ТАЙИНЛОВ
Бугун Божхона қўмитасида навбатдан ташқари кенгайтирилган хизмат йиғилиши бўлиб ўтди. Қўмита марказий аппарати ҳамда видеоконференция тарзида ҳудудий божхона бошқармалари ва постлари шахсий таркиби иштирок этган йиғилишда ташкилий ўзгаришлар ҳақида ахборот берилди.
Йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2025 йил 11 февралдаги тегишли қарори билан божхона хизмати полковниги Насиров Ғайрат Фархадович Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганлиги ўқиб эшиттирилди.
Бунга қадар Ғ.Насиров “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келаётган эди.
Шу кунга қадар Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган Илхом Мухторов эса божхона органларидаги бошқа тузилмаларда ўз хизматини давом эттиради.
Йиғилишда божхона органлари олдига жорий йилда қўйилган вазифалар ижросига доир қатор масалалар кўриб чиқилди.