Hidoyat.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz
hidoyatuz.taplink.ws
Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин:
@Hidoyat_jurnal
@Muminalar_jurnali

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Фаҳш сўзни тарқатган одам қанча гуноҳ олади? 📗 «Одоблар хазинаси» 2-жуз
Poll
  •   - Ўнта гуноҳ
  •   - Мингта гуноҳ
  •   - Фаҳш сўзни айтган одам билан баравар
  •   - Энди билиб оламан
279 votes


Аллоҳнинг Китобини тиловат қилаётганингда қалбинг сокин, хаёлинг мусаффо бўлсин. Бепарво ва ҳафсаласиз бўлма. Мана шу кайфиятда маъноларини тафаккур қилсанг, оятлар сенга қандай таъсир қилишини кўрасан.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (13.11.2024 -Пайшанба):

тонг - 05:48
қуёш - 07:10
туш - 12:13
аср - 15:23
шом - 17:07
хуфтон - 18:24

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


#yil_imomi #tanlov
📢 “ЙИЛ ИМОМИ” ҒОЛИБИ МУҲАММАДБОБУР ДОМЛА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган “Йил имоми – 2024” кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом домла ўзаро беллашди.

📖 Нуфузли мусобақа иштирокчилари Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган салмоқли ишлари ва ОАВларида эълон қилинган ижодларини намойиш этдилар.

😄Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.

🗣Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб деб топилди:

1-ўрин – Наманган вилояти “Ҳомиддин қори” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Бобир домла Насриддиновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

2-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторовга II даражали диплом ва 16 млн. сўм пул мукофоти;

3-ўрин – Тошкент вилояти “Чаноқ” жоме масжиди имом-хатиби Ёқуб домла Бухарбаевга III даражали диплом ва 13 млн. сўм пул мукофоти топширилди.


✅Шунингдек, танловнинг "Йилнинг энг фидоий имоми" Қорақалпоғистон Республикаси “Мулла Исҳоқ” жоме масжиди имом-хатиби Алтинбек домла Зинуллаев ва Хоразм вилояти “Мирҳошим бобо” жоме масжиди имом-хатиби Оллаберган домла Ғойиповга насиб этди.

🤲 Мусобақа якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Йил имоми – 2024” соҳибига Ҳаж йўлланмасини топшириш асносида эзгу тилак ва хайрли дуоларни билдирдилар.


🎁 Танловнинг барча иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

🗣 Аллоҳ таоло ғолибларга мукофотларни муборак айлаб, барча иштирокчиларнинг келгуси фаолиятига муваффақиятлар ато этсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#xabar #yil_imomi #tanlov #final
🌙 “ЙИЛ ИМОМИ – 2024” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ (ФОТОЛАВҲА)

📢Айни пайтда Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомлар ўртасида “Йил имоми – 2024”  кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.


🗣Унда мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолибликни қўлга киритган имом-домлалар ўзаро беллашмоқда.

✍️ Нуфузли кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини таниқли уламо ва тажрибали устозлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб баҳолаб борилмоқда.

💬Танлов тафсилотларини сайт ва ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🟣Имом Жунайд шундай деган эканлар:

«Шукр – банда Аллоҳ таолога исён қилишда Унинг неъматидан фойдаланмаслигидир».


