Ушбу расм эгаси бир ёқлама карикатура ижод қилибди. Буни анъаналарга қарши ҳаракат деб баҳолаган бўлардим.
Сабаби, бугун ўзбек тилимиз нафақат форс ва араб тилларидан таъсирланган, балки энг кўп ўрис, ва янги замонда инглиз тилидан азият чекаётган тил ҳисобланади. Мадомики тилимизга қайғурар эканмиз, уни аввал ўрис тилидан қутқаришимиз керак. Бироқ, бизнинг "прогрессив" либерал қатламимиз бу ҳақда кўп ўйланмайди. Уларга минг йилдан бери амалда бўлган араб ва форс сўзлари кўзларига ботиб кўринади.
Иккинчидан, тил замонлар оша ривожланадиган ижтимоий феномен ҳисобланади. Замонлар оша пайдо бўлган янгиликлар тилга қандай кирган бўлса, шундай жойлашади. Энди уни бегоналаштириб бўлмайди.
Туркий тиллар охирги минг йиллик ривожланиши араб-ислом маданияти билан боғлиқ. Агар тилимиздан форс-араб сўзларини олиб ташлайдиган бўлсак, сўнгги минг йиллик луғатимиздан айрилиб, ўрта асрларга қайтиб қоламиз.
Буни тушуниш учун кўп ҳам ақл керак эмас.