Hikoyalar (G&M)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Jigar...


Дўстнинг қарори

Икки бадавлат дўст бор эди. Уларнинг ўзаро меҳр-оқибатига ҳамма ҳавас қиларди. Тақдир тақозоси билан улардан бири камбағал бўлиб қолди. У шу даражада камбағаллашдики, ҳатто, сўнгги молини ҳам сотишга мажбур бўлди. Фақирлик «оловли кўйлак» деганлар. Бу бечора эса бирданига бу «кўйлак»ни кийгани учун телба бўлаёзди. Нима қилишини билмай қолди.

Ниҳоят, бой дўстига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Унинг эшигини тақиллатди. Бой хизматкорларига: «У одамни қувиб юборинглар, даф бўлсин!» дея бақирди. Хизматчилар бечора камбағални эшикдан шундай қувдиларки, фақир довдираб, мажнун каби ақлини йўқотди, бутун дунё унга сўнгсиз азоблар берадиган зиндондай кўриниб кетди. Уйига шуурсиз, худди ўлик каби қайтди. Ўз-ўзига: «Ҳа, демак дунё шунчалик зиндон, одамлар шу қадар ваҳшийлашган экан, энг сўнгги умид ўлимдир» дея қарор қилди.

Бир қоғозга шундай васиятнома ёзди: «Оҳ, ҳаёт! Қанчалар аччиқ экансан. Уни фақат бошимга тушганда англадим. Ҳозир ҳар тарафим тақдир олови ичида ёнаяпти. Бошқа хеч кимдан умидим қолмади». Арқонни қўлига олиши билан уйнинг эшиги қаттиқ тақиллади. Эшикнинг бемаҳал тақиллаши уни ҳайратлантирди.

Бой дўсти бир қарияни чақириб унга шундай деган эди:
  -Боринг! Бу ҳамёндаги олтинни олинг. Фақир бўлиб қолган дўстимга бу отасининг пули эканлигини айтиб, қўлига беринг. Вақтида қайтаролмадим деб, кечирим сўрангу, кетинг. Асло мен хақимда гaп очманг, - деди. Қария ҳозир фақирнинг эшигини шу боис тақиллатарди. Ўлишга чоғланиб турган фақир эшикни очди. Қария камоли таъзим билан салом берди ва:
  - Болам! Анча йил аввал раҳматли бобонгдан минг олтин қарз олган эдим. Шуни бугун келтирдим, — деди...

Олтинни кўриб йигитнинг кўзлари ёшланди. Бошқадан умид йўқлигини билган йигит бу олтинларни режа билан сарфлади. Ҳеч кимга пулини олдирмади. Кундан-кунга иши ривожланди. Уй солиб, дўконлар очди. Жосус бу ҳолни бойга етказди. Бой дўсти: «Бўлди, энди дўстимнинг зиёратига борамиз», — деди.

Зиёрат қилгани келган дўстини фақир дўсти яхши қарши олмади. Қувиб солишни ҳам ўйлади. Бошида минг турли ёмон фикр кезди. Бой дўсти: «Биз сен билан содиқ дўстмиз» дейиши билан фақир дўсти чидай олмади:
  -Ёлғон! - деди ва унга аччиқ сўзларни айтишни бошлаши билан бой дўсти:
  -Билсанг, сен учун қанча изтироблар чекдим. Сенинг энг ғамли пайтингда фалон қариядан сенга пул жўнатган мен эдим. Яна фалон куни фалон соатда минг олтин юборган мен эдим, - деди.

Йигит бу сўзларни эшитиб ҳайрон бўлди:
  -Нега бундай қилдинг? - деди у бой дўстига:
  -Дўстим! Агар пулни мен берганимда, менга асир бўлар эдинг. Ҳолбуки сени жуда яхши кўраман. Сени ҳаётга қайтариш орзусида эдим. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бугун сени ҳаётда мустақил ва ўз ўрнингни топган ҳолда кўриб турибман, — деди.

Хулоса:
Бу қиссадан ҳисса шуки, кишига энг катта ёрдам уни мустақил яшашга тайёрламоқдир. Энг яхши сармоя ҳам шудир. Киши юксалиши учун унинг энг муқаддас ҳаққи - ўз эркини ўзида қолдириш энг яхши ёрдамдир. Кишилар мана шундай ёрдам туфайлигина улғаядилар.


Аёлга пул беринг, шундай пулларки,
Эркаклар яшириб юрган пуллардан.
Аёлга пул беринг, шундай пулларки,
Чойхонани кутиб турган пуллардан.
Аёлга пул беринг, ӯзига эмас,
Рӯмол олмоқчидир қайнонасига.
Ӯғлига планшет, қизига китоб,
Носвой олмоқчидир қайнотасига.
Аёл пул сӯраса бӯлманг дарғазаб,
Бусиз ҳам қалтираб туради юрак.
Уйга меҳмон келар писта-ю бодом,
Дастурхонга банан, апельсин керак.
Аёл пул сӯраса бӯлинг Ҳотамтой,
Сизларга ёр бӯлсин хуш кайфиятлар.
Эй сиз барака боши, эй бой оталар.
Муҳтарам эркаклар, валинеъматлар.
Эркак учун пул - қӯл кири эмиш,
Тӯкилар ресторан, майхоналарда.
Эркак қӯлин ювар икки кунда бир,
Бир-биридан гӯзал чойхоналарда.
Эркак пул сарфласа кӯча кӯйларда,
Чӯнтакда шамоллар сайр этиб юрар.
Пуллари кӯчада қолган уйларда,
Сичқонлар ҳассага суяниб турар.
Эркак пул сарфлашга устаси фаранг,
Чорлар синфдошлар, бир кун жӯралар.
Бир куни касбдошлар, дӯстлар, улфатлар,
Тӯпланар курсдошлар ,мардлар, тӯралар.
Аёл-чи? Аёл бир сӯм топса тугар ӯн жойдан,
Борини оширар эплар, уч-учлар.
Эри ташлаб кетган йиртиқ пулни ҳам,
Кӯзига суртади, ямар, сукочлар.
Аёлга пул беринг, сӯраганида,
Аёлга пул беринг, бӯлмасдан бахил,
Аёлга пул берсангиз уч-тӯрт кун ӯтмай,
Сизга Худо берар, мана мен кафил.


Bugun 8 mart "Xalqaro xotin-qizlar bayrami".
Bu bayram bilan tabriklashga o'ylanib qoldim. Kimdir bizning bayram emas deydi, kimdir bayram barchanki deydi.
Shu sabab, ayol-qizlarimizni shunchaki bugungi bahorning 8-chi kuni bilan tabriklayman!))
Tabriklash uchun aynan bayram bo'lishi shart emas-ku))
Manabu qimmat guldasta sizlarga 💐.


Бир янги уйланган йигит тақдиридан қувониб, хотинини амакисига мақтаб қолибди. Амакиси жиянига насиҳат қилиб ўтирмай, оқшомда ўз уйига меҳмон бўлиб боришини тайинлабди.

Жияни келгач, амаки хотинига тарвуз олиб келишни буюрибди. Хотин олиб келибди. Амаки тарвузни кўриб: "Буниси яхши эмас, бошқасини олиб кел", дебди. Хотин итоат билан иккинчисини олиб келибди. Шу тарзда эрнинг хоҳишига қараб, ўн марта бошқа тарвузга қатнабди. Аммо лом-мим демабди...

Жияннинг таклифи билан эртасига амаки меҳмонга борибди. Жиян ҳам хотинига тарвуз келтиришни буюрибди. Биринчи тарвузни кўриб: "Бу яхши чиқмайди, бошқасини олиб кел", дебди. Жувон итоат билан иккинчи тарвузни олиб келибди. Жиян бундан мамнун бўлиб, амакисига "Кўрдингизми?" дегандай кулиб қарабди-да, "Бу ҳам бўлмайди, бошқасини олиб кел", дебди. Учинчи тарвузни ҳам бўлмайдига чиқариб, қайтармоқчи бўлганида жувон:
– Нима, бир арава тарвуз тушириб қўйганмисиз, ҳали унисини, ҳали бунисини олиб кел, деяверасиз. Бор-йўғи учта тарвуз бор уйда, ёқмаса, туринг-да, яхшисини ўзингиз танлаб олинг. Мен танлашни билмайман! – деб норозилигини баён қилибди.

Шунда амаки жиянига деган экан:
– Кўрдингми, жиян, сен кўпам мақтанавермагин. Менинг уйимда бир донагина тарвуз бор эди. Хотиним яхши феълли, фаросатли бўлгани учун менга эътироз билдирмай, ўша битта тарвузни ўн марта олиб келди. Лекин бирон марта итоатсизлик билан гап қайтармади, лабини ҳам бурмади.

