Hodiy_uz | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Navoiy shahar bosh imom-xatibi Dilshod domlaning rasmiy sahifasiga xush kelibsiz !
Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlar :
Telegram: https://t.me/hodiy_uz
Instagram.com/oqtoshmasjidnavoiy
Tik Tok: www.tiktok.com/@hodiy.uz
Murojat uchun: @hodiy_uz_adminn

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#ҳадиси

ДУНЁДА ГЎЁКИ ҒАРИБ ЁКИ ЙЎЛОВЧИ МУСОФИР КАБИ БЎЛГИН

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг елкамдан ушлаб:

«Дунёда гўёки ғариб ёки йўловчи мусофир каби бўлгин», дедилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо (мана шу сўзни эшитганларидан кейин): «Қачон кечлатсанг, тонг бўлишини кутма! Қачон тонг оттирсанг, кеч киришини кутма! Соғ пайтингда касал пайтинг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол. Ҳамда тириклик пайтингда ўлиминг учун ҳам (тайёргарлик қилиб) ол», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

@hodiy_uz


بسم الله الرحمن الرحيم

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ ‎﴿٤٠﴾

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман.

Эй Роббим, мени доимо намозни тўкис адо этувчи қил. Зурриётимдан ҳам намозхонларни чиқар. Эй Роббимиз, дуойимни ижобат қил, ибодатимни ўзинг қабул қил.

Иброҳим сураси 40-оят.

@hodiy_uz


Шаъбон ойига киришда ўқиладиган дуо:

Аллоҳим бизларнинг бирорта ҳам гуноҳимизни қолдирмай мағфират қил, бирорта ҳам беморимизни қолдирмай шифо бер, бирорта ҳам мусибат етганимизни қолдирмай офият бер, бирорта ҳам адашганимизни қолдирмай ҳидоят қил, бирорта ҳам қарздоримизни қолдирмай қарзини адо эт, бирорта ҳам мусулмон маййитни қолдирмай раҳматингга ол.

Омин.

@hodiy_uz


Солиҳ фарзандмисиз? Текшириб кўринг:

“Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?” – сўралди олим инсондан. Олим киши жавоб берди: “Ота-онангни ҳақига дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онагни доимо дуода эсласанг - демак сен солиҳ инсонсан. Бунга далил ушбу ҳадисдир: «Инсон вафот этса, унинг барча амаллари тўхтайди, факат учта амали давом этади: садақаи жория, фойда олинадиган илм ва унинг ҳақига ДУО ҚИЛАДИГАН СОЛИҲ ФАРЗАНД».
Парвардигор! Ота-онам менга гўдаклигимда раҳм қилганларидек - сен ҳам уларга раҳм қил!
Парвардигор! Барчаларимизни дунёда солиҳлардан бўлиб яшашимизни, охиратда эса пайғамбарлар, сиддиқлар ва солиҳ инсонлар билан бирга бўлишимизни насиб айла!

@hodiy_uz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
​🔭Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1-куни  2025 йил 31-январь жума кунига тўғри келмоқда.

🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
🤲 Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!".

🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир.

☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти).

@hodiy_uz


​Дунёда модаси ўзгармаган ягона кийим кафандир:
- ҳамон оқ;
- ҳамон ёқасиз;
- ва ҳамон чўнтаги йўқ.


@hodiy_uz


#КУН_ҲАДИСИ

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта

«Аллоҳумма, ажирний минан-наар»

(Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди.
Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишингни битиб қўяди», дедилар».

@hodiy_uz


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@hodiy_uz


#КУН_ОЯТИ

وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَا تَأۡتِينَا ٱلسَّاعَةُۖ قُلۡ بَلَىٰ وَرَبِّي لَتَأۡتِيَنَّكُمۡ عَٰلِمِ ٱلۡغَيۡبِۖ لَا يَعۡزُبُ عَنۡهُ مِثۡقَالُ ذَرَّةٖ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَلَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَلَآ أَصۡغَرُ مِن ذَٰلِكَ وَلَآ أَكۡبَرُ إِلَّا فِي كِتَٰبٖ مُّبِينٖ

Куфр келтирганлар: «Бизга
(қиёмат) соати келмас», дедилар. Сен: «Йўқ! Ғойибни билгувчи Роббим ила қасамки, у сизларга албатта келур. У зотдан осмонлару ердаги зарра вазнича, ундан кичик нарса ҳам, катта нарса ҳам ғойиб бўлмас. Илло, ҳаммаси очиқ китобдадир», деб айт.

Сабаъ сураси 3 оят

Дўстларингизга ҳам улашинг

@hodiy_uz


Севинч учун сабаб қидиряпсизми?..

Соғликда-омонликда тонг оттирдик. яна бир имкон тақдим этган аллоҳга шукурлар бўлсин!!!

Ассалому алайкум!
Хайрли кунлар...

@hodiy_uz


Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу айтадилар: Киши олтмиш йил намоз ўқийди аммо, унинг бирорта намози қабул бўлмаган бўлади.
Бунинг сабаби нимада?-деб сўрадилар.
Абу Ҳурайра: Рукуъ, сажда, қиём ва хушуъси мукаммал бўлмагани учун, деб жавоб бердилар.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу айтадилар: Бир кишининг соч соқоли исломда оқаради-ю, аммо намозларидаги бирорта ракъатни ҳам мукаммал адо этмаган бўлади.
Қандай қилиб, эй амирул муъминийн?-деб сўрадилар.
Умар ибн Хаттоб: рукуъ ва саждасини тўлиқ қилмагани учун, деб жавоб бердилар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтадилар: инсонларга шундай замон келадики, намоз ўқийдилар аммо, намоз ўқимаган бўладилар.
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Бир киши сажда қилади ва у бу саждаси билан Аллоҳга яқинлашаяпман деб ўйлайди. Аллоҳга қасамки, агар ушбу саждадаги гуноҳи ўз юртидаги одамларга бўлиб берилса, ҳаммалари ҳалок бўлган бўлар эди.
Қандай қилиб?-деб сўрадилар.
Имом Ғаззолий: Раббисининг ҳузурида боши билан сажда қилади-ю, қалби гуноҳ-маъсият, дунёга муҳаббат билан машғул бўлади, деб жавоб бердилар.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг кўз қувончим намоздадир”, деганлар.
Энди ўзимизга бир савол берайликчи, қачон ўқиган намозимиздан ҳузур топдик, ҳаловат туйдик, кўзимиз қувнади???
Бирор марта бўлса ҳам икки ракат намоз ўқиш учун уйга шошган вақтимиз бўлдими? Бирор кечада туриб Раббимиз билан ёлғиз қолиш иштиёқини қалбимизда туйдикми?

Аллоҳ таоло шундай деган: “Имон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳақ (Қуръон)га мойил бўлиш (вақти) келмадими?!” (Ҳадид сураси, 16-оят).
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар: Ушбу оят нозил бўлганида Исломга кирганимизга тўрт йил бўлган эди. Аллоҳ таоло бизни ушбу оят билан қаттиқ тергади. Шунда биз намозларимизда хушуъмиз оз бўлгани учун қаттиқ йиғлаган эдик. Шундан кейин бир-биримизни ҳам бу борада тергайдиган бўлдик. Баъзилар Аллоҳнинг бу тергашидан қаттиқ изтиробга тушиб, йиғлаб хушидан ҳам кетиб қолган эди.

Биз ҳам Аллоҳнинг бу тергашидан четда эмасмиз. Маъсиятнинг кичиклигига эмас, Кимга осий бўлаётганимизга қарайлик.

Аллоҳим бизларга Ўзингни зикр қилишимизга, неъматларинга шукр қилишимизга ва Сенга чиройли ибодат қилишимизга Ўзинг ёрдам бергин.

Ҳомиджон домла Ишматбеков

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари

@hodiy_uz


#ЭСЛАТИНГ
Эртага ПАЙШАНБА!!!

Маҳбуб амалларингиз кўтарилишини истайсизми?
Ҳафтада икки кун рўза тутинг:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг! Зеро, сизнинг эслатишингиз туфайли қанча инсонлар рўза тутар экан! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин ИншаАллоҳ! 🤲

⏰Саҳарлик ва ифторлик вақти:
30.01.2025 (Навоий вақти билан)
👇👇👇👇👇👇👇

⌛️Саҳарлик вақти: 06:28
⌛️Ифторлик вақти: 17:59


Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).


@hodiy_uz


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2025 ЙИЛ 30 ЯНВАРЬ
(1446 ҳ - 30 РАЖАБ )
ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Навоий вақти билан)

⏰ ТОНГ - 06:28 Жамоат вақтлари
⏰ ҚУЁШ - 07:49 Жамоат в. 07:00
⏰ ҚИЁМ - 12:51 Жамоат в. 13:00
⏰ АСР - 16:13 Жамоат в. 16:25
⏰ ШОМ - 17:59 Жамоат в. 18:05
⏰ ХУФТОН-19:11 Жамоат в. 19:50

@hodiy_uz


Ким ҳақиқий дўст бўлса, дўстининг камчилигини қабул қилади, айбларини беркитади ва тойилишларини кечиради.

Имом Шофеъй роҳимаҳуллоҳ


@hodiy_uz


БИСМИЛЛАҲНИНГ ШАРОФАТИ

Ҳазрати Жобирдан ривоят қилинади:

«Аллоҳ Расули дедилар:
- Киши уйига қайтганида, ичкарига кираётганида ва овқатланаётганида Аллоҳнинг номини ёдга олса («Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм...» деса), шайтон (шерикларига): «Бу ерда сизлар учун на ётадиган жой, на егулик йўқ» дейди.
Уйга кираётганда, овқат еяётганда «Бисмиллаҳ...»ни айтмаса, шайтон шерикларига бундай дейди: «Сиз овқатга эришдингиз, бироқ ётишга жойингиз йўқ».
Кираётганда ҳам, овқатланаётганда ҳам «Бисмиллаҳ...» демаса, шайтон ҳамроҳларига айтадики: «Ҳам ётадиган жойга, ҳам кечки овқатга улгурдингиз (эришдингиз)».

Муслим ва Абу Довуд ривояти.

@hodiy_uz


ТЎЙДАН ОЛДИН ҚИЗНИ КЎРИШ 🧖🏻‍♀️🧖🏻‍♂️

Уйланмоқчи бўлган йигит бўлажак қайлиғини кўриши – совчилик нияти билан – жоиз. Машҳур саҳоба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишидан:

“Уни кўрдингми?” деб сўрадилар. У: “Йўқ”, деди. “Бориб, уни кўр”, дедилар” (Имом Муслим ривоят қилган).

Бошқа ҳадисда шундай дейилган: “Агар сизлардан бирингиз бирон аёлга совчи юбормоқчи бўлса, у аёлнинг никоҳига боис жойларини кўра олса, кўрсин”.

Уйланмоқчи бўлган йигит қизнинг фақат юзини, икки кафтини кўриши мумкин. Ундан бошқа жойларни кўрмайди. Зеро, юз гўзалликни, икки кафт бадан салоҳиятини кўрсатади. Йигит қизнинг оғзи, баданининг ҳидини, сочининг гўзаллигини онаси ёки синглиси орқали билиши мумкин.
Энг яхшиси, йигит қизни совчи юбормасдан олдин кўрсин. Агар ёқмаса, қизга озор етказмайди, совчи юбормайди. Қизни кўриш учун унинг розилиги ёки билиши шарт эмас. Йигит қизга билдирмай уни кўриши мумкин. Шуниси яхши. Имом Аҳмад ва Табароний Абу Ҳумайд Содий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Агар сизлардан бирингиз аёлга совчи юборган бўлса, у аёл билмаса-да, уйланиш ниятида уни кўриши гуноҳ эмас”, деганлар.

Совчилар бир битимга келишганидан сўнг йигит-қиз яқинлари розилигини билдириш учун фотиҳа ўқиш маъқул. Аммо фотиҳа никоҳ ҳисобланмайди. Уйланажак йигит бўлажак келин билан танҳо қолиши, у билан саёҳатга чиқиши, бир-бирлариникига бориб-келиб туришлари, тунларни бирга бедор ўтказишлари кўп мусулмонлар ўрганаётган бузуқ одатлардандир. Бунга эргашаётган баъзи мусулмонлар:
“Шу йўл билан йигит-қиз бир-бирининг феъл-атворини ўрганади, танишади”, дейдилар. Бу нарса воқеликка асосланмаган хаёлдир. Чунки у пайтда йигит ҳам, қиз ҳам аслида ўзларида йўқ яхши хислатларни бордек қилиб кўрсатишга уринади. Ҳақиқат эса жимжималар, ҳийлалар кўтариладиган, улардаги ҳақиқий феъл-атвор бир-бирига ошкор бўладиган тўйдан кейин намоён бўлади. Тез орада уларнинг бир-биридан кўнгли совийди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатади, йигит-қиз оила қуришнинг ҳамма босқичларида, яъни совчилик, тўй, қўшилиш чоғларида шаръий ҳукмларга риоя этишлари – Аллоҳ таолонинг изни билан – уларга бахтли оилавий ҳаётни кафолатлайди. Шуни ҳам унутмаслик лозим: ғайридинлар одатини тутганлар кўп ҳолларда бахтсиз бўлади .

