Ҳеч қандай хорижлик ноёб мутахассис ўзбекнинг ҳаёти осон бўлсин, демайди
Мошин ишлаб чиқарувчиларнинг ажнабий бошлиғига тўн кийдирилди. У шунча пайт нимага отнинг калласидай маош олганию нимани дўндирганини эҳтимол соҳа мутахассислари яхши билар, лекин оддий фуқаро сифатида мен умуман енгиллик сезмадим.
Ваҳоланки бугун мамлакатдаги ҳар бир ўзгариш сифати ва салмоғи оддий одамларнинг ҳаётига енгиллик олиб киргани билан баҳоланяпти. Керак бўлса, давлат раҳбари ҳам шуни талаб қиляпти. Ҳукумат шунинг учун жонини жабборга бериб ишлаяпти.
Лекин боя айтганимдай мошин ишлаб чиқарувчилар фаолиятида бундай ўзгаришни оддий одам сифатида мен умуман сезмадим. Мошин олиш учун шахсий платформадан фойдаланиш имкони очилганини айтмаса, бошқа бирорта енгиллик бўлмади.
Платформа орқали мошин олишдан кўра лоторея ютиш ҳам аниқ бўлиб қолди. Чунки ярим ҳазил, ярим чин қабилида неча марта уринмай бирор марта платформа орқали шартнома ололмадим. (Тағин мошинга шартнома ололмагани учун ҳасратда экан, ичидагини тўкиб солибди, деб ўйламанг.
Шу кеча-кундуз пойтахтда жамоат транспортида, хусусан, метрода юрадиган одам энг бахтли одам. Мерседесингиз бўлса ҳам марказда улов қўйгани бир парча беминнат жой топилмайди. Қанот чиқариб учмаса, ўн балли тирбандликдан соатлаб чиқолмайди. Камига ёнилғига ёлчимай, домангир бўласиз.)
Демак, четдан келиб ҳеч ким ҳаётимизни ўнглаб бермайди. Ҳеч қандай хорижлик ноёб мутахассис ўзбекнинг ҳаёти осон бўлсин, демайди. Мана шу ҳақиқатни яна бир марта англатганингиз учун сизга ташаккур, ажнабий муаллим!
Ҳайриддин Абулфайзов
@o'ylashimcha