✅ Қўшкўпир туманидаги "Қадрият" маҳалласида ички хўжалик йўлларига қум- шағал аралашмаси ётқизиш ишларини ташкил этиш бўйича ўқув амалий машқи ўтказилди.
✅ Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди. Туман бўйича 18,7 км узунликдаги ички тупроқ йўлларга қум- шағал аралашмасини ётқизиш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун 70 тадан зиёд махсус техника, 300 нафардан ортиқ ишчилар жалб этилган.
✅ Шунингдек, маҳаллада ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида электр, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, кўчаларни ободонлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш тадбирлари давом этмоқда. Маҳалла аҳли учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Маҳаллалар ободлиги ва аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган бундай тадбирлар вилоятимизнинг бошқа туманларида ҳам бошлаб юборилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram