HUQUQ VA MEHNAT|UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


⚖️ «HUQUQ VA MEHNAT|UZ» telegram канали Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи барча ходимларга, ишчи ва меҳнаткашларга меҳнат қонунчилигига мувофиқ халқаро стандартлар бўйича ишончли маълумотлар бериб боради.
👉🏻 @murojaat_va_savol_bot 👈🏻

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


#маълумот

Масафавий шакилда ўқиётганларга иш ҳақи саланадиган таътил берилиши масаласида

Мана семестр охирида масофавий таълим олувчиларнинг ўзлари ўқиётган ОТМларда имтиҳонлар бошланган. Уларга иш ҳақи сақланган таътил бериш масаласида кўплаб саволлар келмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 03.10.2022 йилдаги 559-сон билан тасдиқланган "Олий таълим ташкилотларида масофавий таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 22-бандига асосан Иш фаолиятини масофавий таълим билан қўшиб олиб бораётган талабаларга семестр охирида якуний баҳолашдан ўтиш, битирувчиларга эса якуний давлат аттестациясини топшириш, битирув малакавий ва магистрлик ишини ҳимоя қилиш учун камида 15 календарь кун муддатга иш ҳақи сақланган ҳолда таътил берилади. деб белгилнагн.

Шу ўринда савол туғилади агар талаба учун бу ўқиш иккинчи ОТМ бўлса яъни олдин ҳам бакалавр даражасини олган бўлса, ҳам бўланадими?

Ҳа тўланади. Гарчи МКнинг 386-моддасида Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилиши белгиланган бўлса-да, "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги қонуннинг 18-моддаси 5-қисмига кўра Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирликнинг ёки идоранинг ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун махсус ваколати бўлса, ушбу орган қабул қилган ҳужжат бир хил мақомдаги бошқа вазирлик ёки идора томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлади.

Яъни бу ерда Вазирлар Маҳкамаси айни масофавий таълим шаклини тартибга солиш бўйича низом қабул қилмоқда ва мазкур низомда масофавий таълим шаклида ўқиётганларга алоҳида имтиҳон топшириш учун кафолатлар берилмоқда.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Меҳнат муносабатларида 18 ёшгача бўлган ходимларга қўлланиладиган қўшимча имтиёзлар:

▪️энг кам иш ўринлари ҳисобидан захирадаги иш ўринларига маҳаллий меҳнат органларининг йўлланмаси билан ишга жойлашиш кафолатланади;

▪️меҳнат шароити зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишларда, ер ости ишларида, шунингдек бажарилиши уларнинг ҳаётига ва соғлиғига, хавфсизлигига ва маънавий жиҳатдан камол топишига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда (тунги кафе ва клубларда, спиртли ичимликларни, тамаки маҳсулотларини, гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни, токсик препаратларни ишлаб чиқариш, ташиш ҳамда сотиш ва бошқалар) ишлатиш тақиқланади;

▪️меҳнатга оид якка тартибдаги ҳуқуқий муносабатларда катта ёшдаги ходимлар билан тенг ҳуқуқларга эга бўлади;

▪️иш вақтининг давомийлиги 15-16 ёшгача ходимлар учун ҳафтасига 24 соат;

▪️16-18 ёшгача ходимлар учун ҳафтасига 36 соат;

▪️ўқишдан бўш вақтида ишлаётган ўқувчиларнинг иш вақти давомийлиги юқорида назарда тутилган иш вақти энг кўп давомийлигининг ярмидан ошиши мумкин эмас;

▪️хизмат сафарига юбориш, тунги ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиш тақиқланади;

▪️давомийлиги камида 30 календар кун бўлган йиллик меҳнат таътили берилади (таътилдан йилнинг ўзлари учун қулай бўлган исталган вақтида фойдаланиши мумкин);

▪️меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя этишдан ташқари, маҳаллий меҳнат органининг розилиги билан йўл қўйилади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#янгилик

Бугун Сенатнинг ялпи мажлисида бир қанча қонунчиликка ўзгартириш киритишни кўзда тутувчи норматив ҳужжатлар маъқулланди. Президентга юборилди


1. Маст ҳайдовчиларга жарима миқдори оширилиб, такрорий ҳолатда 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда

Сенаторлар бу ҳақдаги қонунни маъқуллади.