Фаросатли аёл йўғини ҳам саришта қилади, фаросатсиз эса борини ҳам эплолмайди!

2.7k 0 33 13 54

Қайтар дунё...

Бир бева аёл айтади: "Қайнонам билан яхшими, ёмонми беш йил яшаб, бўлак бўлиб чиқдик. Қайинукам уйланди. Кўпчилик хонадонларда бўлганидек, овсиним билан қайнонамнинг ўртасида ҳам тез-тез жанжаллар бўлиб турарди.
Бир куни уйимизга қайнонам кириб келдилар. Эрим ишда, болаларим мактаб, боғчада...Чой қўйдим, дастурхон ёздим. Қайнонамнинг нима ниятда келганларини тушунолмай, ҳадеб юзларига қарайман: нимадандир хафа кўринадилар. "Оббо, овсиним билан хафалашиб қолиб,  бизникида бирон кун қолишга келмаган бўлсалар бўлди...", дейман ичимда. Бир пайт гап бошладилар. Ўйлаганимдай бўлиб чиқди! Шу тобда менгаям алам қилиб, ўтган гапларни, менга ҳам азоб берганларини айтиб-айтиб олдим! Бу гапларни аслида бизникида қолишларини истамаётганим учун айтаётган эдим... Қайинонам гапларимни жимгина, бошларини қуйи солганча эшитдилар-да, кетишга изн сўраб, ўрнидан турдилар. Худди "қолинг" десам, қолиб кетадигандек индамадим. Дарвозадан чиқиб кетаётган қайинонамнинг орқасидан қараб қоларканман, кўзимга жуссаси кичрайиб қолгандек кўринди... Уйга кириб, дастурхонга кўзим тушди-ю, юрагим ғалати бўлиб кетди: ҳали олтмишга ҳам  тўлмаган қайинонам тиши йўқлигидан, чойга бўктириб ейиш учун нонни бўлакчаларга бўлиб, пиёла ёнига тизиб қўйган экан...

Йиллар ўтиб, ўзим қайнона бўлдим. Катта ўғлим учта фарзандли бўлганида уйини бўлак қилдик. Кенжамни ўзи хоҳлаган қизга уйлантирдик. Янги келиним аввалига: "Ойижон, ойижон" деб жонимга аро кирди. Бир нима десам, "Хўп бўлади, узр, ойижон" дерди! Келинга ялчидим, деб кўнглим яйрайди, ўғлимдан ҳам яхши кўриб кетаман!
Лекин биринчи фарзанди туғилганидан кейин, қилиқлари чиқа бошлади, феъли айниди. Йўлга соламан деб, бўларим бўлди. Икки ўртада ўғлим ҳам қийналиб кетди. Озгина асабларимга дам берай, бирон кун ётиб келай, деб катта ўғлимникига отландим...
Эшикни очган келиним, аранг ичкарига таклиф қилди. Нимага келганимни фаҳмлади шекилли, мендан олдин арз қилишга тушди: "Ҳаммаси жонимга тегди, сизларникида яшаганимда сизнинг кўнглингизни оламан деб ўлиб кетардим, бўлак бўлиб ҳам маза қилиб яшаётганим йўқ. Ўғлингиз болаларидан баттар инжиқ, фақат уларнинг кўнглига қарашим керак! Мени кўнглимга ким қарайди? Мен қачон яйраб, одамга ўхшаб яшайман? Уйимдагиларку келишга қўрқишади. Ўғлингиз ёқтирмайди бизникиларни..."
Келиним ўтиб кетган гапларни қўзғаб, тинмай шанғиллар, менинг эса тинкам қуриб, мадорим кетиб борарди. Эрталаб нонушта ҳам қилмай, иссиқда йўл юриб келганим учунми, кўзим тиниб, лоҳас бўла бошладим. Секин ўрнимдан туриб, кетишга чоғландим. Шу он келиним: "Кетасизми, мендан хафа бўлмай кетинг, ўзи асабийлашиб турувдим..." деганча қолаверди...

Уйимга кетяпману, бундан йигирма беш  йиллар аввал бўлган ўша воқеани эслаб, кўксим тўлиб, ўксиб-ўксиб йиғлайман...
Мен-ку қайнонамга дастурхон ёзиб, бир пиёла чой берибман, келиним менга ўша бир пиёла чойни ҳам раво кўрмади! Кун келиб, ўзининг келини остонасидан ҳайдамаса бўлди!
Аллоҳим, кечир... "

Дилфуза Саидраҳмон ёзиб олди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Qaytar dunyo...


Forward from: 1% Bilim
Инстаграм зарбани қизларга беряпти. 

Инстаграм шунчаки расм қўйиш жойи эмас. Бу руҳиятни бузувчи куч. Ва айнан қизларга энг катта зарбани бераяпти. Жонатан Ҳаидтнинг The Anxious Generation китобида ёзилишича, 2010-2015 йиллардаги “катта ўзгариш” – яъни телефон ва ижтимоий тармоқларнинг болаликни эгаллаши – қизларни мукаммаллик ортидан қувишга, ўзини бошқалар билан солиштиришга ва ўзига зарар етказишга мажбур қилди.

Ўзига зарар етказиш 62%га ошган. 

2016 йилга келиб, АҚШдаги ўсмир қизлар орасида ўзига зарар етказиш ҳолатлари 2010 йилга нисбатан 62%га ошган. Бу шунчаки тасодиф эмас. Ҳаидт буни Инстаграмнинг оммалашиши билан боғлайди. Айниқса, Facebook уни сотиб олгач, илова янада кенг тарқалди. Инстаграмда фақат чиройли юзлар ва мукаммал ҳаётлар кўрсатилади. Қизлар эса бундай кўрина олмагани учун ўзини «жазолай бошлайди» – оч қолади, қаеринидир кестиради, нимадир улайди, қисқаси ўзидан қониқмайди. 

Болалар ҳам бундан мустасно эмас, лекин бу ҳақида батафсил кўпроқ ёзаман. Шунчаки китобда қизлар ҳақида алоҳида боб очилгани учун шу ерга қоралаб кетишни мақул деб топдим. 

Инстаграмда вақтини кўп сарфлаётган дўстингиз бор. Сиз бундан ҳавотирдасиз ва у инсон учун қайғурасиз. Мақолани ўша инсонга юбориб қўйинг. Зарар қилмайди.

Хуршид Марозиқов

@birfoizbilim


- Ha, ichkariga kirmaysizmi yigitni guli?! Kelin kutib qoldiyuu...
Asta eshik ochib ichkariga kirdim. Ichkarida oppoq koʻylakda bir nozikkina qiz, yuziga oppoq yopinchiq tashlab olganicha turardi. Meni koʻrdiyu, qoʻllarini bilan boshidagi yopinchiqni asta sidirib olib tashladi. Uni koʻrdimu aqlim ishlamay qoldi! Koʻzlarimga ishonmasdim! Bu Nozima edi! Nozima! Qarshimda oppoq libosda... Yuzida tabassum... Koʻzlarida yosh... Uni bunchalar baxtli holda oldin sira koʻrmagandim. U haqiqatda baxtdan sarmast edi! Yuzlari, koʻzlari, lablari... U juda goʻzal, xuddi oppoq farishtaga oʻxshardi.
  - Nozima...
Nozima yigʻlardi. Koʻzidagi yoshlari sira tinmadi.
  - Nozima... Nahotki bu siz?!
  - Temur aka! Sira kutmagandim! Sira oʻylamagandim, Alloh bizga shunday imkoniyat beradi deb...
  - Bu qanday boʻldi?
Unda asta yaqinlashdim. Yetib borib nozik qoʻllaridan tutdim.
  - Men ozod boʻldim. Qalbim oʻzimga qaytarildi. Va oldimga yana 2 ta sharpa keldi. Lekin ular oldin kelganlaridaqa emasdi. Oppoq edilar. Menga oʻz tanangga Sabihaga qaytib Ruhlar shahriga borasanmi yoki shu tanangda yana bir oz hayot kechirishni xohlaysanmi deyishdi. Ular Alloh sizni sogʻ salomat holizga qaytarganini va agar xohlasam siz bilan yashash imkoni berilganini aytdilar!
Nozima menga yaqinlashdi. Nozim kaftlarini yana yuzimga qoʻydi. Uning qoʻli judayam yoqimli edi.
  - Temur aka... Men sizni tanladim! Siz birga boʻlishni xohladim!
Uning ham, mening ham koʻz yoshlarimiz aslo tinmasdi. Uni bagʻrimga bosib oldim... U entikar, lablari bilan yanoqlarimni erkalar edi. Shu payt tashqaridan ovoz keldi.
  - Rasmchi keldi... Tayyormisizlar Temur? Videoga ham olish kerak ekan...
  - Hozir bir daqiqa. Koʻz yoshlarimni artdim. Nozima ham oʻzini sal qoʻlga oldi. Eshik ochilib rasmchi, videochi va bir nechta qizlar, yigitlar kirdilar. Anchagacha fotosessiya boʻldi. Soʻng Nozimani qoʻllaridan tutib bir umr baxtli va saodatli boʻlish uchun ushbu xonadondan olib chiqib ketdim...

