#N9
— Демак, ўзингиз уйга етиб оласизлар экан-да!
Сайфининг ранги оқариб кўзлари пирпираб кетди.
—Ҳудди шунақа!
Шаҳризода ҳам уни масқара қилгандек кўзларини пирпиратди.
— Сени акаларинг бўлмаса ҳам, мана мен борман, ҳимоячи фариштангман!, — деди Шаҳризода, Сайфи биздан нари кетгач, мени қучоқлаб кетаркан.
Шу бўйи Сайфи атрофимда ўралашмай қўйди, бироз вақт ўтиб бошқа қиз билан ҳиринглашиб юрганини кўргандим. Ўшанда Шаҳризодадан акаси масаласида ҳазиллашганми, йўқми шуни сўрасам, гапни бошқа ёққа буриб юборганди. Унинг акаси чиндан ҳам мени ёқтирар эдими ёки йўқ, бу жумбоқлигича қолганди.
— Дилноз, гуручингни тезроқ тозала! Бунча имилладинг!
Шаҳризоданинг овоздан ҳозирги вақтга қайтдим, у менга зимдан тикилиб сўради.
— нимани ўйлаб ўтирибсан?
— Бир нарса эсимга тушиб кетди, — дедим кулиб, — Мактаб давримизда Сайфи деган йигит мени безор қилганида уни боплаб қўрқитган эдинг-да! Ўшанда тепа сочи тикка бўлганди...
У ҳам эслаб кулиб юборди, анча вақт мириқиб кулишганимиздан кейин у зўрға нафас олиб гапирди.
— Кўзлари пирпираб кетгани эсингдами?
— Эсимда эсимда!, — дедим мен ҳам кулишдан зўрға тўхтаб.
— Кечагинда шу атрофда иш билан юрган экан, мени кўриб қолиб, доимгидек гап қилди.
Кечаги воқеани эслаб энсам қотиб кетди.
— Нима деди, у хира пашша!, Шаҳризоданинг қошлари чимирилди.
— Деярли ҳеч нима, — мен елка қисиб қўйдим, — "Анча ўзгариб кетибсиз, Дилнозахон, яна ҳам гўзаллашибсиз! дейди. Тошкентга ўқишга киргани ва ўша ерда ўқиб юрганини айтиб ҳам мақтаниб қўйди...
— Вой воей, ўша патаксоч сенга яна бир марта яқинлашса, қушнинг инига ўхшайдиган сочини битталаб юлиб оламан!
Шаҳризоданинг жиддий гапига кулгим қистаб, лабларимни қимтидим.
— Хўп, хўп, шунақа қиласан! Ма, мана бу пиёзларни арчиб тур, менга қарашиб юбор. Ҳозир аммамгилар ҳам келиб қолади, мени эса овқатим тайёр эмас... Ҳали сабзи ҳам тозалаш керак, салат тайёрлаш керак, эҳҳе иш кўп...