Hidoyat.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz
hidoyatuz.taplink.ws
Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин:
@Hidoyat_jurnal
@Muminalar_jurnali

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#xabar #nashr #haj2025
🗣САУДИЯ НАШРИ SWIFT NEWS: ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАРГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР АЪЛО ДАРАЖАДА

🖥 Саудия Арабистонининг Swift News интернет нашри ҳаж мавсумида зиёратчиларимизга кўрсатилаётган эътиборни кенг ёритди. Мақола аввалида мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ривожланаётгани, икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари, ўзаро ташрифлари ва самимий мулоқотлар ҳақида сўз юритилган.

💬 Нашрда сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳаж квотаси 3 баробар оширилиб, ҳар йили 15 минг нафар фуқаро ҳожилик бахтига мушарраф бўлаётгани, умра зиёратчилари сони бир неча юз мингни ташкил этиши юқори баҳоланган.

💬 Жорий мавсумда Мадина шаҳрига етиб келган бўлажак ҳожиларимиз катта эҳтиром ила кутиб олинаётгани, зиёратчилар республикамизнинг 9 та халқаро аэропорти орқали мунаввар шаҳарга кузатилаётгани қайд этилган. Шунингдек, муборак сафар мобайнида ҳар бир тадбир аниқ режа асосида, юксак савияда амалга оширилаётгани, ташкилий-ҳужжат ишлари, тоату ибодатлар, истиқомат, озиқ-овқат, тиббиёт ва транспорт хизматлари юқори сифат ва даражада йўлга қўйилганига урғу қаратилган.


🗣Қисқача айтганда, араб нашрида чоп этилган мақолада мамлакатимизда ҳаж ва умра тадбирларига катта эътибор берилиб, мўмин-мусулмонларнинг улуғ амалларини мукаммал адо этишлари учун барча имкониятлар ҳозирлангани, бундан нафақат юртимиз аҳли, балки саудиялик мутасаддилар ҳам мамнун экани баён этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Фарз намозни узрсиз ўз вақтидан кечиктириш, яъни қазо қилиш қандай амал? 📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан
Poll
  •   - Ҳаром
  •   - Макруҳ
  •   - Жоиз
  •   - Энди билиб оламан
29 votes


"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"

Ар-Роҳман сураси, 30-оят

@muminalaruzb


🔴Баракали умр кўрай десангиз, қариндошларга яхшилик қилинг

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки умрим узун, ризқим мўл бўлсин деса, ота-онасига хизмат қилсин, қариндошлари билан алоқасини мустаҳкамласин», дедилар.

Имом Аҳмад ривоят қилган.

✈️ @HidoyatUz


Forward from: Muslim.uz
#xabar #haj
🗣Мино ва Арафотдаги шароитлар шинам бўлишига эътибор қаратилди

⏺Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, ҳаж делегацияси аъзолари ва Ишчи гуруҳи вакиллари Макка шаҳрида жойлашган Мино ва Арафот водийларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

📌Мино водийсида зиёратчилар учун кенг ва текис ҳудуддаги алоҳида чодирлар ажратилган. Уларда гиламлар тўшалган, юмшоқ ўринлар, ёстиқ-чойшаблар, махсус совуткичлар билан жиҳозланган, коммунал хизматлар билан таъминланган ва санитария-гигиена талаблари ҳам инобатга олинган.

🔺Жорий йилдаги қулайлик шуки, делегация талабларига мувофиқ Арафот ҳудудидаги ҳар бир чодир иссиқ ўтказмайдиган замонавий сендвич панеллар билан тўлиқ ўралган ва ёруқлик учун ойналар ўрнатилди. Мазкурларда “Sofa bed” (ёстиқ ва тўшак), “Martaba” (тўшак), совуткич сингари қулайликлар ҳозирлангани роҳат билан ибодат қилишга хизмат қилади.

Шунингдек, уч маҳал иссиқ овқат, мунтазам чой-салқин ичимликлар билан таъминлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш учун ҳам барча шароитлар ҳозирланган.
🌙 Айниқса, ҳожиларнинг чодирларда вақтларини ғанимат билиб, доимо тоату ибодатда бўлишлари мақсадида, таниқли уламоларнинг суҳбатлари, машҳур қориларнинг қироатларини етказиш учун микрафон ва овоз кучайтиргичларни барчага етарли даражада ташкил этишга эришилди. 

✅Таъкидлаш жоизки, мўмин-мусулмонлар талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда бу йилги ҳаж мавсумини сифат, мазмун ва хизматлар савияси жиҳатидан эг юқори даражада бўлишига ҳаракат қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🌶 🧹Қалампир ва супургида нима айб?

Бугун айрим кишилар ота-боболаримиздан қолган баъзи урф-одатларни динимиз таълимотидан бўлса керак деб, маҳкам ушлаб олишган. Лекин улар бидъат-хурофот эканини англамайдилар. Шулардан айримларини кўриб чиқсак.

Супурги тик қилиб қўйилса ёки қиблага қаратилса, меҳмон кетганидан кейин унинг ортидан супурилса, супурги, қалампир каби нарсалар қўлдан қўлга берилса, киши олдидан қора мушук кесиб ўтса, остонада кўришилса ёки ўтирилса, чап қовоқ учса, чап кафт қичиса, хўроз бемаҳал қичқирса, дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ бўлса, сафар ойида тўй қилинса, бошқа киши тишлаган нарса ейилса, пиёладаги чой тугамасдан устига чой қуйилса....

Давоми..

📖 "Ҳидоят" журналидан

😎@HidoyatUz 🌐Instagram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#haj2025

😎 ҒАНИМАТ МАНЗИЛЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Олтин билан ёзиладиган еслатма:

Минг марта гуноҳ қилган бўлсанг ҳам Aллоҳга қайт!

😎@HidoyatUz 🌐Instagram


Қайси ҳолатда закот бериш вожиб бўлади? 📗 «Амаллар ниятга боғлиқдир» китобидан
Poll
  •   - Бирор молнинг эвазисиз қўлга киритилган ҳадя, садақа каби молларни тижорат ниятида олса
  •   - Бир нарсани шахсий мулк қилиб олиш учун сотиб олса
  •   - Чорва молларини сотиб олишда тижоратни ният қилган бўлса
  •   - Энди билиб оламан
37 votes


🟢КЎНГИЛ ХОТИРЖАМЛИГИ ЁКИ СИҚИЛИШНИНГ ДАВОСИ

Инсон ўзида бўлмаган маънавий ва моддий фазилатларни ўзгаларда кўрса, қалби сиқилади, хотири бузилади. Унда икки ҳолатдан бири рўй беради: ўзида бўлмаган у фазилатларни улардан кетишини тилайди ё уларда бўлган фазилатларга ўзи ҳам эришишини орзу қилади. Бу икки ҳолатдан биринчиси ҳасаддир. Ҳасад энг қабиҳ иллатлардан биридир. Ҳасад кишидан имон нурини кетказиши билан бирга, дил ва дунёси бузилишига сабаб бўлади. Ҳасад туфайли кишилар ўртасидаги дўстлик ва иноқлик нафрат ва адоватга айланади. Шунинг учун Аллоҳ таоло биз бандаларини ҳасаддан қайтарган: «Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирор неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни (ҳасадгўйлик билан) орзу қилманг!..»

😎@HidoyatUz 🌐Instagram


#кун_ояти

😎@HidoyatUz 🌐Instagram


Forward from: Muslim.uz
#xabar #haj2025
🌙МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ҲАР БИР ДАҚИҚАСИНИ МАЗМУНЛИ ЎТИШИГА МАСЪУЛМИЗ!

📍 Бугун, 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси аъзолари, ишчи гуруҳи, элликбошилар ва шифокорлар жамоалари иштирок этди.

🗣Муфтий ҳазратлари ҳаж кунларига қадар зиёратчилар билан мунтазам маърифий суҳбатлар ташкил этиш, уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва одоблари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ҳамда зикру дуолар билан машғул бўлиш ва барча мурожаатларини ижобий ҳал этиш зарурлигини таъкидладилар. Шунингдек, юртдошларимиз муборак заминдаги ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, уни мазмунли ва ибодатлар билан ўтказиши ҳамда ҳаж амалига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришучун воиз уламолар, элликбошилар бор куч-ғайратларини сарфлаши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.


💬 Йиғилишда зиёратчиларнинг ибодатлари мукаммал бўлиши учун уларга қулай шарт-шароитларни муҳайё қилиш борасида Макка ва Мадина шаҳарларидаги ишчи гуруҳи фаолият олиб бораётгани, меҳмонхоналарда зиёратчилар учун барча шароитлар ҳозирлангани, Мино, Арафот ва Муздалифадаги жойлар кўздан кечирилгани ҳақида маълумот тақдим этилди.

💬Шифокорлар гуруҳи раҳбари Алишер Саатов ва бошқа мутасаддилар сўзга чиқиб, тиббий жиҳатлар, зиёратчилар саломатлиги, иссиқ кунларда ҳаракатланиш тартиби, қонун-қоидаларга амал қилиш, транспорт хизмати, ҳожилар хавфсизлигини таъминлаш ва огоҳликга оид муҳим тавсиялар бердилар.

🤲 Йиғилиш якунида Ҳақ таолодан бу йилги ҳаж мавсуми муваффақиятли ўтишини сўраб, Қуръони карим хатмлари ва хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

12 last posts shown.