TAMOM.

M.F : Assalomu alaykum... Yana bir, men uchun haqiqiy yangilik boʻlgan yoʻnalishdagi hikoyamni bi'iznillah tugalladim🥰🥰🥰 Manfaatli boʻldi degan umidim bor. Sizlarga hikoya manzur boʻldimi? Albatta izoh qoldirishlaringni kutaman🙃
Inshaalloh tez orada yangi dramatik ruhdagi hayotiy voqealar asosida yoziladigan romantik hikoya - DIL ni boshlayman. Inshaalloh, qoʻllab quvvatlab turasizlar🥹 Hikoyamni oʻqigan, reaksiya bosgan va komment qoldirgan barcha-barchadan minnatdorman. Allohim rozi boʻlsin! Oʻqigan koʻzlaringiz aslo dard koʻrmasin.

✍ Usmonaliyeva Munira
⏰04.03.2025.                00:50

@Gaplarim_Sahifalar

3.4k 0 3 31 132

Butun tanasi xuddi quyosh nur sochgani kabi nur sochdi! Nur shu darajada kuchaydiki men koʻzlarimni ocholmay qoldim. Orqaga tisarildim. Nozimaning jismi yerdan koʻtarildi... Birdan portlab ketdi! Atrofga moviy nur xuddi dengiz toshqini singari tarqaldi. Qarasam u yoʻq boʻlib qolibdi. Atrofda qora zanjirlar va bitta oltin zanjir boʻsh yotardi! Shu payt boyagi sharpalar uchib kelishdi. Meni boyagidek ketma ket azoblay boshladilar. Ular ichimga kirishar, har kirganlaridan ichim toʻkilib, titilib ketgandek boʻlardi. Xushimni yoʻqotdim va yerga gupp etib yiqilib tushdim...
* * *
Telefon qoʻngʻirogʻidan uygʻonib ketdim. U tinmay jiringlardi. Baribir ololmayman-ku?! Qoʻlimni qimirlatolmasam! Telefon tinmay jiringlayverdi... Men ham tek yotaverdim... "Nozima qayoqda qoldi ekan?!" Axiyri boʻlmadi... Ajab! Qoʻllarim qimirladi! Dast oʻrnimdan turdim! Koʻzlarimga ishonmasdim... Oyoqlarimni seza boshladim! Men soppa sogʻ holda uygʻongan edim! Koʻzlarimdan yoshlar quyulib oqa boshladi. Men nihoyatda baxtiyor edim! Axir bu haqiqiy mojiza! Allohning mojizasi! Kichkina boladek hoʻngrab yigʻlab yubordim. Telefon yana jiringladi. Tezgina borib oldim. Jasur ekan!
- Aloo...
- Alyo! Temur ogʻayni turdingmi?! Shunday ulugʻ kunda ham uxlaydimi odam! Tavba qildim. Boʻl tez shkafda tayyorlab qoʻygan kiyimingni kiyib chiq! Boʻlaqol! Kutib qoldik seni!
- Qanaqa kiyim? Qanaqa ulugʻ kun?! Nimalar deyapsan Jasur! Men sogʻaydim ogʻayni! Oyoqda turibman! Bemalol harakatlanyapman!
- Yomon tush koʻrdingni nima balo Temur! Oʻzi soppa sogʻsanku?!
Hayron qoldim. Bu nimalar deyapti. U yana shangʻillashda davom etdi.
- Oshna! Boʻl endi. Kelin bolani kuttirish yaxshimas, aytib qoʻyay...
- Kelin bola?! Qanaqa kelin? Nima haqida gapiryapsan?!
- Iyaaaaa, nega oʻzingni jinnilikka solasan?! Bugun toʻying-ku tentak?!
- Toʻyim?! Meni toʻyim?!
- Haa... Buni tomi ketib qopti. Oʻzini toʻyini unutgan odamni endi koʻrib turibman.
Telefon oʻchdi. Boshimda mingta oʻy! Bu nimasi?! Qanaqa toʻy?!
Sekin borib shkafni ochdim... Ajabo! Yangi kastum-shim! Uni tomosha qilib ancha turib qoldi. Hayolimda ming xil oʻy... Men boshqa dunyoga tushib qoldimmi? Hayratdan lol edim. Jasur aytganidek qilib yuvilib, taranib kastum shimni kiydim... Uyimdan chiqsam bir xil qora rangli 10 tacha mashinada barcha yaqinlarim meni kutib turishgan ekan! Jasur va ishxonamdagi hamkasblarim, qishloqdagi doʻstlarim, sinfdoshlarim, institutda birga oʻqigan kursdoshlarim! Barchalarini yana koʻrayotganimdan shod edim. Ularning har biri bilan bittama bitta salomlashib chiqdim. Keyin kelin-kuyov uchun tayyorlab qoʻyilgan qora Jipga chiqdim. Yonimga Jasur oʻtirdi.
- Oshna! Lekin malades! 8 yil deganda baxting ochildi... Alloh butun qilib bergani chin boʻlsin ilohim!
Qattiq hayajonda edim. Men oʻzi kimga uylanyapman?!
- Jasur... Kelin bola deganing kim oʻzi?
Jasur bergan savolimdan ajablandi. Meni hazil qilyapti deb oʻyladi va qah-qah otib kuldi.
- Iye oshna, hazillashyapsanmi?! Olaydigan xotiningni kimligini bilmaysanmi hali?! Yarim yildan beri sevishib yurgan qizinga uylanyapsanku?!
Yarim yildan beri?! Meni sevishib yurgan qizim bormikin?! Tagʻin yarim yil aaa?! Hech narsaga tushunmasdim... Boʻlayotgan hodisalardan aqlim shoshib qolgandi.
Nihoyat bir chiroyli xonadonga keldik. Fayzli, ozoda... Jasur qoʻlimga qip qizil atirgul bilan toʻldirilgan buket tutqazdi.
- Qani... Kuyovbola! Ichkari kirsinlar...
Ikki yuzim qizargancha atrofga alangladim... Asta qadam bosib xonadon darvozasidan oʻtdim. Ichkarida bizni bir guruh ayollar, yuzidan nur yogʻilib turgan kishilar ochiq chehra bilan qarshi olishdi. Ziyofat berildi. Oʻyin - kulgu, bazm juda chiroyli oʻtdi. Meni kelinning xonasiga chaqirishdi. Oyogʻimgacha qaltirab ketdim! Xona eshigi oldida biroz oʻylanib turib qoldim. Bu holimni bir yoshgina ayol koʻrib qoldi.