Қонунга кўра, транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик учун белгиланган жарима базавий ҳисоблаш миқдори 40 баравар (15 млн сўм) этиб белгиланди. Бунга қадар 25 баравар эди.

Ушбу ҳолат такроран содир этилганда, ҳайдовчи жиноий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини видео ёки фотога олиб интернетга қўймаслик бўйича чекловлар ўрнатилмоқда.

Унга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото ёки видеотасвирни уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатганлик, шу жумладан интернетда тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади. Мазкур ҳуқуқбузарлик учун жарима миқдори 20 баравардан 50 бараваргача этиб белгиланди.

3. “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши билан прописка тизими тўлиқ бекор бўлади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

ДЕКРЕТ ПУЛИДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ УНДИРИЛАДИ(МИ)?!

Солиқ кодекси 365-моддасида солиқ тўловчининг жами даромади жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш обекти эканлиги белгиланган.

Жами даромад нима деган савол туғилиши мумкин. Солиқ кодекси 368-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг резидентларининг (тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами бир юз саксон уч календар кундан кўпроқ Ўзбекистонда ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар солиқ резидентларидир.) - Ўзбекистон Республикасидаги ва унинг ташқарисидаги манбалардан олинган даромадлари уларнинг жами даромадлари деб юритилади. 

❗️Бироқ мазкур қоидага истиснолар ҳам мавжудлигини унутмаслик керак. Яъни, давлат пенсиялари, ижтимоий суғурта (ҳомиладорлик ва бола туғилганда бериладиган туғиш нафақалари, қўшимча дам олиш куни, дафн этиш) бўйича нафақалар жисмоний шахснинг жами даромадлари таркибига киритилмаслиги юқоридаги Кодекснинг 369-моддаси биринчи қисми 7-бандида мустаҳкамлаб қўйилган.

Демак, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси жисмоний шахсларнинг жами даромадлари таркибига киритилмаганлиги сабабли олинган нафақадан даромад солиғи ундирилмайди.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Жуда кўп ташкилотларда дам олиш куни ходимларни ишга жалб қилиш одатий тусга айланган.

Дам олиш кунини оила даврасида эмас, ишхонада ўтказган ходимларнинг қандай ҳуқуқлари бор?

Умумий қоидага кўра, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади. Бу ҳақида Меҳнат кодексининг 209-моддасида айтилган. Лекин мана шу 209-модданинг ўзида дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ходимларни ишга жалб қилиш мумкинлиги бўйича айрим истисно ҳолатлар ҳам кўрсатиб ўтилган.

Шундан келиб чиқиб, биз дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилиш амалиётини иккига ажратиб оламиз:

биринчиси, ходимнинг розилиги билан, иккинчиси, ходимнинг розилигисиз ишга жалб қилиш.

❗️Ходимнинг розилиги билан ишга жалб қилиш

Биринчиси: Меҳнат кодексининг 209-моддаси 2-қисмига кўра, агар корхона ёки ташкилотнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган муайян ишларнинг бажарилишига боғлиқ бўлса ва ўша ишларни шошилинч бажаришга зарурат туғилган тақдирда, ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш мумкин. Фақат бундай ишларнинг рўйхати жамоа шартномасида, агар жамоа шартномаси бўлмаса, иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилган бошқа ҳужжатида, агар иш берувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлса, ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган бўлиши керак. Бундай ҳолатларда ходимларни ишга жалб қилиш фақатгина уларнинг розиликлари асосида амалга оширилади.

Иккинчиси: Ишлаб чиқариш узлуксиз бўладиган корхона ва ташкилотлар бор. Бундай ташкилотларда муайян ишларни ишланмайдиган байрам кунларида ҳам амалга оширишга йўл қўйилади. Масалан, ишлаб чиқариш техник шароитларга кўра тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишларни ёки аҳолига хизмат кўрсатиш заруратини юзага келтирадиган ишларни, бундан ташқари, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини назарда тутяпмиз. Бундай вазиятларда ҳам ходимларни уларнинг розилиги билан дам олиш, байрам ва ишланмайдиган кунларда ишга жалб қилиш мумкин.