📚Бахтли ҳаѐт cари китобидан

@hodiy_uz


#сохта_салафийларга_раддия

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: "Қабристонга кирсангиз "Фотиҳа", "Муъаввизатайн" (яъни, "Фалақ" ва "Наас" суралари) ва "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўқинг ва буни қабристон аҳлига бағишланг. Бунинг савоби уларга етиб боради", - деганлар.

📚 Ҳофиз Жалолиддин Суютийнинг "Шарҳус судуур бишарҳи ҳаалил мавта вал қубур" китобидан.

Муносабат: Сохта салафийлар қабристонда Қуръон тиловат қилишни бидъат деб қарайдилар. Ундай бўлса, Ислом уммати тан олган буюк мужтаҳид олим Имом Аҳмаддек зот қандай қилиб бидъатга тарғиб қилган эканлар?

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!👆

@hodiy_uz


Тўғриликка шундайин ошиқ бўлингки, айтадиган ҳар бир сўзингиз қасам ўрнига ўтсин!

Абдулқодир Жийлоний қ.с.

@hodiy_uz


#ОГОҲЛИККА_ДАЪВАТ

Изоҳ: Рибо ейиш, яъни пул устига фойда (фоиз ) олиш; судхўрлик билин шуғулланувчилар.

Аллоҳ таоло бу катта гуноҳдан огоҳлантириб шундай деган: 
Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (чинакам)мўмин бўлсангиз, рибо (судхўрлик) сарқитидан ҳам воз кечинг!
Агар
 (сизлар бу буйруққа итоат) қилмасангиз, бас, Аллоҳ ва унинг Расули томонидан (сизларга қарши бўлажак) урушни (азобни)билиб қўйингиз..!” 
(Бақара сураси, 278-279-оят)

@hodiy_uz


КЎЗ ЗИНОСИ

Аллоҳ таоло “Нур” сураси 30-31-оятларида марҳамат қилади :

قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ۝

Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилгандир. Икки кўзнинг зиноси назар солишдир. Тилнинг зиноси гапиришдир. Икки қулоқнинг зиноси эшитишдир. Икки қўлнинг зиноси ушлашдир. Икки оёқнинг зиноси юриб боришдир. Нафс орзу ва иштаҳа қилади, фарж эса уни ё тасдиқлайди, ё ёлғонга чиқаради».

Мусулмон эркак номаҳрам аёлга қайта-қайта қарамаслиги лозим.

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Али, назарга назарни эргаштирма! Биринчиси фойда бўлса, иккинчиси сенга зарардир», – деганлар. (Имом Термизий ривояти). Дарҳақиқат, биринчи назарда зарур мақсад ҳосил бўлади. Аммо кетма-кет қараш шаҳват қўзғатади.

Бехосдан назар тушиши гуноҳ эмас.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ Бажарий розияллоҳу анҳу: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бехосдан тушган назар ҳақида сўраган эдим, кўзимни бошқа томонга буришни амр қилдилар», - деганлар.

Исломда эркаклар номаҳрам аёлларга шаҳват назари билан қарашдан қайтарилибгина қолмай, балки бу амрга риоя этганлари учун ажру савоб ва маънавий мукофотлар ҳам ваъда қилинади.

Имом Тобарий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси қудсийда: «Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб, у (назар)ни тарк қилса, бадалига бир иймон бераманки, унинг ҳаловатини ўз қалбида топади», – дейилган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мусулмон бирорта аёлнинг зийнатларига назари тушса-ю, сўнгра кўзини олиб қочса, албатта, Аллоҳ уни шундай ибодатга алмаштирадики, унинг ҳаловатини топади», – деганлар. (Имом Аҳмад ривояти)

@hodiy_uz

20 last posts shown.