U yerdan ketdim. Koʻzlarimga achchiq tutun kirdi. U koʻzimni qattiq achishtirib qizartirib yubordi. Xuddi koʻzimga qalampir surtalgandek lovullab yonardi. Yoshlarim shashqator oqti. Oʻzimni toʻxtatolmay baqirib yigʻlay boshladim. Ovozimni payqap qolishdi va men tomonga qora sharpalar sudralib kela boshladi. Ular navbatma navbat meni vujumda kirishar va bor kuchimni zulukdek soʻrib olishardi. Tanam ogʻriqdan lovullab yonar, boʻgʻzimda qattiq chinqiriq portladi. Butun jarlikning lahzaga solgudek qilib chinqirdim! Kuchdan qolib yiqildim. Sharpalar ham meni tashlab qayoqlargadir uchib ketishdi...
Qancha yotdim bilmayman... Lekin koʻzimdagi yoshim sira tinmadi. Ogʻir azob va bu yerda daxshatlar odamni yuragini oʻpirib yuborardi. Sekin sekin badanim kuchga kira boshladi... Oʻzimni oʻnglab asta oʻrnimdan turdim. Chayqala-chayqala yura boshladim. Bir sharsharaga yetdim... Uning suvi vulqondagi lava singari edi... Qaynoq suyuq olov! Men badanim seskanib ketdi. Atrof qizdirilgan tovadek...
Lava ortida bir gʻorga koʻzim tushdi. Asta borib undan oʻtdim. Oʻtarkanman lavaning bir tomchisi yelkamga tomib tushdi. Yelkamning mushtdek joyi irib oqib ketdi! Azobdan baqirgim kelar, lekin yana baqirsam meni payqab qolishlaridan qoʻrqardim. Ogʻzimni kaftim bilan maxkam berkitib oldim. Koʻzimdan yosh otilib ketdi. Gʻor ichiga kirdim... Qop qora sandiqchaga koʻzim tushdi. Bu oxirgi sandiqcha! Quvonib ketdim. Yugurib sandiqchaning oldiga bordim. Unga kattagina qulf osilgan va u qulfda uchta oʻyilgan dumaloq shakl bor edi. Oʻrtasida soat muruvatiga oʻxshash buragich... Uni asta buradim... Birinchi dumoloqchada siyohrang olov rasmi paydo boʻldi...
- Yoʻq...
Yana buradim... Yana... Yana... Birinchi yashil koʻrshapalak...
- Hayriyat, endi 2 tasi qoldi.
Buragichni ortga burdim, yana oldinga... Bu murakkab boshqotirmaga oʻxshardi. Uni qancha burasam ham hech toʻgʻri surat tartib bilan joylanmasdi. Qulfni ochaman deb ancha ter toʻkdim. Aqlimni ishlatishim kerak edi. Buragichni 3-4 marta tez-tez buradim. Eh Xudoyim! Ikkinchi dumaloqchada hilol qizil oy... Suyunganimdan yigʻlab yubordim. Chunki hammasini toʻgʻri joylashtirgandim. Qulfdan "Shilq"etgan ovoz chiqdi.
- Uddaladim!
Shoshilib uni ochmoqchi boʻldi. Lekin u ochilmadi! Hayron qoldim! Sandiqchani qattiq qattiq silkitdim. Qulfni urdim! Yoʻq u ochilmadi.
- Axir topdimku?! Nega ochilmaydi?! Jin ursin!
Siqildim... Yuragim ogʻriy boshladi... Endi nima boʻladi... Anchagacha yigʻlab oʻtirdim. Keyin birdan oʻzimga keldim. Qutichani oldimga qoʻldim, asta pichirladim.
- Auzu billahi minash shaytonir rohiym... Bismillahir rohmanir Rohiym.
Sandiqcha ochildi! Xursandligimdan oʻrnimdan turib baqirib sakray boshladim. Uni ichida dumaloq koptokchaga oʻxshash shar bor edi. U yorqin moviy tusda... Ichida bir kichik oq zarrin nur u yoqdan bu yoqqa uchib yuribdi... Uni biroz tomosha qilib turdim. Shu payt gʻor yorishib ketdi. Roʻparamda kattakon daraxt va uning atrofi zanjirlangan. Daraxt oldida bir qiz... Qoʻl va oyoqlari qora zanjir bilan oʻralgan holda, yurak oʻrnida esa tillarang zanjir bor edi. Bu birinchi kitobda koʻrganim... Daraxtga zanjirlangan qizning surati... Unga yaqin keldim... Qoʻlimda moviy shar. Qizning koʻzlari yoʻq edi. Oʻyib olingan! U nafas olayotgandi lekin meni koʻrmas, gapira olmasdi. Ogʻzi qon, tili sugʻurib olingan holda. Quloqlari kesib tashlanibdi... U qadam tovushlarini eshitib yotgan oʻrnidan qoʻzgʻaldi. Qizning oppoq badanida qip qizil qamchi izlari... Koʻzimga yosh keldi. Uning chandiqlar bilan toʻlib toshgan yuzlaridan siladim...
- Nozima... Sizni har kuni shunday azoblashardimi?
Nozima ovozimni tanidi... Boshini asta qimirlatdi. Qoʻli bilan koʻksidagi oltin ranjirga ishora qildi. Men u zanjirni asta oʻzimga tortdim... Zanjir Nozimaning koʻksidan ajralib mushtek oʻyiq joy hosil boʻldi. Men nima qilish kerakligini darrov tushundim. Qoʻlimdagi moviy sharni uning koʻksiga joyladim... Birdan Nozimaning badani yorishib ketdi. Koʻksidan, ogʻzidan, ikki koʻzi va quloqlaridan moviy nur otilib chiqdi.


Koʻzimni elas-elas ochdim... Atrof xira... Hammayoq tuman bilan qoplangan. Bir qadam masofa ham koʻrinmaydi. Xuddi koʻr odamdek qoʻllarimni atrofga paypaslagancha asta yura boshladim. Oyogʻim osti tep-tekis yer. Hech narsaga turtinmasdan asta keta boshladim. Hech narsani koʻrolmadim, tuman judayam qalin edi...
Ortimdan nimadir kelib boshim ustiga chiqib oldim. Qoʻrquvdan qattiq chinqirdim... Telbalarcha boshimga qoʻllarim bilan ura ketdim. Unda bir jajji hayvon bor edi. U kaftimdek kelardi va sochlarimdan maxkam ushlab olgandi. Qancha ursam ham ularni qoʻyib yubormadi. Birdan boshimda nihoyatda kuchli ogʻriqni sezdim. U oʻtkir tishlari bilan boshimni kemira boshladi. Dod soldim. Yana va yana qoʻllarim bilan uni urdim. U ham taslim boʻlmas, sochimni changallab olgan panjalarini noʻshatmas edi. Yiqilib tushdim... Boshimdan chakkillab qon oqa boshladi. Ogʻriq kuchaygandan kuchaydi. Qoʻllarimni olib koʻrsam qonga belanib qip qizarib ketibdi. Bor kuchimni jamladimda ikki qoʻlimni boshim uzra olib bordim. U jajji vampirni dasd ushladim. U chiyyy chiyyy qilganicha boshini u yoq, bu yoqqa aylantira boshladi. Barmoqlarimdan tushlashga tushdi. U panjalarini sochimdan olgan zahoti uni zarb bilan otib yubordim. Ancha qon oqdi. Holsizlanib qoldim. Tanamga kuchli titroq turdi. Atrof esa hamon tuman...
Yoʻl yuraverdim... Bir payt charaqlab quyosh chiqib ketdi. Tuman shu onda yiqoriga koʻtarilib bulutlarga qoʻshilib ketdi. Tevaragimga nazar soldim. Atrofda na bir daraxt, na togʻ, na adirlik bor edi. Men qup qurur tekkis yuzada turardim. Bu meni ancha qoʻrqitdi... Chunki bu yerda, bu cheksiz tekislik ustida bitta oʻzim turardim. Qoʻrquvimni ichki dunyoyimda yengishga urindim, sal hovurim bosilgach sekin yoʻlimda davom etdim... Quyosh shunaqangi qizdirardiki butun tanamdan suv boʻlib ter oqardi. Peshonamdan tomchilab oqayotgan ter butun badanimni hoʻl qilar, ustimdagi kiyimlarim jiqqa hoʻl boʻlib ketgandi. Qayerga ketayotganimni ham bilmayman. Sababi atrofda hech narsa yoʻq. Faqat tep tekis yer, gʻalati shakldagi turli bulutlar, tepamda nurini ayamay sochayotgan quyosh va ularning oʻrtasida azoblanayotgan men!
Bir payt oyogʻim ostidagi yer yotilib-yorilib keta boshladi. U xuddi yerga tushib chil-chil sinib ketgan likopcha sizgari boʻlinib-boʻlinib keratdi. Oyogʻim ostidan darz ketdi. Hozirgina tekkis turgab yerda vahimali ovozlar chiqib yotgan jarliklar paydo boʻldi. Pastga qaradim... Tubsiz jarlik... Oxiri koʻrinmaydi. Qora va lava kabi ariqlarda oqayotgan olov! Ichida minglab odamlar! Ularning qichqiriqlari pastdan chiqib butun olamni jaranglatib yuborganday boʻldi. Biroz oldin oʻta sokin boʻlgan bu hudud bir pasda turli xil odamlarning turli xil baqir chaqirlariga toʻldi. Bunaqa shovqinni oldin sira eshitmagandim. Aqlim, ruhim, butun badanim qaqshab ogʻriy boshladi. Shu payt oyogʻim ostidagi yer yorilib boʻlinib ketdi. Men pastga, oʻsha vahimali ovozlar chiqib yotgan jarga qulay boshladim. Pastga qulayapman lekin bu jarlikni oxiri bormikin?! Tanam yer ostidagi issiqlik taftidan kuya boshladi. Hayoda uchib tusharkanman kiyimlarim choʻgʻ boʻldi va birdan yonib ketdi. Men yonayotgan holatda dod solgancha baqira boshladim. Badanimdagi kiyimlarimni tipirchilagan koʻyi yechib otdim...
Jarlikning tubidaman. Egnimda hech narsa yoʻq... Kiyimlarim yonib ketganini esladim. Yalangʻoch turish menga yoqmas, bu holatim menga noqulaylik tugʻdira boshladi. U yoq bu yoqqa yurib alanglagancha badanimni yopishga arziydigan biror parcha mato axtara boshladim. Olovli hududning oʻtrasida bir daraxtga koʻzim tushdi. U qop qora tusda. Barglari ham katta katta va ularning ham ranggi tun kabi qora edi. Bu daraxt olovda yonmas, va soʻlib qolmasdi. U tik va anchayam baquvvat koʻrinardi. Oyoqlarimni ehtiyotlagancha sekin daraxt oldiga yaqinlashdim. Undan begimning pastini yopish uchun 5-6 ta bargni uzib oldim. Shoshilgancha barglarni bir-biriga uladim...


- Bu yer Jannatga tushishligi aniq boʻlgan ruhlarning makonidir.
- Axir Ruhlar shahri bor ediku?!
Yigit kuldi. Yurishdan toʻxtadi. Menga asta va mayin ovozda gapira boshladi.
- Jannatiylarning oʻz darajalari mavjud. Shu darajalarga qarab ularning ham to Qiyomatgacha makon qilib yashab turadigan manzillari ham turlicha boʻladi...
Yigit atrofga sevinch bilan boqdi. Keyin yana menga qaradi va soʻzida davom etdi.
- Ruhlar shahri - Bu birinchi makon boʻlib, u yerdagi Jannatiy ruhlar asosan oddiy odamlardir. Ular 5 vaqt namoz, roʻza va Haj, Umra amallarini bajarishgan va boshqa kishilarga faqat yaxshilik qilganlar...
- Haa... Demak u yerda oddiy kundalik ibodatlar bilan mashgʻul boʻlgan kishilarning ruhlari yashaydi, shundaymi?
Yigit kuldi. Va "Xuddi shunday!"dedi. Soʻng yana soʻzida davom etdi.
- Bu yer Ruhlar vodiysi deyiladi... Bu yerdagi odamlar solihlar, sahobalar, olimlar, Qurʼonni yod olgan qori va qoriyalar, shahidlar, avliyolardan iborat! Ularning darsjasi oddiy odamnikidan farq qiladi shu sabab yashash joylari ham umuman boshqacha.
- Haa... Qanday ham yaxshi, jonga xuzur beradigan joy ekan!
- Alhamdulillah, albatta. Yana oliy daraja ham bor. U yer Ruhlar saltanati deyiladi. Va u yerda Allohning paygʻambarlari yashaydilar.
Bu manzaralar meni hayratga solar, qalbimda qandaydur yoqimli hissiyotlarni uygʻotardi. Biz yurishda davom ettik... Bir gʻorga kirdik, u yerda har xil qimmatbaho toshlar toʻlib toshib yotardi. Olmoslar, zumrad va marvaridlar, yoqutlar... Tilla taqinchoqlar... Ular oʻzlaridan turli ranglar chiqarib jilolanardi... Gʻor ichi shu qadar goʻzal ediki, tariflab berolmayman! Biz ichkariroqqa kirdik... U yerda yashil rangli koʻrshapalaklar oyoqlari bilan osilgan holatda turishardi. "Oldin bunaqasini qayerdadir koʻrganman..." Birdan yodimga tushdi! Axir bu oʻsha belgi-ku?! Men eslolmayotgan belgi! Xursandligimdan bor ovozim bilan baqira boshladim.
- Esladim! Ha! Esladim... Yashil koʻrshapalak!!! Esladim...
* * *
- Esladim... Esladim...
- Temur aka! Temur aka...
- Haaaah!
Choʻchib uygʻonib ketdim. Tepamda Nozima turardi.
- Tinchlikmi? Rossa alahsiradiz...
- Nozima, men esladim...
- Nimani?!
- Nimani boʻlardi, jonim?! Birinchi belginida!
Nozima kuldi. Koʻzlari quvonchdan chaqnab ketdi.
- Xoʻsh nima ekan?
- Yashil koʻrshapalak!
Nozima yugurib borib, ruchkani oldi. Eshikdagi qogʻozning nuqta-nuqta oʻrniga katta qilib "Yashil koʻrshapalak" deb yozib qoʻydi.
- Allohga shukr... Allohimning oʻzi menga yordam berdi...
Nozima yigʻladi... U juda xursand edi.
- Alhamdulillah... Endi ozod boʻlaman! Har kungi azoblarimdan qutulaman!
* * *
Nozimaga qanday tush koʻrganimni aytib berdim. U hayajon bilan meni tinglardi.
- Juda ajoyibku?! Men u yerlarni koʻrmagandim...
- Hali hamon u yerning xushboʻy ifori burnimda qolib ketgandek... Juda yoqimli joy ekan!
Oʻsha tushdan soʻng yana 2 kun oʻtdi. Hamon tush koʻrmadim... Miyyam zoʻriqib ogʻriydigan boʻlib qoldi! Yuragim qattiq siqildi. Sanchib ogʻrirdi...
Nozima ikkalamiz uchun sharbat quyib xonamga kirdi. Bir qoʻlidgi stakanni stol ustiga qoʻydi. Boshqasini meni oldimga olib keldi.
- Havo isib ketdi... Sizga deb sharbat olib keldim... Ichib oling...
U menga sharbatni avaylab ichkizib qoʻydi. Stakanni boyagi qoʻyib qoʻygan sharbatini oldiga qoʻydi. Keyin asta menga yaqinlashdi. Yonimga oʻtib koʻksimga boshini qoʻyib yotdi.
- Oʻziz ichmaysizmi, jonim?
- Yoʻq... Keyin.
- Xoʻp...
Ancha vaqt shu holatda, bir birimizga gapirmay jimgina yotdik. Birdan Nozima oʻrnidan turdi. Taxmonda turgan yostiqni oldi. Tepamga keldi.
- Vaqt boʻldi...
Javob berishga ulgurmadim. U bor kuchi bilan yuzimga yostiqni qoʻydi. Nafasim qaytar, oʻpkam oʻgʻrirdi... Bir necha soniyadan soʻng yuragim urishdan toʻxtadi. Jonim tanamdan otilib chiqib ketdi.
* * *


Tushlar vodiysi (Mistik & Fantastik)

7-TUSH. RUH VA JON. (FINAL QISM)

Koʻzlarimni ochdim, eshikka yopishtirilgan qogʻozga qarayman, Ruhlar shahridagi qiz kaftiga chizilgan suratni eslashga urinaman. Bugun payshanbami yoki juma bilmayman... Hatto sanalarni ham adashtirib qoʻyyapman. Sezib turibman. Umrim juda oz qoldi... Xuddi sham misol erib boryapman. Hayotimning oxirgi onlarini toʻshakka mixlangan holda oʻtqazaman deb oʻylamagandim. Men ham oila qurib, farzandli boʻlishni xohlardim... Lekin na iloj! Taqdirim shu ekan! Qismat shu ekan!
Nozima keladi... Ketadi... Har kuni shoshilib qayoqqa boradi, bilmayman. Soʻramayman ham. Bilmadim nega, qiziqsam ham soʻragim kelmaydi. Uch kundan oshdi... Tush koʻrmayman. Uy ichi xuddiki yutib yuboray deydi. Eng ogʻir ish, hech narsa qilmay bir joyda yotish ekan! Ishi ogʻir odamlar, ishim qiyin juda charchayman deydi. Vaholanki, haqiqiy charchoq yotgan odamda boʻlarkan!
Eshik taqilladi. Nozima keldi.
- Assalomu alaykum. Yaxshimisiz?
- Va alaykum assalom...
Nozima hammomga oʻtib yuvindi... Kiyimlarini alishtirdi. Sochlarini chiroyli qilib turmakladi.
- Qayoqqa?
- Bir joyga...
U hech qachon qayoqqa ketayotganini aytmaydi. Bilmadim nega, lekin aytmaydi.
- Yaxshi borib keling...
- Hech narsa kerakmasmi?
- Yoʻq... Faqat..
- Nima faqat?
- Tezroq qayting... Juda zerikyapman.
- Xoʻp...
Nozima ketdi. Yana yolgʻizman... Charchadim! Hammasidan charchadim! Tezroq bari tugasa deyman! Yotaverish... Azob ekan. Ha! Bu haqiqiy azob! Koʻzlarim oʻz oʻzidan yumildi... Asta uyquga ketdim. Birdan hammayoq yorishib ketdi. Uy ichi oppoq nurga toʻldi. Nurning kuchidan koʻzlarim ogʻriy boshladi. Ularni chirt yumib olsamda baribir taʼsir qilayotgandi. Keyin nur pasaygandek boʻldi. Bir odam yelkamdan asta ushladi. Seskanib ketdim. Koʻzlarimni ochdim. Tepamda bir yoshgina yigit turardi. U oppoq libosda... Qoshlari, sochlar va soqoli tim qora rangda... Yuzi kulib turibdi. Biroz qoʻrqdim, lekin uni yuzidagi nim tabassumni koʻrgach koʻnglim joyiga tushdi.
- Turing oʻrnizdan... Ketishimiz kerak!
- Men turolmayman! Sholman...
Yigit tabassum qildi. Yana soʻzini qaytardi.
- Turing...
Men asta qoʻzgʻalishga harakat qila boshladim... Ajabo! Qoʻllarim ham oyoqlarim ham ishlayotgandi! Koʻzimga yosh keldi... Xuddi yosh boladek quvonib yigʻlay boshladim. Yigitga boqdim, u hamon tabassum qilganicha nurli yuzi bilan menga termulib turibdi. Oʻrnimdan turdim... Yigit oʻng qolini uzatdi. Uni asta ushladim. Shu onda oyoqlarim yerdan koʻtarildi. Men havoda muallaq holda turib qoldim. Yigit ham asta koʻtarildi. Birgalashib osmonga qarab uchib chiqa boshladik. Bulutlarni yorib oʻtdik... Ancha uchdik, juda koʻp olamlarni koʻrdim. Cheksiz fazoda edik... Millionlab yulduzlarni kezdik... Millionlab galaktikalar boʻylab uchib oʻtdik... Koinot tugadi... Keyin oppoq boʻshliq boshlandi. U yer nihoyatda oppoq edi. Koʻzlarim qamashib ketdi. Juda goʻzal joyga keldik... Yam-yashil vodiy... Osmoni nihoyatda sof, musaffo! Hidi... U yerning hidi mushk hididanda yoqimliroq... Meni hushim boshimdan uchdi. Koʻz oldimdagi manzarani oldin hech koʻrmagan edim. Hatto tasavvurlarimda ham bunday joy bor deya hayol qilolmasdim... Oyogʻim ostidagi barra, yam yashil oʻtlar... Alvon-alvon lolalar, millionlab turli navdagi yoqimli va juda chiroyli gullar bu vodiyni yanada afsonaviy qilib koʻrsatardi. Men huddi oʻzimni ertakka tushib qolgandek his etardim. Sekin asta yura boshladik... Oltin va zumradlardan qilingan uylarga yetdik. Bu uylar shunday hashamatli va nihoyat darajada goʻzal ediki uni koʻrgan kishining aqli shoshib qoladi! Bu yerda meni olib kelgan yigitga oʻxshash kishilar juda koʻp ekan! Asta meni boshlab ketayotgan yigitga qaradim.
- Bu yer Jannatmi?
- Yoʻq... Jannat darvozalari Qiyomatdan soʻng ochiladi...
- Unda bu yer...?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Aslida kimni ko'zi ojiz?


