ЮКСАК ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИКНИНГ ЁРҚИН НАМУНАСИ!
“26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни” арафасида Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида божхона ходимлари учун бунёд қилинган хизмат уйи тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил қилинган тадбирда сўз олганлар
70 та хонадондан иборат ушбу хизмат уйи Давлатимиз Раҳбари томонидан божхона ходимларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг навбатдаги ёрқин ифодаси эканлигини таъкидлашди.
Мазкур хизмат уйини қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сонли Фармонида назарда тутилган эди.
Замонавий андозалар асосида қуриб битказилган хизмат уйи жойлашган ҳудудда божхона ходимларининг фарзандлари учун мактабгача таълим ташкилоти, мактаб, спорт ва болалар майдончаларининг ҳам мавжудлиги қувонарли ҳол.
Ниҳоят рамзий ленталар кесилиб, янги хонадонларнинг калитлари божхона ходимларига тантанали тарзда топширилди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Ҳ.Бозоров иштирок этиб, божхона органлари ходимларини касб байрами билан қизғин қутлади.