Ўйлашимча?


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Сиёсатга қизиқмайдиган халқни, халққа қизиқмайдиган сиёсатчилар бошқаради.
Мурожаат учун: @Uylashimcha_pochtabot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Аввалги Миллионни соғинди одам.

Концертидаги деярли ҳар бир эпизод халқ орасида гап бўларди. Чойҳоналарда, кўчаларда уларни приколларидан фойдаланиб хазиллашиб юрардик. Ҳар бир концертини кутардик, мазза қилардик. Ҳозирчи? Ҳозир фақат улар соққа қилишяпти. Бўлди. Ёпворишсаям бўларкан.

@o'ylashimcha

2.2k 0 13 24 88

Бир кун қолибди.

Бугун, 10 март соат 23:59 да саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади. Мазкур жараён 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

@o'ylashimcha


Душанбалар ичида энг яхшиси шу бўлса керак.

Аёллар байрамида дам олишлар қандай бўлябди эркаклар:)

@o'ylashimcha


Ўзга давлатларда қамалишни истамасангиз, аэропортларда бировнинг юкини ҳеч қачон ола кўрманг

Истанбулдаги бош консулхона жиддий огоҳлантиради:

"Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар давомида айрим шахслар аэропортларда сиздан ўз юкларини Ўзбекистонга етказиб беришни илтимос қилиши мумкин. Улар турли баҳоналар билан (масалан, оғир касал қариндоши борлиги ёки юкни жўнатиш имконияти йўқлиги) сизни ишонтиришга ҳаракат қилишади.

Бироқ, бундай ваъдаларга ишонманг ва бегона юкни ҳеч қандай ҳолатда қабул қилманг!

Ўтган йилларда бир неча Ўзбекистон фуқаролари айнан шундай вазиятларга тушиб қолган ва ноқонуний юкларни, жумладан наркотик моддалар ва сохта ҳужжатларни билмасдан олиб ўтганлари учун ҳибсга олинган:

2023 йил – Истанбул аеропортида 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси номаълум шахснинг илтимосига биноан юкни олиб ўтишга рози бўлди. Бироқ, чегарада текширув вақтида юк ичидан катта миқдорда наркотик моддалар топилди. Натижада, у 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

2022 йил – Анталия шаҳридан Тошкентга қайтаётган яна бир фуқаро ўзига нотаниш кишининг юкини олиб ўтишга рози бўлди. Юк таркибида сохта паспорт ва ноқонуний ҳужжатлар борлиги аниқланиб, фуқаро бир неча йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бегона одамларнинг юкини ҳеч қандай ҳолатда қабул қилманг!

Ҳурматли фуқаролар! Сизнинг эҳтиёцизлигингиз ёки бегоналарга бўлган ишончингиз оғир жиноий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шубҳали илтимосларга алданманг ва ўз хавфсизлигингизни ҳимоя қилинг!"

@o'ylashimcha


Ўзбекистоннинг табиат қўйнида жойлашган энг сўлим дам олиш масканлари харитаси.

Фақат Тошкент ва водийда экан. Воҳа тарафларда деярли йўқ экан дам олиш масканлари.

@o'ylashimcha

3.7k 0 86 15 38

Охирги вақтларда “Ўзбекистонни хитойликлар босиб оляпти” деган пост, видео ва подcастлар кўпайди. Ҳамма ростан хитойликлар кўпайди бирдан деяпти.

Биринчидан, хитойликлар бирдан кўпайиб кетгани йўқ. Шунчаки, ўзбек медиасида бирдан ҳамма шу мавзуга эътибор қаратди. Бу аслида ёмон иш эмас, журналистларнинг вазифаси мавзу кўтариш. Аммо мавзу пиарга айланиб кетяпти.

Хитойликлар, масалан, 10 йил олдин ҳам бизда тез-тез учраб турарди. Қандим, Қоравулбозор ва Бухородаги бошқа йирик заводларда улар анчадан бери ишлайди.

Иккинчидан, бу глобализация. Одамлар бир давлатдан бошқасига боради, ишлайди, инвестиция киритади. Ўзбеклар ҳам Германия, Россия, Кореяга бориб ишлаяпти. Шундай десам бир яқин одам “ўзбек ишчилар билан, хитойликларни солиштириб бўладими, улар бизни давлатга келиб, бизни ишлатяпти” деди. Умуман олганда ҳа, фарқ нисбий.

Қолаверса, Хитойда ҳам немислар, америкаликлар келиб, завод қуриб, хитойликларни ишлатяпти. Яқинда Wolkswagen концерни Германиядаги барча заводларини Хитойга кўчиришга қарор қилди. Тесла ҳам асосан Хитойда ишлаб чиқариш амалга оширади. Бундайлар кўп. Хитойликлар “немислар мамлакатимизни эгаллаб, бизни қул қиляпти” дегани йўқ.

Учинчидан, нима қилиш керак? Ёппасига ҳайдаш керакми? Трамп ва Путин каби чет элликларни ҳар кўйга солиш яхши амалиётми?

