроқ чангаллаб ўшандан даромад ундирса-ю, сен ола хаккадай бошқа "ўроқда йўқ, машшоқда йўқ" бўлганга қараб ташийсан а?
Ушр берадиган ён атрофимизда қанчадан-қанча ҳақиқий бева-бечора одамлар бор. Шариат ахкомлари заввоқинларга, масхара қилувчиларга ўйинчоқ эмас...
Унутма, бугун айтадиган гапимни Аллоҳ умр берса кейинги йил ҳам айтаман, яхшилаб эслаб қол: "Яхши аёл- энг ноёб неъмат, хатто ўз умрингнинг ҳам эгаси бўлолмайсан вақти келса-ёмон аёл билан!" Унутма, Аллоҳ ҳар кимга ҳам бу неъматни беравермайди, зое қилма!...

... Ҳошимжон ҳозир эшитганларини таҳлил қилолмай узоқ ўтириб қолди. Абдуҳолиқ ота яна олдингидек сокинлашиб оёғини тафти мўътадиллашган қумга кўмиш билан оввора эди.

Мавлуда ичкари уйда жлйнамоз устида ўйланиб ўтирарди, шаштига чидамадими, тасбеҳ ҳам шиқ этиб узилиб, тирқиради.
Бошқа қайерга бош урсин, шу жойнамоздан бошқа?
Мана ўтирибди, "зуҳо" деб ўқиди, ичидагиларни баралла айтолмайди. Айтиши шартми??? Барибир лаби қимирламаса ҳам ҳоли аҳволи Ўзига аёнку!
Саждага ботди, бурнидан дувиллаб оқаётган ёш жойнамозни ҳўл қилди.
"Нима дей Аллоҳ? Шунчалик суйган экансан, алҳамдулиллаҳ дейман-да, шукр дейман-да, бошқа нима ҳам дейман"...

***
Ҳошимжон бугун сменга борса главврачнинг авзойи бузуқ!
-Кеча Илҳом Сатторович келсалар, эшикни имиллаб очибсиз? "Бу итинг семириб қолибди, алмаштир!" деб кеттилар. Нима қилай, сизни Ҳошимака? Юз-хотирни ҳам тушунмас экансиз, айтган-ча, ман ўристабиат инсонман юзингизга айтаман, анави шилпилдоқ Саломат билан донингизни бошқа жойда чўқишинг, иш жойида ишда, ўрнингизда бўлинг, ошхонани дарчасига суқилавермасдан...
Бу оҳиргиси, бира тўла тупугимга қўшилиб учасиз кейинги сафар.

Ҳошимжоннинг тиззалари қалтиради. Тунов куни келган амалдорнинг шопири сигнални босиб чалиб, хушини учирганда сезганди, ичкарида ўтирганни таъбини бузганини, мана дарров бошлиғи пўстагини қоқиб турибди.
Ёнидан зипиллаб Саломатхон ўтиб кетди, салом-аликсиз!

-Иҳм... Иҳм...
Нима жин урдийкин, энди бунисини?

-Ҳов нимага қаққайиб турибсиз яна Ҳошимака? Бошлиғининг овози яна кутилмаганда орқадан эшитилди. Ўгирилиши билан ҳозиргина роса танбеҳга кўмган главврачнинг совуқ нигоҳларига кўзи тушди.
Бу сафар бошлиғи бурун қаншарига тушиб қолган кўзойнагини жаҳл билан тепага суриб, Ҳошимжонни ёнигача келди:
-Манга қаранг, уятмасми Ҳошимака?
Ҳозир нима дедим?
Ҳеч нарсани реагировать қилолмаяпсизку, ман нима учун ёнингизда турибман Ҳошимака тушуняпсизми?
Неччи йил бўлди ишлаётганингизга, кечаги ҳодим или ўн етти ёш қизларга эргашадиган йигитча эмассиз-ку, тўғрими, нима қилишингиз керак ҳозир биласизми??? -деди жиғибийрон бўлиб.
Ҳошимжон шундагина тушунди-ки: темир панжарани ёпмабди, ту

3.6k 0 2 17 107

🚷 Ким Таҳоратсиз ҳолда Оғзини ёпган бўлса эшитиб қўйсин!

Таҳоратсиз оғиз ёпиб бўлмайдими ?
Буни кўпчилик рўзадорлар билишмас экан. Ҳозироқ пасдаги тугмани босиб жавобини билиб олинг!👇

ЖАВОБИ


🚷 Ким Таҳоратсиз ҳолда Оғзини ёпган бўлса эшитиб қўйсин!

Таҳоратсиз оғиз ёпиб бўлмайдими ?
Буни кўпчилик рўзадорлар билишмас экан. Ҳозироқ пасдаги тугмани босиб жавобини билиб олинг!👇

ЖАВОБИ


г ўзинг учун қилдинг, ўлсанг ажрини ўзинг оласан, манга пеш қилма!

