Huquqiy axborot Farg'ona


Channel's geo and language: Uzbekistan, Russian


Murojat uchun: @Vodiy7777

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Russian
Statistics
Posts filter




Forward from: Huquqiy axborot
Аввал хабар берганимиздек, Президент фармони билан пенсия тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилди.

Фармонга кўра 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ агар пенсияга чиққан шахс ишлашда давом этадиган бўлса, унга пенсиянинг ярми тўланар эди. Эндиликда пенсионернинг ишлаётганлиги ёки ишламаётганлигидан қатъий назар пенсияси тўлиқ тўлаб берилади.

Маълумки, қонунчиликка мувофиқ шахсга тайинланадиган пенсия миқдори махсус ҳисоб-китоб натижасида белгиланади. Бунда иш стажи ва иш ҳақи баланд бўлган шахсларга тайинланган пенсиянинг катта суммада чиқиши таъминланади.

Лекин ишлаган даврида олинган ойлик ҳар қанча катта бўлмасин, пенсияни ҳисоб китоб қилишда ишлатиладиган сумманинг максимал қиймати белгилаб қўйилган. Хусусан, Фармон қабул қилингунга қадар ушбу сумма энг кам иш ҳақининг 8 бараварини ташкил қилган. Масалан, шахс ишлаган пайтида айтайлик 2 млн сўм ойлик олган бўлса ҳам пенсияни ҳисоб-китоб қилишда унинг ойлиги 1 млн 621 минг сўм (ҳозирги энг кам иш ҳақи 202 730*8) бўлган деб қабул қилинарди, яъни белгиланган шу суммадан ошмасди.

Эндиликда, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баробаридан ўн баробаригача (ҳозирда 2 млн 27 минг 300 сўм) оширилади. Бу эса ўз ўзидан пенсияга чиқаётган шахсларга янада кўпроқ пенсия тайинлаш имконини беради.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми​
Йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль​ видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим қилмаслик ҳуқуқига эга

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми
Йўл-патруль хизмати ходимларининг патруль автомобилларида фойдаланиш белгилаб қўйилган тезликни ўлчаш мосламаларни хизматга алоқаси бўлмаган бошқа шахсларнинг транспорт воситаларига ўрнатиш ҳамда хизматни ўташга алоқадор бўлмаган фуқароларни жалб қилиш қатьиян тақиқланади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Биласизми
Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл-патруль хизмати ходимлари билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Транспорт воситаларини ижарага бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан (1015-сон, 14.12.2018 й) Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур Низомга кўра енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга ёзма тарзда тузилади.

Қисқа муддатли ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ органларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.

Қисқа муддатли ижара шартномасида тарафлар, яъни ижарага берувчи юридик шахс, ижарага олувчи (ижарачи) эса жисмоний шахс бўлади.

Шартнома тузиш учун ижарага олувчи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

👉 паспорт;
👉 ҳайдовчилик гувоҳномаси;
👉 тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома;
👉 гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Қисқа муддатли ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатнома асосида қабул қилиб олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори билан Суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, мажбурий келтириш учун суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, жиноят, маъмурий ёки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ажрими асос бўлади.

Фуқаролик ишлари бўйича суд мажлисига мажбурий келтириш вояга етмаганларга, ҳомиладор аёлларга, касаллиги, ёши ёки бошқа узрли сабабларга кела олмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Жиноят ишлари бўйича вояга етмаган шахсларни мажбурий келтириш уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар орқали амалга оширилади.

Мажбурий келтириш ички ишлар органлари томонидан соат 06:00 дан 22:00 гача бўлган вақт оралиғида амалга оширилади.

Мажбурий келтирилиши лозим бўлган шахсни яшаш ёки иш жойидан топишнинг имкони бўлмаса бу ҳақида қарор (ажрим) чиқарган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судья 5 кун муддатда хабардор қилиниши лозим.

Мажбурий келтириш билан боғлиқ харажатлар мажбурий келтирилган шахсдан ундирилади.

Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
​​​​​​#Сўраган_эдингиз
Ҳозирда ярим ставка ишлайман ва магистратура босқичига ўқишга кирдим. Ойлигимни контрактга йўналтирсам солиқ ундирилмайдими? (М.Н Тошкент шаҳри)

Ундирилмайди. Фуқароларнинг иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун йўналтирилганда улардан солиқ ундирилмайди.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot




Forward from: Huquqiy axborot
​#Тайинлов
Джамшид Абдусаламович Абдусаламов “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг истиқболли ривожлантириш ва инвестициялар бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
#Тайинлов
Дилорам Гафурджановна Ташмухамедова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказига директор, Дилдора Мирсабитовна Каримова ва Дилбар Магрибжановна Алимжанова ушбу марказ директор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, “Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
​​#Сўраган_эдингиз
Келиним хиёнат қилганлиги сабабли ўглим ажрашмоқчи. Ўртада бола бор. Хиёнаткор аёлга боласининг тарбиясини ўглим ишонмаяпти. Бундай холатда бола отада коладими? (А.Д, Андижон вилояти, Хўжаобод тумани)

Ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади.

Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, боланинг тақдири суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, боланинг ёшини, ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
​#Сўраган_эдингиз
Хусусий мактаб очмоқчи эдим. Хусусий мактаб очиш учун қандай талаблар бор? (А.Ф, Андижон шаҳри)

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш кўрсатиш учун лицензия олиш лозим. Лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилади.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш бўйича лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатлар давлат хизматлари марказларига тақдим этади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига юборади:

👉 ариза;

👉 ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг хулосалари;

👉 педагог кадрлар ҳақида маълумот;

👉 ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари;

👉 ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия даъвогари томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot




Forward from: Huquqiy axborot
​#Биласизми:
Мактабда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

👉 кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

👉 қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

👉 баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉 ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot








Forward from: Huquqiy axborot
#Тайинлов
Нурбек Эргашович Юлдашов Ҳукумат қарори билан Республика “Қоракўлчилик” уюшмасининг раиси, Неъмат Маматович Жумақулов уюшма раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Forward from: Huquqiy axborot
“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури бўйича

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

20 last posts shown.

27

subscribers
Channel statistics