ПУЛИМНИ ОЛИБ БЕРИНГ!
(давоми)
Аксига олиб Изабелла алоқага чиқмади. Эртасига ҳам жимлик. Ёзган хабарларимни очиб ўқимаётгани сабаб тун ярмидан оғса ҳам кўзимга уйқу келмай ўтирардим. Бирдан ватсапп аккаунтидан видео чақирув келди. Изабелла! Севиниб кетдим. Эсимга пул ҳам, Альфонс ҳам келмади.
---Соғ саломатмисан? Хавотир олдим.--дедим шоша пиша.
Изабелла ҳар доимгидек ортиқча ҳиссиётларсиз, жиддий эди.
---Бугун кечга учаман. Эртага ёнингизга ўтаман.
У шундай деб телефонни ўчирди.Кўриниши хотиржамлигидан кўнглим бир оз таскин топиб эртани кута бошладим.
Изабелла тўлиб тошиб кириб келди. Камида бир стакан қийма солиб тугилган Андижон сомсалар, ҳолва ва ширин қовун олиб келибти. Столга бир даста АҚШ долларини ҳам тап эткизиб ташлади ва қўшиб қўйди:
---Улушимни олдим.
Кейин асабий столни чертиб истеҳзоомуз кулди.
---Ану опа борку, бир пулга қиммат экан. Эшитинг!
Шундай деб Изабелла ҳикоясини бошлади:
---Йигитни топиш қийин кечмади. Фақат у менинг келишимдан хабардор экан. Шундай бўлишини тахмин қилган эдим. Мияси билан эмас ...... жойи билан ўйлайдиган аёллар мазаси оғзида қолган "хўрак" ни йўқотишни исташмайди. Опангиз Сиз билан гаплашганидан тортиб мен келишимгача етказиб бўлибти. Ярашиб ҳам олишибти.Ҳалиги ҳезалак телефон қилса олдимда пулимдан кечдим деб турибти. Лекин гап опанинг пулида ҳам эмас Дяд Жоранинг шаъни ҳаққида эди. Кейин бунақа бугун ош--қатиқ, эртага ит--мушук ўйинларини ўзига ўхшаганларга қилади! Ўз улушимни олдим. Опа, у йигит ҳақ. Биласизми у нима деди? Агар у мулоҳазали, қадрини биладиган аёл бўлганда эди пул бериш у ёқда турсин менинг изҳорларимга изн бермаган, оғзимга уриб шартта блоклаган бўларди. Кимни ҳимоя қилаётганингизни ўйлаб кўринг деди. Афсуски у ҳақ. Шу ёшга етиб боласи тенги йигит бир икки оғиз ширин гапирса лиққа тушган енгилтак аёл барибир енгил фикрлашидан қолмади. Ўзи мишиғини оқизиб ёрдам сўради ва яна ўзи жазманини эҳтиёт бўлишга чақириб огоҳлантирди.Мангаку унинг огоҳлантириши зарра таъсир қилгани йўқ ишимни бажаришда. Фақат Сиз бошқа бунақаларнинг орасига тушманг.
Кейин телефонидан видеони очиб кўрсатди. Қип яланғоч, бошига қип қизил бантик тақилган, бўйнига қошиқ, вилка, баклашка қопқоқларидан "маржон" осилиб лаби ҳам қип қизил тусга бўялган йигит талмовсираб турибти.
---Кетингга мана шу сабзини тиқиб суратга олишни давом эттирайми ёки?!....---ўзи кўринмасада хотиржам товуши эшитилади Изабелланинг.
---Керакмас опа. Бераман деяпманку!
Давомини кўргим келмади.Йигитга эмас йигит номига ачиндим. Опа эса эътирозлар, шаллақи аёл ниқобида кириб келди.
---Урушиб ярашиш кимда бўлмапти? Агар кўзимни олдида видеони ўчирмасангиз сизни ҳам, анави каратист қизни ҳам судга бераман!
---Қанақа видео? Қанақа каратист қиз? Нима ҳаққида гапиряпсиз?--ўзимни ҳайрон бўлганга солдим.---Умуман гап нима ҳақида?
Опа энди жазавага тушди:
---Ҳоооо! Манга артислик қилманг! Расвонгни тортаман сани! Ман билан ҳазиллашма!!!
Ҳозир шу аёлни бурда бурда қилиб ташлаш истагида ўрнимдан туриб икки қадам босган эдим опахон ортига тисарилиб қочишга шайланди.
---Сан қариб қуюлмаган қари қанжиқни шарманда қилиш имкони манда кўпроқ. Суратларингни ўғил--қизинг кўрса, ёзишмаларингни ўқиса, боз устига пул бериб севдирганингни билса сан неччи пуллик одам бўласан?!
---Худо бор! Худога солдим!
Опа шундай деганча қочиб қолди. Мен эса анча пайтгача ўзимга келолмай юрдим.
Энди келинг танганинг иккинчи томонига қарайлик. Йигитнинг шу аҳволга тушишига ким айбдор. Жамият, тарбия, иқтисод... ва албатта мана шу енгилтак опа! Қайси эркак қайси аёлни мажбур тўшакка тортибти? Қайси Альфонс аёл кишининг пулини ўғрилаб ёки тортиб олибти? Бир марта "жоним, асалим" деганда вооооой мани севаркан деб осмонга сакрамай чуқурроқ мушоҳада қилиб икки оғиз нордонгина гап билан оғзини ёпса ўзи " муҳаббат"дан асар ҳам қолмаслиги аниқку?
Яна бир гап, бунақа аёллар фақатгина Россия федерациясида ишлаётган ҳамюртларимиз орасида эмас,ватанда ҳам сероб. Кўпроқдир ҳам балки.(Мана шу гапим учун бошимни қўйиб фактлар билан жавоб бераман!)Бу ҳар кимнинг шахсий иши, оммага олиб чиқиш шартми дерсиз.