Шанба куни ёш божхоначилар оиласида меҳмон бўлдим. Ўтган йилда Божхона институтини битириб, икки ой аввал турмуш қуришган. Куёв Тошкент шаҳридан, келин Наманган вилоятидан. Ҳозирда Фарғона вилоятидаги чегара божхона постларида хизмат қилишади.
Яқинда Давлатимиз Раҳбарининг божхона органларига кўрсатаётган ғамхўрлигининг ёрқин намунаси сифатида янги қурилган хизмат уйидаги хонадонлардан бирига кўчиб киришибди. Хонадонда мебелидан тортиб, маиший техника буюмларигача таъминлаб қўйилган, содда қилиб айтганда, "яшаб беришса", бўлгани!
Иккаласини ҳам кўзида қувонч порлаб турибди!
- Ҳусан ака, қаранг-да, Давлатимиз бизни 4 йил ўқитди, едирди, кийдирди, ўқишдан кейин иш билан таъминланди. Мана энди уй-жой билан таъминлаяпти! Бунга жавобан энди фақат ва фақат виждонан хизмат қилсак, бўлгани! Отам вафот этганлар, икки нафар укам бор. Улар мени ортимдан эргашади, тўғрими? Мен тўғри йўлдан юрсам, улар ҳам шу тўғри экан деб билади. Шу учун ҳам елкамда масъулият катта. Сидқидилдан, ишимни яхши кўриб, хизмат қилишим шарт! - дейди куёв.
Шу топда ўзимнинг 16 йил аввал энди оила қурган йилларим ёдимга тушди. Маошнинг учдан икки қисми ижарага кетар, эру хотиннинг топганимиз еб-ичишдан ортмасди. Ростдан ҳам ҳозирги ёшларга ҳавасим келди.
Тўғри йўлдан юрса, Ватанга хизмат қилса, Президентимиз айтганларидек, ҳеч бирлари ҳеч қачон кам бўлишмайди!