#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ҳукумат қарори (49-сон, 29.01.2025 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус электрон платформа (Платформа) орқали шакллантирилади.
🗓2025/2026 ўқув йилидан:
🔹олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси Платформада жамланган маълумотлар ва меҳнат бозори талабини таҳлил қилиш асосида аниқланади;
🔹кадрларга бўлган эҳтиёж 4 йиллик даврга ишлаб чиқилиб, ҳар йили меҳнат бозорининг ўзгариш тенденциялари, ҳудудларда ижтимоий соҳа муассасалари ва иқтисодиёт тармоқларини кадрлар билан таъминлашни инобатга олган ҳолда, Платформага тегишли тузатишлар киритиб борилади.
🌐 Платформага қуйидаги маълумотлар киритиб борилади, жумладан:
▪️иқтисодиёт тармоқларида расман банд бўлган аҳоли сони;
▪️давлат ва нодавлат ОТМлари битирувчиларининг ўқишни тамомлагандан сўнг расман бандлиги тўғрисидаги маълумотлар;
▪️меҳнат ресурслари баланси, меҳнат бозорида мавжуд бўш иш ўринлари, иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлик даражаси ҳақида;
▪️"Олий таълим жараёнларини бошқариш (НEMIS)" ахборот тизимида мавжуд битирувчилар ва ОТМлар тўғрисида;
📚 Низом қуйидагиларни назарда тутади:
🔸давлат буюртмасини шакллантиришда маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва буюртмани юқори турувчи органларга тақдим этиш;
🔸иш берувчиларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби;
🔸иқтисодиёт тармоқларини мутаносиб ривожлантириб бориш мақсадида давлат буюртмасини шакллантиришда устуворлик бериладиган йўналишларни аниқлаш.
✅ 2025 йилдан 4 йиллик давр учун давлат буюртмаси параметрларини олий маълумотли кадрларга бўлган талаб прогнозига мувофиқ равишда тасдиқлаш учун таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига ҳар йили 1 майга қадар киритиш таъминланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️Олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус платформа орқали шакллантирилади