- Nega bu gaplarni aytyapsiz? Nega aynan hozir, Temur aka?
  - Nozima... Agar oʻlsam... Aytolmay qolishim mumkin. Bilmadim, ichimda qolib ketishini xohlamadim.
Nozima yana yonimga keldi. Egilib pastga, gilam ustiga oʻtirdi. Qoʻllarimni koʻtarib kaftimni yuziga bosdi. Men yigʻlab yubordim. Sababi uning yuzini kaftim his qilmayotgandi. Uning koʻz yoshlari qoʻlimga oqdi... Men koʻrib turibman xolos, lekin koʻzidagi yoshning taftini sezmasdim.
  - Men ham sevaman sizni... Qani edi birga boʻlolsak... Lekin siz boshqa zamonning odamisiz, men esa boshqa...
  - Iloji yoʻqmi?
  - Bilmadim... Avval shu balodan qutulaylik... Balki Alloh Qiyomatda bizni birlashtirar.
  - Inshaalloh...
  - Keyingi tush qachonligini bilmayman. Lekin agar qutulishni uddalay olsak, u oxirgi soʻnggi tush boʻladi! Tushlar vodiysi qaytib bormaymiz. Mening ruhim ham, sizniki ham arosatdagi ruhlar roʻyxatidan chiqariladi. Jaannatiylarning ruhlari borib qoʻshiladi!
  - Ilohim... Keyin doim birga boʻlamiz, Nozima...
Nozima kaftimdan oʻpdi.
  - Albatta... Xudo xohlasa!
Nozima ketdi. Men esa yana oʻsha qadrdon shiftimga qarab jimgina yota boshladim...

6-TUSH TUGADI.

✍ Usmonaliyeva Munira
⏰ 02.03.2025.                 14:15

@Gaplarim_Sahifalar


* * *
Seskanib uygʻonib ketdim. Tong otibdi. Koʻrganlarim esimdan chiqib qolmasidan ularni eslab qolish uchun tez tez gapirib qaytara boshladim.
- Sochlari yonayotgan qiz -Sabiha... Belgi qizil rangdagi hilol oy! Qizil rangda... Hilol edi... Haa! Qizil rangdagi hilol oy edi!
- Nima boʻldi?!
Nozima shu yerda ekan! Oshxonada nonushta tayyorlayotgan boʻlsa kerak. Eshikni ochdi. Egnida fartuk...
- Turdizmi? Nonushta tayyor... Hozir olib kelaman.
- Nozima! Qizil hilol oy edi. Ikkinchi belgi!
Nozima xursand boʻldi. Koʻzi va lablari kuldi.
- Juda yaxshi! Men hozir...
Biroz oʻtib qoʻlida patnis tutgancha Nozima keldi. Men uchun qahva damlabdi, chiroyli nonushta tayyorlabdi. Bugun u boshqacha chiroyli... Yoki xursandligimdan koʻzimga shunaqa koʻrindimikin. Unga koʻzlarim toʻlib, termulib qarab qoldim. Nima boʻlibdi?! Axir u endi meni xotinim! Unga shirin gapirib, hushomad qilgim keldi.
- Bugun judayam chiroylisiz!
Nozima kulib qaradi. Qoʻllaridagi qoshiqchaga ovqat olib menga asta uzatdi... Lablarimni sochiq bilan artib qoʻyar, chanqasam xohishimga qarab yoki choy, yoki kofe ichkizardi. U juda mehribon va oq koʻngil qiz. Qani edi sogʻ boʻlsam! Uni bagʻrimga bosolsam edi! Afsus qoʻllarimni qimirlatolmayman... Nozima meni ovqatlantirib boʻlgach,oshxonaga kirib idish tovoqlarni yuvib, yana oldimga qaytib kirdi.
- Qanday boʻldi?
- Juda daxshatli manzaralarni koʻrdim! Butun tanam muzlab qoldi...
- Ruhimni bir boʻlagini koʻrdizmi?
- Ha... U daraxtga osilgan holatda edi... Sochlari yonayotgandi.
Nozima boshini quyi soldi.
- Men oʻsha azoblarni har doim his qilib turaman!
Unga tikilib qoldim. U esa oʻychan edi.
- Bilasizmi ular meni ruhimni 3 qismga ajratishdi. Biri yuqorida, oltin qafasda...
- Ruhlar shahrida...
- Ha. Esladingiz! Ikkinchisi pastda...
- Jahannamning bir boʻlagida.
- Uchinchisi...
- Shu yerda!
Nozima menga hayron boʻlib qaradi.
- Uchinchi yerdagi ruh sizsiz! Uchinchi belgi sizda...
Nozima birdan hammasini tushundi oʻrnidan turdi.
- Haqsiz! Temur aka siz topdiz, uchala belgini ham topdiz!
- Lekin hali aniqmi yoʻqmi? Axir oʻzingiz ham buni bilmas ekansizku?!
- Unda hozir bilib olamiz.
Nozima oldimda asta yechina boshladi. Ustidagi kiyimini, futbolkasini yechdi. Ichki kiyimlarini ham...
Koʻzim Nozimaning chap soniga tushdi. Unda belgi chizilgan edi. Jon holatda yotgan joyimda baqirib yubordim.
- Ana u! Chap oyogʻizda...
Nozima ham shoshib qaradi.
- Kecha bu narsa yoʻq edi! Bugun paydo boʻp qolibdi!
Undagi belgi... Siyohrang tusda. Olovning rasmi edi.
- Siyohrang olov!
- Haa... Siyohrang olov... Uni rangigacha eslab qolishiz kerak! Birinchi belgini ham eslang!
Nozima menga yana oʻsha oʻtinchli nigoh bilan qaradi. Asta kiyina boshladi. Kiyinib boʻlgach yonimga kelib choʻkkalab oʻtirdi. Boshini egib yelkamga qoʻydi... Yuzimdan asta oʻpib qoʻydi. Ancha shu holatda oʻtirdi. Uning sochlaridan kelayotgan yoqimli ifor menga juda yoqardi. U yonimdaligi menga bir muncha tasalli berardi.
Nozima sekin oʻrnidan turdi.
- Qayoqqa?
- Bilasizku... Ketishim kerak. Kelaman... Lekin hozir ketmasam bo'lmaydi.
U eshik tomon asta yurdi. Bir narsa yodiga tushib qoldi shekilli tezgina ortiga qaytdi. Gʻaladonlarni titkilab ruchka bilan oq qogʻoz oldi. Unga bir narsalarni yoza boshladi. Keyin yelim bilan roʻparamdagi eshikka yopishtirdi. Unda shunday yozilgandi:
1. .............???.
2. Qizil hilol oy.
3. Siyohrang olov.
Yopishtirib boʻlib menga qaradi. Birinchi nuqta va soʻroqlar qoʻyilgan qatorni barmogʻi bilan koʻrsatdi.
- Eslashiz kerak. Eslang! Xotirahizni ishga soling.
- Xoʻp...
U endi ketmoqchi edi. Toʻxtatdim.
- Nozima...
- Labbay?
- Sizni sevaman... Negaligini bilmayman, lekin judayam yoqasiz menga...
Nozima shirin jilmaydi. Yuzi biroz qizargandek boʻldi.


