#Ҳадис
Али ибн Рабийъадан ривоят қилинади. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу отларини мингани келиб, оёқларини уловга қўйганларида «Бисмиллаҳ», дедилар. Қачонки, унинг устига ўрнашганларида «Алҳамду лиллаҳиллазий саххара лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн ва инна ила роббина ламунқолибун», деб айтдилар. (Маъноси: «Бизга буларни бўйсундириб қўйган Зотга ҳамд бўлсин. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Барчамиз Парвардигоримизга қайтувчидирмиз».) Сўнгра уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва уч марта «Аллоҳу акбар», сўнгра «Субҳанака инний золамту нафсий фағфирлий иннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта», деб кулиб қўйдилар. «Эй мўминларнинг амири, қайси нарсадан куляпсиз?» дейилганида, у зот айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам худди шу амални қилиб кулганларида, «Эй Расулуллоҳ, нима нарсадан кулдингиз?», деганимда, у зот: «Албатта Раббинг бирор банда гуноҳимни кечир, деб айтса, У: «Мендан бошқаси кечира олмаслигини билади», деб ажабланади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
@hodiy_uz