РИЗҚНИНГ КАЛИТЛАРИ:
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈
1. Иймон:
«Агар ўша жойнинг аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганида, Биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик... (Аъроф сураси, 96-оят).
2. Тақво: (Аллоҳдан қўрқиш)
«Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўяди ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур» (Талоқ сураси, 2-3-оятлар)
3. Истиғфор:
«Мен: «Роббингиздан мағфират сўранглар, У Зот Ғофурдир, устингизга осмондан ёмғир ёғдирур» дедим» (Нуҳ сураси, 10-12-оятлар)
4. Шукр:
«Роббингиз сизга: «Шукр қилсангиз, зиёда қилурман. Куфр келтирсангиз, азобим шиддатлидир» деб билдирганини эсланг» (Иброҳим сураси, 7-оят).
5. Инфоқ ва эҳсон:
«Айт: «Роббим қайси бандасини хоҳласа, ўшанга ризқни кенг қилур ёки тор қилур. Ҳар бир инфоқ-эҳсон қилган нарсангизнинг ўрнини тўлдирур. У Зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир» (Сабаъ сураси, 39-оят)
6. Никоҳ:
«Ораларингиздаги никоҳсизларни ва қулу чўриларингиздан солиҳларини никоҳлаб қўйинг. Агар фақир бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилур....» (Нур сураси, 32-оят).
7. Таваккал:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга ҳақиқий таваккал қилсангиз, У Зот қушни ризқлантирганидек, сизларни ҳам ризқлантириб қўяр эди. Қушлар қорни оч кетиб, қорни тўқ қайтади», деганлар.
Имом Термизий ривояти.
8. Силаи раҳм: (Қариндошлар билан алоқани боғлаш)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ризқи кенг ёки умри узоқ бўлишини истаса, силаи раҳм қилсин», деганлар».
Имом Бухорий ривояти.
9. Ҳаж ва умра:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж билан умрани бир-бирига эргаштиринглар. Босқон темир, олтин ва кумушдаги кирни кетказганидек, ҳаж ва
умра камбағаллик ва гуноҳларни кетказади», деганлар.
Имом Термизий ривояти.
10. Муҳтожларга хайр-эҳсон қилиш:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади» деганлар.
Имом Абу Довуд ривоятлари