-Сизда инсоф борми? Қора терга ботиб ман, болаларингиз ишлаймиз, сиз ўша аёлга олиб бориб берган ушр миқдорича пулни бизга, оилангизга шундоқ бекордан бериб қўйганмисиз? Ўйнашга бериладиган ётоқ пули қачондан "ушр" деб номланадиган бўлиб қолди, айтинг бизга, билиб қўяйлик!
Мавлуданинг гапираётганда тишлари бир-бирига шақирлаб урила бошлади, лекин у энди ўзини тўхтата олмасди, ичидан бир ёввойи ҳис бош кўтара бошлаган эди.
Ҳошимжон ҳам унга қараб анграйганча қотди. "Шу ўша бурни ердан кўтарилмаган Мавлудами?" "Ҳаммасини биламан деяптими?" "Ҳали кетимдан кузатиб жосуслик ҳам қилиб юрган экан-да!"
Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб олган Ҳошимжон бошқа ёғдан хужумга ўта бошлади:

-Нима бўпти?! Эркакман! Нафсим, шаҳватим битта аёлдан ортади, тўсиқ борми, таъқиқ борми? Сан агар иймонинг бут бўлганингда эрни орқасидан жосуслик қилмасдан ўзинг ман ёқтирган аёлга совчи бўлиб борган бўлардинг, эр сани шаҳсий мулкинг эмас, унутма! Шуни бир билиб қўй!

-Унда уйланинг, зино қилиб юрмасдан, қодирмисиз икки оилани бошқаришга???

Мавлуданинг шу ерда овози баландлаб кетди, ошхона олдидаги хужрасидан қайнотасининг енгил тамоқ қириши эшитилди.

-Уй-ла-нинг, лекин зино қилманг, ман ёқмай қолган бўлсам...
шу гапларни Мавлуда ярим пичирлаб айтди:
-лекин... совчиликка сиз учун боролмайман, совчиликка Фаҳриддин учун юраман дебман-а, мен шўрлик... деб йиғлай бошлади...
Ҳошимжон эса "уфффф" деб орқа ўгириб ётиб олди.
Эртаси куни Абдуҳолиқ ота келинининг шишиб кетган қовоқларига қараб яна ичи ғаш бўлди. Бармоқларига дори сураётган Мавлудага қарамай жим тасбеҳ ўгириб ўтираркан, авайлаброқ гап бошлади:

-Қизим эринг ҳафа қилдими? Пул сўраяптими яна?

-Йўқ, дада, ҳавотир олманг, бошқа масала...

-Фаҳриддинни тўйига рўйхушлик бермаяптими?

-Йўқ, ҳали айтиб улгурмадим ҳам...

-Унда нима???

-...

-Қизим, жуда бир ўзаро гап бўлмаса, айтганинг яхшимиди дейман-да...

-Дада... Эртами индин барибир маълум бўлади, элу-юрт ҳам билар балки...
Сизга айтсам...

Абдуҳолиқ отанинг қошлари бирлашди.

-Ўғлингиз яна бир уйланмоқчи эканлар, ёқтирган аёллари бор экан...

-Ҳммм шунақами?! Кўтариниб, ташиб юргани ўша эканми?

-...

-Иймони суст! Ҳали ўйнашига динни ўйинчоқ қилиб берибдими??? Заввоқин!

Гузардан қайтган Ҳошимжонни Абдуҳолиқ ота дарғазаб кутиб олди, эри ер остидан ўқрайиб қараётганини сезиб Мавлуда ичкари уйга кириб кетди.

-Бу ёққа кел-чи ўғлим, гап бор!

Ҳошимжон отасининг ёнига чўкди.

-Онанг ўтганига олти йил бўлди а?!, Етмиш саккизда кетди, ўзим шу йил саксон олтига чиқдим, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга беҳисоб шукр...Шу атрофда мани биладиган катталар қолмади...
Ёшлар ҳаминқадар билса билар, менга энг алам қиладигани ўз ўғлим-зурриёдим отаси кимлиги, қандай яшаб ўтганлигини билмаслиги!
Шу менга алам қиляпти бугун!
Абдуҳолиқ ота бир оз тин олдилар:

-Илло билло Аллоҳга ҳавола қилган бир сиримни бугун ажри камаядиган бўлди сен ношуд ўғилга сабоқ бераман деб...
Ўзи кечирсин...
Ҳоли аҳволим ўзингагина аён Аллоҳим! Йигирма уч ёшимда онангни учратдим, ёшгина қиз... Ноябрь ойи, масжид айвонига тўкилган пахта кўсакларини ярим кечагача бир қиз йиғлаб чувиди, ҳамма паҳтакорлар мен ёққан олов атрофида қунишиб уйқу элитса ҳам у қиз пахта чувийверди.

Йиғлаётганини оҳирида билиб қолибман, унгача...шамоллаганми, бурни оқяпти дебман...
Эртаси куни уни билган бир аёлдан суриштирсам, ўгай онаси ўз жиянига мажбурлаб эрга берибди, эри сал жиннироқ экан қизни ҳўрлаб кўчага судраб бир ой қийнабди. Қиз қочиб, ўгай онасининг қўлига тушмаслик учун бизнинг қишлоқдаги холасининг уйига қора тортиб келибди. Холасининг эри ҳар куни еган ичганини миннат қилавергач, қиз шўрлик далага ишлагани чиқибди. "Қанча кўп пахта чувисам шунча уйга кўп пул олиб бораман" деб туни билан пахта чувиши шундан экан...
Йигит бола эдим. Узоқ ўйланиб ўтирдим, қизга жуда ёрдам қилгим келди, лекин у қиз гап-сўздан, одамлардан шундай безиб қолган экан-ки, саломимга ҳам зўрға алик оладиган бўлди.
Ўшанда бу қизни ва ҳотир


КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта

ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy

20 last posts shown.