Жамиятимиз руспарастлик қанчалар хавфли бўлса, ақшпарастлик ҳам шунчалар хавфли эканлигини тушуниб бораётганидан хурсандман.
Биз қачонки Россияга қарши бўлиш учун АҚШни мақташ, АҚШга қарши бўлиш учун Россияни мақташдан воз кечиб, ўз манфаатларимиз ҳақида ўйлаб, ўша йўлда, орамиздаги кичик муаммоларга қарамасдан бирлаша олсак, миллат бўла оламиз.
Радикализм, ўзни қўйиб бошқаларга қандай яшашни ўргатишдир. У диний, дунёвий, либерал ёки консерватив бўлиши мумкин. Радикализмнинг ҳар қандай тури жамиятни парчалайди, уни ўзгалар қўлидаги воситага айлантиради.
Шунинг учун кимга қандай яшашни ўргатиш эмас, балки миллат сифатида шаклланиш ҳақида кўпроқ қайғуришимиз керак.