🧰@HidoyatUz


🔴Ҳусни ортар юзда...
Алишер Навоий ғазалига мухаммас

Шоми иқбол Моҳ фалак буржида даврон айлагач,
Моҳирўй моҳтоб юзин шамъи шабистон айлагач,
Тун ели ёр васлидин бир мужда шоён айлагач,
Ҳусни ортар юзда зулфин анбарафшон айлагач,
Шаъм равшанроқ бўлур торин паришон айлагач.
Гулми боғлаб кокилингга тунги бўстон айладинг?
Гул юзинг атрофини чун боғи ризвон айладинг.
Ғунча нозинг рангидан чеҳрангни алвон айладинг,
Юзни гуллардин безабму бизни қурбон айладинг,
Ё юзунгга тегди қонлар бизни қурбон айлагач?
Чиқса Офтоб мулкидин, дерлар қизаргай Моҳитоб,
Йўқ, юзинг май рангидин, сен унга ё сурдинг гулоб?
Кел, кўнгил ҳолини сўр, орзуларим этмай сароб,
Тиғ ила пайконларинг етти кўнгул бўлғоч хароб,
Сув қуйиб, тухм эктинг ул кишварни вайрон айлагач.
Кўргузиб тун ҳамки гўё ранги алвон нозини,
Фасли гул зийнатлиғ этсун ишқли дил пардозини.
Келди қутлаб гулчаман ё базми ишқ оғозини,
Қон эмаским, ёпди гулгун ҳулла Жаннат хозини*,
Ишқ мақтулин* шаҳид айларда урён* айлагач.
Яйратиб боғу чаманни лутфи жонон айлади,
Не чаман, саҳро юзин ҳам шаккаристон айлади.
Сувратимни гул қароқлар ичра меҳмон айлади,
Ошкор айлаб юзин кўзумни ҳайрон айлади,
Ёшурун олди кўнгул кўзумни ҳайрон айлагач.
Доғи ҳижронким, ҳабиблар, гоҳ этур бағримни чок,
Хаста жоним ғамга ботгай, кўзу қалб гоҳ ёранок,
Лек чаман гоҳ ишқ элидин сачраган қон бирла пок,
Жонға қўйғоч нақди ишқин қилди кўнглумни ҳалок,
Ўлдурур маҳрамни султон ганж пинҳон айлагач.
Ўтди не кўклам, Нисорий, доғи ҳижрон битмади,
Титратар оҳим фалакни, ёра лек ул етмади.
Не жафо ишқ ичра чекдинг, захми жондин кетмади?
Эй Навоий, ишқ агар кўнглунгни мажруҳ этмади,
Бас, недурким қон келур оғзингдин афғон айлагач.

✏️Абдулла НИСОРИЙ,
Тайлоқ тумани


📚"Ҳидоят" журналидан

🧰@HidoyatUz


📍 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (12.11.2024 -Сешанба):

тонг - 05:46
қуёш - 07:08
туш - 12:12
аср - 15:25
шом - 17:09
хуфтон - 18:25

‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.

🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram


🕌 МАСЖИД ОДОБЛАРИ

Масжидга бормоқчи бўлган киши, аввало, мукаммал таҳорат қилиб, покиза либосларни кийиб, иложи бўлса, хушбўйлик суриб олсин.
Нохуш ҳид, расм туширилган кийими мусулмонларга, фаришталарга ҳам озор бериши ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳ этганлар. Масжидга кириш дуоси: “Парвардигорим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳмат эшикларингни очгин” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Масжидларда дунёвий сўзларни сўзлаш, жанжаллашиш, баҳслашиш, баланд овозда гаплашиб, беҳуда сўзлар билан одамларга озор бериш, фитна-фасод, иғво қилиш қатъиян ман этилган.

Масжидда ушбу одобларга қатъий риоя қилиш керак:
1. Масжидга ўнг оёқда кириш ва масжиддан чап оёқда чиқиш;
2. Масжидда олди-сотди қилмаслик;
3. Йўқолган нарсани эълон қилмаслик;
4. Одамларнинг елкасидан хатлаб ўтмаслик;
5. Масжидда жой талашмаслик;
6. Сафда бирор кишини сиқиб қўймаслик;
7. Хом пиёз, саримсоқ каби нарсаларни еб, масжидга бормаслик.
8. Масжидга туфламаслик;
9. Бармоқларни қирсиллатмаслик.
10. Кириш-чиқишда суннатга мувофиқ дуоларни ўқиш.
11. Масжидга киришда қўл телефонларини ўчириш.
12. Масжид эшиклари ва кириш йўлларида намоз ўқимаслик. Бошқа жойларда эса, олдидан одам ўтиши эҳтимоли бўлса, сутра қўйиб қўйиш.
13. Намоз ўқиётган кишининг олдидан кесиб ўтмаслик, унинг рўпарасида ўтирганда қибладан бошқа томонга бурилиб, намозига халал бермаслик.
14. Олдинги сафлардан бирор-бир жойни ўзи учун ажратиб-хослаб олмаслик. Фарз намозларда олд қаторларнинг бўшаган ўринларини тўлдириш, зич сафни ёриб ўтмаслик.
15. Қиблага қараб оёқ узатмай ўтириш.
16. Намозгача вақт бор бўлса, қиблага юзланиб Қуръон ўқиш, салавот ва истиғфор айтиш, китоб мутолаа қилиш.
17. Масжиддан шошилмай, тиқилинч ҳосил қилмай чиқиш.

🧰@HidoyatUz



10 last posts shown.