Ichida yoqimsiz zarrachalari bor... Boyagi maxluqlardan biri daraxtdagi shu jirkanch narsani qoʻlidagi idishga sidirib oldi... Uni piyolaga oʻxshash temir idishchalarga quydi. Odamlar toʻlanib yigʻilib oʻtirgan joyga olib bordida barchalarining qoʻliga tutqazdi. Boyagi odamlar juda chanqab ketgan shekilli hammalari shosha pisha oʻsha narsani ichib yuborishdi... Hech qancha vaqt oʻtmay hammalarining ogʻzi va quloqlaridan qon otilib chiqa boshladi... Bu manzara nihoyatda qoʻrqinchli edi. Odamlarning tanasidan xuddi fantan singari qon otilib chiqishi... Bu haqiqiy daxshat!
Bir pasda hamma yoq qon bilan belandi... Odamlar holsizlanib yiqildi. Boyagi maxluqlar ularni olovli qamchisi bilan ura boshladi. Odamlar yana qayta oʻrnilaridan turdilar va maxluq qayoqqa boshlasa oʻsha yoq tomon boshlarini quyi solganlaricha keta boshlashdi...
* * *
Bu yer Jahannam ekanligini va bu azoblanayotgan odam gunohkorlar ekanini bildim... Ularning ahvoli va olayotgan jazolar juda ogʻir va juda daxshatli edi. Men bu holni koʻrib yigʻlay boshladim... Allohdan meni bu joydan chiqarishini soʻradim. Yonayotgan daraxtlar oldidan oʻtib ketaverdim. Bir payt koʻzim bir qizga tushdi. U shu daraxtlarning biriga oyogʻidan osilgan holatda turardi. Uning sochlari yerda sochilib yotgan bir qancha choʻgʻ boʻlaklari ustiga tegim oʻt olib yonar va qizning boshini daxshatli ravishda qizdirar edi. Qiz chinqirib yigʻlardi. Sochlari tamoman yonib boʻlgach, qizning boshidan yana oʻsa boshladi va yerga yetgunicha oʻsdi... Yerga yetgach ular yana yerdagi choʻgʻlarga tegdi. Soch bir zumda oʻt olib alanga kabi yona boshladi. Bu holatni qayerda koʻrgandim deya ancha oʻylanib qoldim. Xotiram pand berayotgandi... Qizga va qayta-qayta yonayotgan sochlariga tikilib qoldim. "Bu qizni qayerdadir koʻrganman!" Asta oldiga bordim. Yuzi qarab turgan tomonga yurdim... Tanidim! Men kitoblardan birida koʻrgan rasmdagi qiz! Ha bu oʻsha! Bu Nozima! Ha uni asl hilqati Sabiha bu!
- Sabiha!
Qiz choʻchib menga qaradi. Koʻzlari yoshlangan... Ogʻriqdan yuzi burishib, qip qizarib ketibdi. Sochi asta yana oʻsa boshladi.
- Keldizmi?! Qancha kutdim sizni?! Iltimos meni qutqaring! Iltimossss!
Sochlari yonib ketdi. Sabiha dod solib chinqirib yigʻladi. Uning chinqirigʻi shu darajada kuchli ediki quloqlarimni qoʻllarim bilan qattiq berkitib oldim. Sabihani tanasida umuman kuch qolmagandi. Uning sochlari yana oʻsa boshladi.
- Bu Qiyomat soati kelguncha davom etadi! Men Oʻsha kungacha shu ahvolda azoblanaman!
Unga juda achindim... Koʻzlarimga yosh keldi. Sabiha shosha pisha koʻylagini yirta boshladi. Koʻkrak qismidagi oʻyib chizilgan belgini koʻrsatdi. Uning ranggi qizgʻish edi... Hilol oyning surati! Ha, qizil rangli hilol oy!
- Eslab qoling... Endi esa keting!
Men undan uzoqlashdim. U ayovsiz jazolanar, qichqirib baqirardi. Uning ovozi anchagacha qulogʻimdan ketmadi...
Atrof vahimaga toʻla... Koʻzlar qoʻrquvdan katta katta ochilgan... Badanlar olovlar va choʻgʻlar taftidan kuyib, erib, yiringlab tushar, tevarak qon hidiga toʻla, hammayoq qizil, olovrang, jigarrang va qora ranglardan iborat! Men ancha vaqt oʻzimga kelolmay yigʻladim. Shunchalik koʻp yigʻlaganimdan ovozim chiqmay qoldi... Yuzimni koʻz yoshlarim yuvib tushdi. Qattiq iztirobga tushdim. Mobodo haqiqatdan ham oʻlsam, Alloh meni shu Janmhannamning bir boʻlagi boʻlhan joyga tashlasachi?! Men bunday azoblarga chidarmikinman?! Tanam qaynoq choʻgʻda eritilsa, koʻzlarim olov taftida oqib tushsa... Oyogʻimdan, qoʻllarimdan yiring oqsa... Ey Alloh! Meni bu yerga aslo joʻnatma! Qilgan gunohlarimni oʻzing kechir!
* * *
Bu yerni va odamlarning qiynoqlarini koʻrib ketarkanman ichimdan turli gaplar, turli hil ogʻriqlar oʻtdi... Oyogʻim kuyib ketdi. Qarasam suyakning oʻzi qolibdi... Badanimdagi goʻsht oqib tushgan ekan! Yurolmay qoldim! Yiqildim... Boshim yerda yotgan choʻgʻga tegdi. Sochlarim tutab, yona boshladi. Butun tanam yonib ketdi... Yuragim asta urishdan to'xtadi...