❗️Ходимнинг розилигисиз ишга жалб қилиш

Меҳнат кодексининг 210-моддасига асосан ходимнинг розилигисиз дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:

▪️биринчиси, табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек, ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемия ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;

▪️иккинчиси, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;

▪️учинчиси, марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт ва алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун;

▪️тўртинчиси, иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.

Меҳнат кодексининг 396-моддасига асосан ҳомиладор аёллар, ўн тўрт ёшга тўлмаган боланинг (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин.

Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимларни асоссиз ишга жалб қилиш қонунбузарликдир.

Каналга уланиш
👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

ПЕНСИОНЕРЛАР ИШЛАШИ МУМКИН ЭМАС(МИ)?

Юқори турувчи ташкилотдан хат келган ишловчи пенсионерларни бўшатиш тўғрисида. Ташкилотимизда пенсияга чиқиб ишлаётганлар бор, уларни ҳам меҳнат шартномасини бекор қилаверамизми юқори турувчи ташкилотни хатига асосан?

Юқори турувчи ташкилот хати меҳнат қонунчилигига зид. Бўшатмоқчисиз ҳам дейлик, қайси асос билан бўшатасиз уларни?!

Меҳнат кодекси 161-моддаси 1-қисмига кўра, номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак.

Бундан ташқари, ходимни мажбурлаб ариза ҳам ёздира олмайсиз. Олий суд Пленумининг тегишли қарорида шундай дейилади:

Меҳнат шартномасини бекор қилишга ходим шу ташкилотдаги ишни ҳақиқатда ташлаб кетиш истагини билдирган ёзма аризасига биноан йўл қўйилади. Судлар даъвогарнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани иш берувчининг қистови натижасида берганлиги тўғрисидаги важларини синчковлик билан текширмоқлари лозим. Бунда судларнинг эътибори, ходимни ариза ёзишга нафақат мажбурлаш, босим ёки тазйиқ ўтказиш, балки ходимда меҳнат муносабатларини тугатиш истаги бўлмай туриб, иш берувчи томонидан уни ариза ёзишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари ҳам қистов сифатида баҳоланиши лозимлигига қаратилсин (https://lex.uz/docs/-6684613 21-банди).

Эски Меҳнат кодексида ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонунчиликка мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда 100-модда 2-қисм 7-банди билан иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эди.

Амалдаги Меҳнат қонунчилиги бўйича эса ходимнинг айнан пенсия ёшига тўлганлиги важи билан иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас.

Демак, пенсионерларни айнан пенсия ёшига тўлиши муносабати билан иш берувчи ташаббусига кўра меҳнат шартномани бекор қилиш асоссиздир.

Пенсионер билан бошқа асослар билан шартномани бемалол бекор қилиш мумкин. Масалан, пенсионер айбли хатти-ҳаракатлар содир этса, у билан меҳнат шартномасини меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги ёки ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан бекор қилиш мумкин ва ҳоказо.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Тунда кўчада юрганларни PPX олиб кетишга ҳаққи борми?


Мен бу ҳолатга кўп дуч келдим, кечаси соат 23:00 дан кейин кўчада сайр қилиб юрсак, масалан, гоҳ ёлҳиз гоҳ ўртоқлар билан PPX ходимлари келиб олиб кетиб қолишяпти, шунга хақлари борми, шундай қонун борми, чиқарилганми. Биз кечки пайт бўса ҳам маст ҳолатда бўлмасак, бирон жиноят қилаётган бўлмасак бировни тинчини бузиб безовта қилмаётган болсак ҳам олиб кетишга хақлари борми?

Эксперт Муҳаммадамин Каримжонов:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-июлдаги 399-сон “Ички ишлар органлари патрул-пост хизмати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2023-йил 1-январдан бошлаб ички ишлар органлари фаолиятига босқичма-босқич “Э-патрул” тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилди ҳамда барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, ички ишлар органлари патрул-пост хизмати ходимларининг фаолияти “бодикамера”дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилди. Манба: https://lex.uz/docs/-6126561

Патрул-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки “Э-патрул” тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:

▪️шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;
▪️шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
▪️қонунчиликка мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.

❗️Ходим шахсни тўхтатиб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни ва “Э-патрул” тизими орқали унинг шахсини аниқлашни талаб қилганда шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётганлиги сабаблари ва асосларини тушунтириб бериши шарт, бундан хизмат доирасидаги маълумотлар мустасно.

Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда шахсига аниқлик киритиш учун ички ишлар органларига олиб борилади:

▪️унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда;
▪️қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланган ҳолларда;
▪️шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатган ҳолларда;
▪️жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланган ҳолларда (жойида маъмурий баённома тузиладиган ҳоллар бундан мустасно).

Демак, PPX ходимлари Сизни исталган пайт ички ишлар бўлимига олиб кета олмайди.

❗️Диққат! PPX ходимлари Сизни тўхтатганда қочманг, бақир-чақир қилманг, жанжал кўтарманг! Ўзингизни босиқ ва хушмуомала тутинг! Акс ҳолда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасига кўра Сизни Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармасликда айблаб 15 суткагача қамашлари ҳам мумкин (худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса)!

❗️“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун https://lex.uz/docs/-3027843 ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-июлдаги 399-сон қарори https://lex.uz/docs/-6126561 билан танишиб чиқинг! Ҳуқуқингизни билинг ва талаб қилинг!

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

ПЕНСИЯ НИМА-Ю НАФАҚА НИМА, УЛАРНИ ФАРҚИ НИМА ?

Кўпчилик пенсия ва нафақа тушунчалари бир маъноли деб ҳисоблайди, яъни пенсия нафақа сўзининг русчаси деб ўйлашади (аслида, нафақа рус тилига “пособие” деб таржима қилинади). Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ҳам фойдаланувчилар пенсионер ва нафақахўр тушунчаларини синоним сифатида ноўрин ишлатишади.


❗️Пенсия нима?

Пенсия – бу маълум иш стажига эга бўлган фуқароларга ва уларнинг оилаларига давлат томонидан тўланадиган ижтимоий таъминот ҳисобланади.

❗️Нафақа нима?

Нафақа эса, — ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга бериладиган пул тўлови ҳисобланади.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, пенсия маълум иш стажига эга бўлган фуқароларга тайинланади. Етарлича иш стажига эга бўлмаган қарияларга, ногиронлиги бўлган шахсларга хамда ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган шахсларга, кам таъминланган оилаларга ва ишсизсизларга, шунингдек, меҳнат шартномаси бекор қилинган айрим ҳолатларда ва ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан нафақалар берилади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима интизомий жажосини қўллаш ҳақида

Иш берувчи хайфсан эмас бирданига 30 фоиз жаримани қўллаши мумкинми? 30 фоиз жарима бўлганда премиялар ва бошқа устамалар одатдагидек давом этадими, айтмоқчиманки 1 йил давомида улар ҳам кесилмайдими

Ходимга бирданига ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима қўлланилиши мумкин. Агар ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилган бўлса, ходимга бирданига ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима ҳам қўлланилиши мумкин.

Кўпчиликда интизомий жазолар кетма-кет қўлланилиши шарт, деган нотўғри қараш бор. Яъни, биринчи марта ножўя хатти-ҳаракат содир қилган шахсга ҳайфсан, сўнг жарима ва ниҳоят меҳнат шартномасини бекор қилиш каби.

Аслида, интизомий жазоларни кетма-кет қўллаш шарт эмас. Ножўя хатти-ҳаракатнинг оғирлиги, уни содир қилиш ҳолатлари, ходимнинг хулқ-атворини ҳисобга олиб, иш берувчи исталган турдаги интизомий жазодан бирини қўллаши мумкин.

Меҳнат кодекси 313-моддаси 3-қисмига кўра, интизомий жазо чорасини танлаш ҳуқуқи иш берувчига тегишлидир. Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

Фақатгина ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳамда меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилиши шарт.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Пенсияни ҳисоблаш учун неча йиллик иш ҳақи ҳисобланади?


“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига асосан пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан таркиб топади:

пенсиянинг таянч миқдоридан;

иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан;

пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2022 йилдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, иш ҳақи ҳисобланган иш ҳақи суммасидан олинади.

Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.

Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун тақдим этилган аризада ушбу банднинг биринчи хатбоши талабларидан келиб чиққан ҳолда у танлаган беш йиллик давр кўрсатилади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Даъво муддати жорий қилинмайдиган ҳолатларни биласизми?

Даъво муддати
— шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир.

Умумий
даъво муддати 3 йил ҳисобланади.

