ОҒЗИ КУЙГАН АМИР ТЕМУР
Қарши қалъасин забт этолмай, дилга кадар тугиб қайтмоқда эдим. Қизилдарёдан кечиб, бир қишлоққа қўндик. Мен бир кулбани ихтиёр этдим. Унда ушоққина кампир яшар, тирикчилиги ёлғиз эчкидан эркан. Мен момодан бирор овқат қилиб бермоқни ўтиндим.
Момо олдимга атала тўла товоқ келтириб қўйди. Оч эрдим. Оғоч қошиқни товоқдаги аталага тўлдириб, ютоқиб еган эдим, оғзи-тилим куйгандан куйди. Шунда момо деди:
- Сен-да Амир Темурга ўхшаш шошқалоқлардан экансан.
- Темурбекнинг шошқалоқлигини қайдин билдингиз, момо? - деб сўрадим.
- Эшитишимча, Амир Темур Қарши қалъасига тик бориб, уни ололмабди. Магарки, агар қалъа атрофидаги кичик-кичик қишлоқ ва маҳаллаларни эгаллаб, куч тўплаб, сўнг қалъага ҳужум қилмоқ лозим эди. У эса бир йўла бекликни олмоқчи бўлди-ю, шашти синди. Шунга ўхшаш сен ҳам шошдинг ва оғзингни куйдирдинг. Аталани аввал овқат гирдидан олиб, секин-секин ялаб кўради, совуганини билгач, қошиқни тўлдириб ейди-да...
Шунда хатоимни англагандай бўлдим. Ва дедим:
- Дархон момо, ўшал шошгич Амир Темур мендирман. Танбеҳингизни бош устига олдим. Тиланг тилагингизни...
Дархон момо одамлар учун ариқ қазиб, сув чиқариб беришни сўради. Орадан кўп ўтмай Танқос дарёсидан ариқ қазиб, сув чиқариб бердим.
АМИР ТЕМУР.