#маълумот
Эски 100 долларлик банкнотлар бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ❗️
Марказий банкнинг маълум қилишича, 2009 йилгача эмиссия қилинган эски 100 АҚШ доллари банкнотлари ҳеч қандай чекловларсиз расмий курсда сотилади ва сотиб олинади. Эски банкнотлар барча давлатларда қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.
❓Банкларда шикастланган долларлар бўйича қандай тартиб қўлланилади?
▪️«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасига асосан, банклар жисмоний шахслар билан барча турдаги валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириши шарт. Бунда: Шикастланган бўлса-да, муомалага яроқли банкноталарни қабул қилишдан бош тортишга йўл қўйилмайди. Муомалага яроқсиз деб топилган банкноталар инкассацияга қабул қилинади.
❓Банклар қайси ҳолларда комиссия олади?
▪️Шикастланган ёки муомалага яроқсиз банкноталарни хорижий эмитент банкларда алмаштириш жараёнида банк транспорт (йўл) харажатлари, корреспондент банк ёки хорижий банкнинг комиссиясини қоплаш мажбуриятига эга. Шу сабабли, банклар томонидан ушбу харажатларни қоплаш мақсадида воситачилик ҳақи ундирилади.
❓Қандай банкноталар муомалага яроқсиз ҳисобланади?
☑️ Қонуннинг 38-моддасига кўра, қуйидаги шикастланишлар аниқланган ҳолда банкноталар яроқсиз деб топилади:
◦ Бўлакларга ажратилган ёки ёпиштирилган;
◦ Ранги ўзгарган, ёки ўчган;
◦ Куйган ёки кимёвий моддалар таъсирида шикастланган;
◦ Тасвирлари ва ҳимоя элементлари (сув белгиси, ҳимоя иплари ва бошқалар) сезиларли даражада шикастланган;
◦ Геометрик ўлчами сезиларли ўзгарган.
❓Муаммоларга дуч келсангиз, нима қилиш керак?
Агар банкларда долларлар билан боғлиқ қандайдир қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг ишонч телефони (71) 200-00-44 ёки ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Банкхабар
Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz