Jo'rabek Raximov - Xorazm viloyati hokimi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Telegram


Xorazm viloyati hokimi Jo'rabek Raximovning rasmiy kanali
Facebook: facebook.com/hokimxorazm
Instagram: instagram.com/hokimraximov

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Telegram
Statistics
Posts filter


Forward from: Xorazm.uz
Бугун Янгиариқ туманидаги “Хўжалар” маҳалласида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари асосида амалга ошириладиган тадбирларни намунали ташкил этиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди.

✅ Белгиланган чора-тадбирлар бўйича маҳаллада 5 км ички йўлларни шағаллаштириш, 1,1 км қисмини асфальт қилиш, 2 км пиёдалар йўлакчаси қуриш, 60 дона тунги ёритгичлар ўрнатиш режалаштирилган. Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги 3 та трансформатор мукаммал таъмирланади, 1 таси янгидан ўрнатилади, 3 км электр линиялари реконструкция қилинади. 5 км узунликдаги газ қувурлари тартибга келтирилади, 1 км ичимлик суви тармоқлари реконструкция қилинади. Бундан ташқари кўчалар ва уй-жойларни ободонлаштириш, томорқаларни тартибга келтириш, кўчат экиш, ўз-ўзини банд қилиш орқали оилалар даромадларини ошириш ва камбағалликдан чиқариш, спорт соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
🌐 Xorazm.uz 💬 Facebook Telegram 🌐 Instagram ▶️ Youtube


Forward from: Xorazm.uz
Сайёр қабул

✅ Халқ билан мулоқотда бўлиш, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини ўрганиш мақсадида жойларда ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар мавжуд иқтисодий-маиший муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.Натижада кўплаб муаммоли масалалар жойида ҳал этилиб, қонун устуворлиги, ижтимоий адолат тамойиллари ижроси таъминланмоқда.

Бугун Қўшкўпир туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Унда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган 82 нафар фуқаронинг талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва шаҳар ҳокимликлари вакиллари иштирокида ўрганилиб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
🌐 Xorazm.uz 💬 Facebook Telegram 🌐 Instagram ▶️ Youtube


Forward from: Xorazm.uz
Бугун Боғот туманидаги "Тўпчи" маҳалласида ички хўжалик йўлларига қум-шағал аралашмаси ётқизиш ишларини ташкил этиш бўйича ўқув амалий машқи ўтказилди.

✅ Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди. Бу йил туманда барча дастурлар доирасида 45 км умумфойдаланувдаги ва 45 км ички йўллар таъмирланади. Шундан ички йўлларнинг 15 км қисмига асфальт ётқизилади, 30 км қисми шағаллаштирилади. Ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида электр, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, кўчаларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Тадбир давомида маҳалла аҳли учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ва чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
🌐 Xorazm.uz 💬 Facebook Telegram
🌐 Instagram ▶️ Youtube


Forward from: Xorazm.uz

4 last posts shown.