Шунингдек, айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин.

Даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди (163-модда):

▪️шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга;
▪️омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига;
▪️фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;
▪️жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;
▪️мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам бартараф этиш ҳақидаги талабларига;
▪️мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга;
▪️қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Эски 100 долларлик банкнотлар бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ
❗️

Марказий банкнинг маълум қилишича, 2009 йилгача эмиссия қилинган эски 100 АҚШ доллари банкнотлари ҳеч қандай чекловларсиз расмий курсда сотилади ва сотиб олинади. Эски банкнотлар барча давлатларда қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.

❓Банкларда шикастланган долларлар бўйича қандай тартиб қўлланилади?
▪️«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасига асосан, банклар жисмоний шахслар билан барча турдаги валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириши шарт. Бунда: Шикастланган бўлса-да, муомалага яроқли банкноталарни қабул қилишдан бош тортишга йўл қўйилмайди. Муомалага яроқсиз деб топилган банкноталар инкассацияга қабул қилинади.

❓Банклар қайси ҳолларда комиссия олади?
▪️Шикастланган ёки муомалага яроқсиз банкноталарни хорижий эмитент банкларда алмаштириш жараёнида банк транспорт (йўл) харажатлари, корреспондент банк ёки хорижий банкнинг комиссиясини қоплаш мажбуриятига эга. Шу сабабли, банклар томонидан ушбу харажатларни қоплаш мақсадида воситачилик ҳақи ундирилади.

❓Қандай банкноталар муомалага яроқсиз ҳисобланади?
☑️ Қонуннинг 38-моддасига кўра, қуйидаги шикастланишлар аниқланган ҳолда банкноталар яроқсиз деб топилади:
◦  Бўлакларга ажратилган ёки ёпиштирилган;
◦  Ранги ўзгарган, ёки ўчган;
◦  Куйган ёки кимёвий моддалар таъсирида шикастланган;
◦  Тасвирлари ва ҳимоя элементлари (сув белгиси, ҳимоя иплари ва бошқалар) сезиларли даражада шикастланган;
◦  Геометрик ўлчами сезиларли ўзгарган.

❓Муаммоларга дуч келсангиз, нима қилиш керак?

Агар банкларда долларлар билан боғлиқ қандайдир қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг ишонч телефони (71) 200-00-44 ёки ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Банкхабар

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Декабрь ойида ишга қабул қилинган ходим, 2024 йил июнь ойида ўша йил учун меҳнат таътилида бўлган, лекин 2025 йил январь ойида жорий йил учун меҳнат таътилига чиқа оладими?

Меҳнат кодексининг 227-моддасига асосан, биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ишга қабул қилинганидан кейин узлуксиз олти ой ишлаганидан сўнг юзага келади. Агар ходим декабрь ойида ишга қабул қилинган бўлса, у 2025 йилнинг июнь ойигача олти ой ишлаган бўлади, бу эса унинг 2024 йил учун таътил олиш ҳуқуқига эга эканлигини билдиради.

Меҳнат кодексининг 230-моддасига асосан, ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йилги иш йили тугагунига қадар берилиши керак. Иш йили деганда ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври тушунилади (Меҳнат кодекси 225-модда).

Меҳнат кодексининг 228-моддасига биноан, иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади.

Шундан келиб чиқиб, ходим 2025 йилнинг январ ойида 2025 йил учун таътилга чиқиши мумкин. Чунки у меҳнат шартномасида белгиланган иш йилини тўлдирган (декабрь ойида ишга кирган) ва шу сабабли 2025 йил учун таътил олиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#маълумот

2025-йил Солиқ янгиликлари: солиқ ставкалари, имтиёзлар

▪️ҚҚС бўйича ўзгаришлар

▪️Акциз солиғи ставкалари

▪️Фойда солиғидаги ўзгаришлар

▪️Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи

▪️Юридик шахслар ер солиғи

▪️Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари

▪️Умумий овқатланиш корхоналари учун рағбатлантириш: ҚҚС қайтариш ва фойда солиғини 2 баробар камайтириш

▪️Айланмадан олинадиган солиқ бўйича

▪️Якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортишдаги ўзгаришлар

▪️2025-йилда ижара тўловининг минимал ставкалари

▪️Жисмоний шахслар мол-мулк солиғи

▪️Жисмоний шахслар ер солиғи

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш

Иш берувчи томонидан ходимга интизомий жазо қўлланган 3 ойдан сўнг касаба уюшмаси интизомий жазони олиб ташлаш бўйича илтимоснома киритган. Шу ҳолатда иш берувчи интизомий жазони олиб ташлаш керакми?

МКнинг 315-моддаси биринчи қисмига асосан Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак. Яъни интизомий жазонинг амал қилиш муддати бир йил, агар иш берувчи жазони ўз ташаббуси билан муддатидан олдин олмаса, бир йилдан сўнг ўз-ўзидан автоматик тарзда тугалланади.

Мазкур модданинг 3-қисмига кўра, иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. Интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Бу қисм масалага ойдинлик киритувчи энг муҳим қисм ҳисобланади. Бу ерда интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг ҳуқуқи дейилмоқда. Яъни гарчи касаба уюшмаси илтимоснома киритган бўлса-да, ходимдан интизомий жазони олиб ташлаш иш берувчининг ихтиёрида бўлади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК нима дегани ўзи?


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 10-моддасига асосан,

➖маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда қонунчиликка биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.

➖ Юқоридаги, Кодексда назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик, агар ўша ҳуқуқбузарлик ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмаган тақдирда қўлланилади. Яъни, айрим ҳуқуқбузарликлар тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Агар қилмиш учун ана шундай тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик белгиланган бўлмаса ана шунда маъмурий жавобгарлик чораси ишга тушади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❕Мурожаат: Мен ўз хоҳишимга кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим. Лекин ўтган иш йилим учун меҳнат таътилига чиқмагандим. Бу ҳолатда менга "отпускной" тўлаб бериладими?

Тошкент давлат юридик университети, эксперт Муҳаммадамин Каримжонов ушбу мурожаатга батафсил жавоб беради.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Интизомий жазоси бор ходимга KPI бўйича устама берилмайдими?

Кўпчилик ташкилотларда бугунги кунда ходимларнинг ойлик маошларига қўшиб бериладиган усталар уларнинг KPI кўрсаткичларига асосан берилиш тартиби йўлга қўйилган. Корхонада интизомий жазога тортилган ходимга гарчи унинг KPI кўрсаткичлари юқори бўлса-да интизомий жазо қўллангани боис унга KPI учун устама ҳақ тўланмаслиги билан боғлиқ масалалар ўртага чиқмоқда.

Қонунчилик бу масалага нима дейди?

Меҳнат кодексининг 299-моддаси 5-қисмига кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

Иш берувчилар шуни асос қилиб олишяпти-да интизомий жазоси бор ходимларга KPI тўловларини тўхтатишмоқда. Бироқ бу ерда гап рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳақида гап кетмоқда.

❗️ Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни бир-бирига қориштирмаслик керак.

МК 299-моддаси 4-қисмига кўра, иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида интизомий жавобгарликка тортилган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофотларни тўлаш тўғрисидаги масала мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларда ҳал қилинади.

Яъни агар ташкилотнинг мукофотлаш ҳақидаги тегишли низомларида алоҳида қоида белгиланмаган бўлса, интизомий жавобгарликка тортилган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган KPI учун устама тўланади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Мен декретда эдим, ишга чиқаман десам сиз ишлаётган штат қисқартиришга (сокращение) тушди деб менга иш беришмади. Мени 3 ёшга тўлмаган болам бор. Порталга ёзиб ишга чиқдим амаллаб . Лекин энди яна сокрашщение деб менга огоҳлантириш беришди. Шу тўрими?

Меҳнат кодекси 409-моддасига кўра, 3 ёшгача боласи бор аёл ёхуд 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга фақат ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 1, 4 ва 5-бандларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилади.

Яъни 3 ёшгача боласи бор аёл ёхуд 3 ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузса меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш мумкин бўлади.

Демак, Сизни 3 ёшга тўлмаган фарзандиз борлиги учун қисқартиришга асосан сизни ишдан бўшата олмайди.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz


#маълумот

Фуқаролар ўз ҳуқуқларини бузаётган мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан маъмурий судларга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди

16.01.2024 йил ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра,

➖ жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Каналга уланиш👉🏻@huquqvamehnatuz

20 last posts shown.