Омон ака!
— Бориб ўтираверинг! — деди йигит жаҳл билан, аммо яна қиз томонга ўгирилмасдан. — Мен совқотдим. Сал исинмоқчиман. Бағрингизга босиб иситмаганингиздан кейин ҳеч бўлмаса ўйнаб исинишга рухсат этинг, хоним.
Нигина деганларининг ранги бўзарди. Сўнг қиз жаҳл билан ортга ўгирилди-да, рақс тушаётганлар издиҳомини бир амаллаб ёриб ўтганча ўзи ўтирган жой томонга кетди.
— Хафа бўлдилар, — истеҳзо билан гапирди Омон.
— Нима, у юрадиган қизингизми? — дабдурустдан сўраб қолди Саодат.
Бу савол қандай қилиб оғзидан чиқиб кетди, ўзи ҳам билмайди.
— Шунақа десам ҳам бўлади, тўғрироғи, шунақа эди, — деди Омон Саодатга тик қараб. — Шу бугунгача. Шу соатгача. Энди тамом! Нима, унинг ёнида тўнкага ўхшаб музлаб ўтиришим керакми? Ўртага чиқиб ўйнашга ҳаққим борми? Бор!.. Мен эркин қушман. Ҳеч кимга жиловимни тутқазиб қўймаганман... Менга хўжайинлик қилишларини ҳам истамайман... Аммо-лекин, — Омон Саодатга ялтоқланиб қаради, — рақсни тешиб қўяркансиз. Мен албатта сизнинг расмингизни чизишим керак. Қойил. Гап йўқ!
— Чизинг бўлмаса, — деди Саодат кулимсираб. Ва йигитга тик қаради. Гўё бошқа бир нима айтмоқчидай.
Омон сал ҳушёр тортгандай бўлди. Сўнг дарров ўзини ўнглаб олишга уринган кўйи деди:
— Жон деб чизардим-у, ёнимда қоғоз-қаламим йўқ-да.
— Фақат қоғоз-қалам бўлса етадими?
Қиз бу саволни қандайдир нозланиброқ айтди. Йигитнинг бадани қизиб кетди.
— Ҳа, фақат қоғоз-қалам ва... холироқ жой. Бу талотўпда ишлашим қийин менинг...
Саодат бирдан рақсдан тўхтади ва тўйхона устига ёпилган палаткага осилган беш юзлик лампочкага қараб бир лаҳза ўйланиб тургач, деди:
— Қоғоз-қалам топилади... Лекин холи жойни топиш қийин-ов бизнинг қишлоқда.
Ҳа, қиз “қийин-ов” деди. “Қийин” ёки “мумкин эмас” демади. Бунинг устига бу сўзни чўзиб, бошқачароқ маъно бераётгандай тарзда айтди.
Омон типирчилаб қолди: