Уруш аввал бозорга киради, кейин майдонга
Тарих бизга шуни кўрсатадики, ҳеч бир жаҳон уруши шунчаки бирдан бошланмаган. Олдин бозорларда, савдоларда, иқтисодий битимларда уруш бошланади. Қоғозда шартномалар бузилади, тарифлар кўтарилади, эмбарголар қўйилади, ресурслар устидан тортишувлар бошланади. Охири эса танклар юра бошлайди.
Биринчи жаҳон уруши? Аслида мустамлакалар ва бозорларга эгалик талашидан чиқди. Британия ва Франциянинг дунё бўйлаб ўрнатган иқтисодий ҳукмронлигига Германия сабр қила олмади. Қора олтин кимга, денгиз йўллари кимга – булар тинч ҳал бўладиган масала эмасди.
Иккинчи жаҳон уруши? 1929 йил Буюк Депрессия. Ишсизлик, очлик, инқироз. Ҳар ким ўз бозорини ёпди, бошқани киритмади. Натижада Германия ва Япония "ўзимизга жой бўлмаса, куч билан оламиз" деди. Натижаси ҳаммага маълум.
Бугун-чи? АҚШ ва Хитой савдо урушлари? Россия санкциялари? Эрондан газ учун урушлар? Дунё яна қайта бўлинмоқда. Бир томонда долларга боғлиқ дунё, иккинчи томонда ундан қочаётганлар. Ҳамма ким билан бўлишни, кимдан узоқлашишни танламоқда.
@o'ylashimcha