#Қонунчиликдаги_янгиликлар
🔰Фармонга кўра, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга қаратилган “Мамлакат келажаги – қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан” ғояси асосида адлия органлари ва муассасалари, шу жумладан Тошкент давлат юридик университети ва юридик техникумлар қуйидагиларга масъул ҳисобланади:
🔹ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, уларда қонунларга ҳурмат, мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳамда ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган комплекс ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилишга;
🔹адлия органлари ва муассасаларига ёшларнинг ташрифини ташкил қилиш орқали “Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам” тадбирларини ўтказиб боришга;
🔹ҳуқуқшунослик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш, ёшларда ушбу касбга нисбатан ҳурмат ва фахр туйғуларини шакллантириш, уларни ҳуқуқий билим олишга қизиқтириш бўйича амалий тадбирларни ташкил қилишга;
🔹ёшларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга қаратилган онлайн ҳуқуқий саводхонлик мактабини ташкил этиш ва у орқали бепул ҳуқуқий ўқув курсларини жорий этишга;
🔹таълим муассасаларида “Ҳуқуқий билимлар ойлиги”ни ўтказиб бориш ва ёшларнинг ҳуқуқий билим олишларини рағбатлантиришга қаратилган турли ҳуқуқий мавзулардаги семинар-тренинглар ва танловларни ташкил қилишга.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
❗️Ёшларда “Мамлакат келажаги – қонунга итоаткор ва ҳуқуқбузарликка тоқатсиз ёшлар билан” ғояси асосида ҳуқуқий иммунитет шакллантирилади