Aslida men uni sevolmadim! Bor gap shu!
Eshik qoʻngʻirogʻi bir marta jiringladi. Nozima keldi! Soatga qaradim tungi 2... Shu payt nega keldi ekan?! Nozima toʻgʻri oshxonaga kirdi. Bir narsalarning sharaq-shuruq qilgan ovozi eshitildi. U xonamning eshigini ochdi. Qoʻlida pichoq bor edi. Hammasini tushundim!
Nozima indamadi. Menga oʻtinchli jilmaydi... Devonim bosh tomoniga oʻtdi. Boʻgʻzimga pichoqni tiradi. Lablari qulogʻim oldiga kelganini sezdim. U asta pichirladi.
- Belgini eslashga harakat qiling... Qolgan 2 tasini ham toping.
Indamadim. U boʻgʻzimga qoʻygan pichogʻini shart tortib yubordi. Shu onda jonim uzildi...
* * *
Tanam kuya boshladi. Atrofda qaynab toshgan suvlar sachramoqda. Yotgan joyim Jahannamdek issiq. Oʻrnimdan turdim. Qoʻl va oyoqlarimni bemalol harakatlantirdim. Suyunib ketdim. 10 kundan buyon bir joyda yotib qolgan shol odam uchun tushda boʻlsa ham soppa sogʻ holda boʻlishi odamni boshqacha quvontirarkan. Lekin tushib qolgan joyim meni qaygʻuga sola boshladi. Atrof olov rang, qizil va jigarrang tusda... Bu uch xil rang birlashib, bir-biriga uygʻunlashib ketgan. Osmonga qaradim... Bulutlar titilib ketgan uvadalarga oʻxshab qolibdi. Och kulrang tusdagi parcha parcha boʻlib sochilib yotgan bulutlar ortida qon kabi qip qizil oy porlardi... Atrofdan har turdagi vahimali ovozlar yangradi. Bir payt bir kishini koʻrdim... Uning butun badani yonayotgandi. U bu azobdan chinqirib dod solib yigʻlar lekin uning dod faryodiga eʼtibor beradigan topilmasdi. Bir guruh tim qora tusli, butun badani qora tuklar bilan qoplangan, xuddi odamga oʻxshab ikki oyoqda yuradigan maxluqlar paydo boʻlishdi. Men choʻgʻ boʻlib qizarib yonayotgan katta bir toshning ortiga yashirindim. Choʻgʻning taftidan yuzlarim kuyib ketti. Kuyish shu darajada kuchaydiki boshimning terisi shilinib oqib tushayotganini his qildim... Oʻzimni olib qochdim...
Boyagi maxluqlar odamlarni turli xildagi qiynoqlarga sola boshladi. Hammayoq chinqiriq, dod faryod ovozlariga toʻlib toshdi. Ayollar, erkaklar... Hammalari qora libosda... Ustilaridagi liboslari juda yoqimsiz... U odamlarning yuzlariga koʻmir ishqab tashlangan...
Maxluqlar birin ketinlikda barchalarini ayovsiz azoblardi. Birining ogʻzi va koʻzlariga qizarib yonayotgan choʻgʻni soldilar. Uning ogʻzi va koʻzlari oqib tushdi... Sal oʻtib yana oʻz holiga qaytdi... Ular yana choʻgʻ soldilar, kishi dod solib baqirdi... Koʻzlari va ogʻzi yana yerga oqib tushdi... U odamga ortiq qarashga toqat qilolmadim. Yuzimni boshqa yoqqa burdim. Bir guruh ayollarga koʻzim tushdi. Ularning badanlaridan yiring oqib tushardi... Goʻshti yiringlab tushgach, quruq skaletlari qoldi... Qonli suyaklar... Bosh chanogʻidan koʻzi erib oqdi... Zum oʻtmay yana oʻz holatlariga qaytdilar... Yana badanlari irib, yiringlay boshladi... Tanasidagi goʻshtlari goʻyo ilon post tashlagani singari suyagidan ajralib yerga tushdi... Koʻrganlarimdan daxshatga tushgandim... Koʻzlarimdan yosh toʻxtamay oqardi. U tomondan ham koʻzimni uzdim. Mazkuqlar qayoqqadir yoʻq boʻlib qolganini sezgach asta joyimdan qoʻzgʻaldim. Osmondagi qizil oy meni kuzatayotgandek ortimdan asta yura boshladi. Men bir jarlikka kelib qoldim. Jarlik qon bilan yuvilgandek edi goʻyo. Atrofdan qon hidi kelib turar, koʻnglimga urilardi. Pastda toʻp-toʻp odamlar... Boyagi maxluqlar ularni barchalarini qon toʻlib toshib oqayotgan katta bir daryoga otib yubordilar. Odamlar qip qizil qonli daryoda suzishar, baqir-chaqir qilganlaricha vahimali koʻzlari bilan atrofga alang-jalang boqishardi. Yuragim sanchib ogʻriy boshladi. Ularning dod solishlarini koʻrganim sari boshim aylanar, hushimdan ayrilib yiqilib ketgudek boʻlardim. Jarlikdan asta orqaga tisarildim. Ajabki meni hech kim payqamadi. Asta yoʻlimda davom etdim. Olov boʻlib yonayotgan daraxtzorga kelib qoldim. U daraxtlardan juda ham jirkanch, oʻzidan nihoyatda badboʻy hid taratib turadigan bir shilimshiq suyuqliq oqib turarkan. Yaqinroq borib koʻrdim... Koʻrdimu koʻnglim aynib oʻqchidim... Hidining sassiqligidan boshim aylanib ketti. Rangi ham toʻq yashil tusda...


Tushlar vodiysi (Mistik & Fantastik)

6-TUSH. QIZIL OY

Joyimga tek yotibman. Koʻzlarim shiftda... Umrim poyoniga yetib borar, tanam va aqlimdagi noqis oʻzgarishlar meni yeb bitirayotgandek edi... Tanam oʻzimga boʻysinmay qoldi. Boshimni qimirlatayotgan edim... Uni ham bazoʻr qimirlatyapman... Faqat koʻzlarim qimirlaydi. Atrofga alanglab qaraydi. Boʻgʻzimdan soʻzlar bazoʻr va unsin chiqadi... Hatto baʼzan oʻzimning ovozimni oʻzim eshitmay qolaman. Ahvolim kun sayin yomonlasha boshladi.
Mana bir haftadan oshib ketdi, hamon tush koʻrmayapman... Bu hol meni bazan hayron qoldirsa, baʼzida tashvishlantirardi. Nozima... U deyarli har kuni men bilan. Menga chaqaloq bolani parvarish qilgandek qaray boshladi. Baʼzan uyalib ketaman! Lekin undan boshqa kimim bor meni?! Jasur keldi... Faqat 2 marotaba, keldiyu ikki ogʻiz gapirib yana ketdi. Qishloqdagi qarindoshlarim meni allaqachonlar unutib ham boʻlishgan, onamni vafotidan keyin ancha rishtalar uzilib ketgandi. Nozima kasalga qarayapti rost... Lekin u menga baribir nomahram edi. Garchi jasadi oʻlgan ruh boʻlsada undan iymanardim. Kiyimlarimni almashtirsa beixtiyor koʻzlarimni chirt yumib olaman. Bu hol menga qattiq azob berardi. Axiyri boʻlmadi... U bilan nikoh oʻqitib olishni xohladim. Bu ikkimiz uchun ham yaxshi edi. Shundagina men hijolat chekishdek ogʻir yukdan halos boʻlardim. Doimgidek eshik qoʻngʻirogʻi bir marta jiringladi... Bu bizning parolimiz! Nozima kelganini shunday bildirib qoʻyardi. Keyin eshik ochildi. Qadam tovushlari eshitildi... Shol boʻlib toʻshakka mixlanib qolganimdan soʻng, qulogʻim juda yaxshi eshitadigan boʻlib qoldi. Tiq etgan tovushni ham ilgʻayman... Nozima keldi. Qoʻlida bir qancha paketlar bor edi.
- Temur aka... Sizga qaynoqqina shoʻrva olib keldim. Yana yangi futbolka... Mayka... Tish choʻtkasi...
U olgan narsalarini bir bir menga koʻrsatdi. Keyin idishda olib kelgan ovqatini olib oshxonaga kirib ketdi. Sal turib kosada yarim chinni shoʻrva bilan oldimga keldi. Meni yotgan oʻrnimdan turgʻizim boʻynimga yostiq qoʻydi. Asta qoshiqlab ovqatni ichkiza boshladi... Avholimdan uyalardim! Hatto oʻz taomimni oʻz qoʻlim bilan yeya olmayotganim qalbimga ogʻir azob berardi. Bu juda, juda ogʻir azob!
Nozima qoshiqdagi shoʻrva suvini asta pufladi. Menga qaradi. Tabassum qildi. U tabassum qilardi, ammo koʻzlari kulmasdi...
- Temur aka... Bugun ancha yaxshisiz! Qarang kecha icholmagandiz... Bugun shoʻrva tugadi...
Ogʻzimni asta ochib bazoʻr gapirdim.
- Nozima...
- Labbay...
- Nikoh oʻqitaylik...
Nozima gaplarimdan hayratga tushdi.
- Axir qanaqasiga... Men ruhmanku?! Tirik odam emasman!
- Bilaman... Lekin yelkamda ogʻir yuk bor. Sizdan uyalyapman... Meni shu hijolatchilikdan chiqaring, iltimos...
Nozima indamadi. Men yana soʻzimda davom etdim.
- Nozima... Meniyam tushuning. Siz menga goʻdakka qaragandek gʻamxoʻrlik qilyapsiz. Kiyimlarimgacha alishtirib qoʻyasiz... Juda hijolat boʻlyapman.
Nozima koʻndi. Uydan chiqib chamasi ikki soatlardan keyin mahallamiz boshidagi masjidning domlasini olib keldi... Nikoh oʻqildi. Qandaydir yengil boʻlib qoldim. Yelkamdagi yuk agʻdarildi goʻyo. Nozimadan uyalib chekayotgan hijolatchiligim kamaygandek boʻldi. Oʻsha kecha uyqum kelmadi. Nozima allaqachon qayoqqadir chiqib ketgan... Tepamdagi shiftga jimgina termulib yotibman. Bir koʻzimdan achchiq yosh chiqib ketdi... Yuragim ogʻriy boshladi. Navqiron yoshimda hatto barmogʻimni ham qimirlatolmay bir joyga mixlanib qolganim alam qilardi. Ichimda "Nega aynan men?!"derdim. Lekin vijdonim "Allohga isyon qilma... Bu Uning xohishi"deyayotgandek boʻlardi. Anchagacha oʻzim bilan oʻzim hayolan suhbatlashib yotdim. Oʻtmishimni esladim... Bolaligimni... Onamni... Dadamni... Xotinim Gavharni. Qiziq u bilan ajrashganimdan keyin biron marta ham eslamagandim uni. Ochigʻi eslashni xohlamasdim ham, tasodifan hayolimga kelib qolsa ham darrov fikrimni chalgʻitishga urinardim. Hozir esa uni eslayapman... Xotinim yaxshi qiz edi. Lekin biz chiqisha olmadik. Uning oʻz dunyosi bor edi, mening oʻz dunyoyim... Balki uni tushunishni xohlamagandirman, kam eʼtibor berdimmi yoki...

20 last posts shown.