Хитойликлар кўпайётган бўлса, балансни сақлаш керак. Унга муқобил ҳинд, европа, америка инвестициясини жалб қилиш лозим. Тўғри, улар осонликка келмайди. Чунки бизда уларнинг ишончини йўқотувчи бир қатор ишлар содир бўлди. Буни 2024-йилда инвестиция киритиш ҳажми олдинги йилга қараганда ярмига камайгани ҳам исботлаб турибди.

Хитой билан эса ҳазиллашиб бўлмайди. Ҳукумат бошқалар билан ҳам ҳазиллашишга йўл қўймаса ҳаммаси маромида кетади. Лекин ҳеч қачон миграцияни чеклаб, бутун бир миллатни душманга айлантириш тўғри қарор бўлмайди.

@o'ylashimcha

3.4k 0 27 30 72

Аукционда иномарка оламан деб юрган танишларизга юбориб қўйинг.

@o'ylashimcha

3.5k 0 39 13 56

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Chevrolet Cobalt: Миллий маҳсулот, миллий ғурур.

@o'ylashimcha


Корзинка яхши рекламний подход қилибди.

Голланд лолаларини 15 минг сўмдан нарх қўйиб, расмига бир букет лолаларни қўйишган. Ҳар қандай одам шу каби мен ҳам бир букет лолани 15 минг сўм деб ўйлаганмиз. Афсуски лолаларнинг донаси 15 минг сўмдан экан. Ҳамма кассани ёнидан қайтиб кетишяпти "Ииийэээ 15 минг сўм эмасми" деб.

15 минг сўмдан бир букет Голланд лолалари оламан деб оввора бўлиб юрманг дейманда.

Ҳа айтганча бу реклама эмас!

@o'ylashimcha

3.4k 0 19 30 71

Расман дейишяпти.

Энди чиқинди қарздорлиги 5 кун ичида бартараф қилинмаганда қарздор электр энергиясидан вақтинча узиларкан.

@o'ylashimcha

3.5k 0 10 15 74

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкент шаҳридаги Навоий кўчаси. Аввал ва ҳозирги кунлар тасвирланган.

@o'ylashimcha


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Ҳарипсанлар ҳаммаларинг, келишмагин Тошкентга” деб вилоятликларни ҳақоратлаган йигитлар 10 суткага қамалибди.

Улардан бири Қашқадарё, иккинчиси эса Самарқанд вилоятида туғилгани маълум бўлган.

@o'ylashimcha

4.3k 0 44 31 189

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон тарихидаги барча Ички ишлар вазирлари (1945 - 2025 йиллар)

@o'ylashimcha


Тожикистонда 8 март байрами.

Мана миллийлик, мана гўзаллик!

@o'ylashimcha

5.2k 0 88 54 175

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ажойиб!

@o'ylashimcha

64.2k 4 499 36 206

Ўзбек аёллари: ТОП-35 бошқарувдаги аёллар.

@o'ylashimcha

4.7k 0 41 24 49

Аёл – оила, Ватанга садоқат тимсоли 💐

@o'ylashimcha

4.2k 1 24 10 88

Бугун, 7 март куни, Ўзбекистонда байрам арафасида иш куни бир соатга қисқартирилди. Бу Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ амалга оширилди. Ҳамкасбларга юборинг!

Бу қарор эркакларга ҳам тегишли эканлиги айтилмоқда:)

@o'ylashimcha


Уруш аввал бозорга киради, кейин майдонга

Тарих бизга шуни кўрсатадики, ҳеч бир жаҳон уруши шунчаки бирдан бошланмаган. Олдин бозорларда, савдоларда, иқтисодий битимларда уруш бошланади. Қоғозда шартномалар бузилади, тарифлар кўтарилади, эмбарголар қўйилади, ресурслар устидан тортишувлар бошланади. Охири эса танклар юра бошлайди.

Биринчи жаҳон уруши? Аслида мустамлакалар ва бозорларга эгалик талашидан чиқди. Британия ва Франциянинг дунё бўйлаб ўрнатган иқтисодий ҳукмронлигига Германия сабр қила олмади. Қора олтин кимга, денгиз йўллари кимга – булар тинч ҳал бўладиган масала эмасди.

Иккинчи жаҳон уруши? 1929 йил Буюк Депрессия. Ишсизлик, очлик, инқироз. Ҳар ким ўз бозорини ёпди, бошқани киритмади. Натижада Германия ва Япония "ўзимизга жой бўлмаса, куч билан оламиз" деди. Натижаси ҳаммага маълум.

Бугун-чи? АҚШ ва Хитой савдо урушлари? Россия санкциялари? Эрондан газ учун урушлар? Дунё яна қайта бўлинмоқда. Бир томонда долларга боғлиқ дунё, иккинчи томонда ундан қочаётганлар. Ҳамма ким билан бўлишни, кимдан узоқлашишни танламоқда.

@o'ylashimcha


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Интернетда аёллар спортини кузатиб бораман. Айниқса волейболни) Лекин аёллар футболида ҳам мана бунақа гўзалликлар бўлиб туради.

@o'ylashimcha

20 last posts shown.